Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1801-2503/9899 Дата решения 07.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Қарши туманлараро иқтисодий суди Судья MUQUMOVA ADOLAT AXMATOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 1d974988-033e-4648-af88-fc4dcf9f973c Claim ID PDF Hash 1c74f9474c164ec4... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 631-моддаси ФКнинг 631 law
нинг 19-моддаси нинг 19 law
онуннинг 56-моддаси онуннинг 56 law
бундай битим ФКнинг 116-моддаси бундай битим ФК 116 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПК 74-моддаси ИПК 74 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 12 540 символов
4-1801-2503/9897-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2026 йил 7 январь Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Муқумова раислигида, судья ёрдамчиси М.Хушнаеванинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “ХХХХ” МЧЖ манфаатида жавобгар “ХХХХ” давлат муассасасига нисбатан битимнинг ҳақиқий эмаслик оқибатини қўллаб 297 784 139 сўм бажарилган ишлари қийматини ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича ишни, ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Қашқадарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси ва Қашқадарё вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармасини жалб этган ҳолда, Қарши шаҳар прокурори ёрдамчиси ххх, даъвогар вакили хххх (раҳбари), жавобгар вакили хххх (ишончнома асосида)лар иштирокида, суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “ХХХХ” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “ХХХХ” давлат муассасаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан битимнинг ҳақиқий эмаслик оқибатини қўллаган ҳолда 297 784 139 сўм бажарилган ишлари қийматини ундиришни сўраган. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасида келтирилган важларни қўллаб қувватлаб, пудрат шартномаси тендер савдолари ўтказилмасдан тўғридан-тўғри тузилганлиги сабабли ҳақиқий эмаслигини, шунга кўра ҳақиқий бўлмаган шартноманинг ҳақиқий эмаслик оқибатини қўллаб, бажарилган ишлар қийматини ундиришни, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили даъвони тан олиб, даъвогар томонидан ҳақиқатдан ҳам пудрат ишлари бажарилганлигини, бажарилган ишларга ҳеч қандай эътирозлар йўқлигини, бажарилган ишлар учун тўловлар қилинмаганлигини таъкидлаб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган прокурор даъвони қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Қашқадарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси томонидан судга маълумотнома тақдим этилиб, унда даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган пудрат шартномаси Қашқадарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси Давлат харидларини ривожлантириш ва мониторинг бўйича шўъбасидан 2 рўйхатдан ўтмаганлиги ва тўловлар амалга оширилмаганлиги маълум қилиниб, иш ҳажмининг кўплиги сабабли ишни ғазначилик хизмати вакили иштирокисиз кўриб чиқиш сўралган. Суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган учинчи шахслар суд муҳокамасида иштирок этмади. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда – ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосан ишни учинчи шахслар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг иш бўйича тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатлари ва тақдим этилган далилларни ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2023 йил 10 майда 159-сонли шартнома тузилган. Мазкур шартномага мувофиқ, даъвогар "Хонён” МФЙ ҳудудидаги М.Улуғбек, “Гулистон” МФЙ худудидаги Гулзор, "Боғобот" МФЙ ҳудудидаги Тўқманғит, “Ҳилол" МФЙ ҳудудидаги Шифокор кўчаларини жорий таъмирлаш ишларини бажариш, жавобгар эса зарур шароитлар яратиш, бажарилган ишларни қабул қилиш ва тўловни амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Шартноманинг 1.2-бандига кўра шартноманинг умумий қиймати 297 784 139 сўмни ташкил этади. Тарафлар ўртасида расмийлаштирилган 2023 йил 20 майдаги 1-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан 297 784 139 сўмлик бажарилган ишлар жавобгар томонидан қабул қилиб олинган. Бироқ, жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилмаган. Даъво аризасида мазкур пудрат шартномаси қонунга зид равишда тўғридан-тўғри тузилганлиги, тарафлар ўртасида тузилган шартнома ғазначилик бўлимларидан рўйхатдан ўтказилмаганлиги, қонунга кўра шартнома ҳақиқий эмас ҳисобланиши, шу сабабли шартномани ҳақиқий эмаслик оқибатини қўллаб жавобгардан 297 784 139 сўм бажарилган қийматини ундириб бериш сўралган. Даъвогарнинг даъво талаби қисман асослидир. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасига асосан, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган. 3 Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда – ФК деб юритилади) 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганда эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 631-моддасига кўра, пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикаси «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонуни (кейинги ўринларда Қонун деб юритилади)нинг 19-моддаси мазмунига кўра, бюджет ташкилотлари давлат буюртмачилари ҳисобланиши, давлат буюртмачилари давлат харидларини режалаштириши, бўлажак давлат харидлари тўғрисидаги эълонларни фақат молиялаштириш манбалари ва миқдорлари мавжудлиги тасдиқланган тақдирдагина махсус ахборот портали орқали давлат харидларининг электрон тизимига ва оммавий ахборот воситаларига жойлаштириши шартлиги келтирилган. Қонуннинг 56-моддасида, энг яхши таклифларни танлаш воситасидаги давлат хариди қуйидаги шартлар бир вақтнинг ўзида бажарилган тақдирда амалга оширилиши назарда тутилган: ғолибни аниқлаш мезонлари товар (иш, хизмат) давлат харидининг нафақат пул ифодасига, балки миқдорий ва сифат баҳосига ҳам эга бўлади; товарнинг (ишнинг, хизматнинг) қиймати бир шартнома бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш минг бараваригача (бюджет буюртмачилари учун олти минг бараваригача) бўлган миқдорни ташкил этади. Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги шартнома энг яхши таклифларни танлаш орқали харид қилиш тартиб-таомилларига риоя этилмасдан тўғридантўғри тузилган. ФК 116-моддасида, қонунчилик талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслиги келтирилган. Ўзбекистон Республикаси Олий (хўжалик) суди Пленумининг 2016 йил 23 декабрдаги “Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 306-сонли Қарорининг 2.1-бандида, судларнинг эътибори тузилмаган шартноманинг ҳақиқий бўлмаган битимдан фарқланишига ва тузилмаган шартнома ҳақиқий бўлмаган битимнинг оқибатларини келтириб чиқармаслигига қаратилиши, 4-бандида эса агар қонун ҳужжатларида қурилиш пудрати шартномаси фақат электрон дўкон, танлов, тендер, ягона етказиб берувчи билан амалга ошириладиган 4 давлат харидлари натижалари асосида тузилиши назарда тутилган бўлиб, шартнома савдолар ўтказилмасдан тузилган бўлса, бундай битим ФКнинг 116-моддасига асосан ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслиги ҳақида тушунтириш берилган. Шунга кўра юқорида келтирилган пудрат шартномаси ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир. ФК 114-моддасига мувофиқ, ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ оқибатларидан ташқари бошқа юридик оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир. Битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани аслича (шу жумладан олинган нарса мол-мулкдан фойдаланиш, бажарилган иш ёки кўрсатилган хизмат билан ифодаланганда) қайтариб бериш мумкин бўлмаганида эса, агар битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда назарда тутилган бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлаши шарт. Даъвогар ва жавобгар ўртасида 2023 йил 20 май кунида бажарилган ишлар қиймати бўйича 297 784 139 сўмлик ҳисобварақ-фактура шунингдек бажарилган ишларни топшириш-қабул қилиш далолатномаси тасдиқланган. “Қарши-АЕН қурилишда назорат ўтказиш хизмати” МЧЖ раҳбари Э.Ашуров, бош мутахассиси Ж.Юлдошев томонидан, даъвогар ва жавобгар вакиллари иштирокида 2026 йил 06 январда "Хонён” МФЙ ҳудудидаги М.Улуғбек, “Гулистон” МФЙ худудидаги Гулзор, "Боғобот" МФЙ ҳудудидаги Тўқманғит, “Ҳилол" МФЙ ҳудудидаги Шифокор кўчаларини жорий таъмирлаш ишлари ҳажми назорат ўлчовидан ўтказилган ҳамда далолатнома тузилган. Мазкур далолатномада тарафлар ўртасида расмийлаштирилган 297 784 139 сўмлик бажарилган ишлар ҳажмлари жойига бориб назорат ўлчовидан ўтказилганда ҳақиқатда 296 495 369 сўмлик ишлар бажарилганлиги ёки 1 288 770 сўм миқдорида бажарилган иш ҳажмига нисбатан ортиқча ҳисобланганлик ҳолати аниқланган. Юқоридагиларга кўра суд, пудрат шартномасининг ҳақиқий эмаслиги оқибатини қўллаб, жавобгардан даъвогар фойдасига 296 495 369 сўм бажарилган ишлар қийматини ундиришни ва қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. ИПКнинг 66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма, ашёвий ва рақамли далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. 5 ИПК 74-моддасига биноан суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаиназаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши лозим. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши керак. Қайд этилганларга асосан, суд даъво талабини қисман қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 296 495 369 сўм бажарилган ишлар қиймати, олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ҳамда республика бюджетига 5 929 907,38 сўм давлат божи, даъвогар ҳисобидан республика бюджетига 25 775,40 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 72, 74, 112-113, 118, 128, 170, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар “ХХХХ” МЧЖ ҳамда жавобгар “ХХХХ” давлат муассасаси ўртасида тузилган 2023 йил 10 майдаги 159-сонли пудрат шартномасининг ҳақиқий эмаслиги оқибати қўлланилиб, жавобгар “ХХХХ” давлат муассасаси ҳисобидан даъвогар “ХХХХ” МЧЖ фойдасига 296 495 369 сўм бажарилган ишлар қиймати ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “ХХХХ” давлат муассасаси ҳисобидан республика бюджетига 5 929 907,38 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогар “ХХХХ” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 25 775,40 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Судья А.Муқумова 6