Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1505-2501/10716 Дата решения 07.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья ERGASHEV UMIDJON XOJIMAMAT O‘G‘LI Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 41d4b3b1-3dea-42cd-b3b9-6223ed38d05a Claim ID PDF Hash b77b5e18956ec69d... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
дор ушбу Кодекснинг 470-моддаси дор ушбу Кодекс 470 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2026 йил 7 январь 4-1505-2501/10716-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Эргашев раислигида, судья ёрдамчиси С.Холиқовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар Олтиариқ туман прокурорининг *********** манфаатида, жавобгар *********** ҳисобидан 351 618 359 сўм асосий қарз ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни, Фарғона шаҳар прокурори катта ёрдамчиси О.Холматов, даъвогар вакили Б.Ядгоров (ишончнома асосида)нинг иштирокида, суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Олтиариқ туман прокурори *********** (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, *********** (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 351 618 359 сўм асосий қарз ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Суд мажлисида прокурор катта ёрдамчиси даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида даъвогар вакили суд кунига қадар жавобгар томонидан тўлов амалга оширилмаганлигини билдириб, даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлиси куни ва вақти ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмади. Ўз эътирозларини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнларда ИПК-деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Мазкур қоидага асосан суд, ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, иш учун аҳамиятли ҳолатларни аниқлаб, ишдаги мавжуд далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра даъво аризани тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ҳамда жавобгар ўртасида электр энергияси етказиб бериш бўйича шартнома тузилган бўлиб, шартномага кўра, даъвогар жавобгарга электр энергияси етказиб бериши ва жавобгар ўз навбатида етказиб берилган электр энергияси учун белгиланган тартибда ҳақ тўлаб бориши лозим бўлган. Даъвогар шартномага асосан ўзига бириктирилган мажбуриятларни бажариб келган, бироқ жавобгар тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартларини бажармай, етказиб берилган электр энергияси учун тўловни шартномада кўрсатилган муддатларда амалга оширмаган, натижада жавобгарнинг фойдаланилган электр энергияси учун 2025 йил 1 октябрь куни ҳолатига 351 618 359 сўм муддати ўтган қарздорлиги вужудга келган. Қарздорликни тўлаш тўғрисида даъвогар томонидан жавобгарга талабнома юборилган. Талабнома юборилганидан кейин ҳам жавобгар томонидан қарздорлик тўланмаганлиги сабабли, Олтиариқ туман прокурори даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига етказиб берилган электр энергияси учун тўлаб берилмаган 351 618 359 сўм асосий қарз ундириб беришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 468-моддасида “Энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади” деб белгиланган. ФКнинг 474-моддасида “Агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади” деб қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 май кунидаги “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 319-сонли Қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш Қоидалари”нинг (бундан буён матнда Қоида деб юритилади) 76-банди учинчи хатбошисига кўра, барча электр энергияси истеъмолчиларининг (маиший истеъмолчилардан ташқари) ойлик электр энергияси истеъмоли ҳисоблангандан кейин ҲЭТК томонидан истеъмолчиларга актив электр энергияси бўйича электрон ҳисоб-фактура жўнатади. Мазкур электрон ҳисоб-фактура жўнатилганлиги истеъмолчини тўлаш тўғрисида огоҳлантириш ҳисобланади. Реактив энергия товар ҳисобланмайди ва истеъмол ҳажми далолатнома кўринишида истеъмолчига электрон тарзда жўнатилади. Мазкур Қоиданинг 83-бандига кўра, электр энергияси учун ҲЭТК ёки истеъмолчи томонидан ёзиладиган тўлов ҳужжатлари бўйича электр таъминоти шартномасига мувофиқ ҳақ тўланади. Ушбу ҳуқуқ нормаларига кўра, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан етказиб берилган электр энергияси учун тўлаб берилмаган 351 618 359 сўм асосий қарз ундириш ҳақидаги даъво талаби асосли бўлиб, иш ҳужжатларидаги ҳисобкитоб маълумотномалари билан ўз тасдиғини топади. Мазкур ҳолатда даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан етказиб берилган электр энергияси учун тўлаб берилмаган 351 618 359 сўм асосий қарз ундириш ҳақидаги даъво талабини қаноатлантириш лозим бўлади. ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ушбу моддага асосан суд, суд харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагиларга кўра суд, даъво аризани тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 351 618 359 сўм асосий қарз, 41 200 сўм почта харажати ҳамда республика бюджети даромадига 7 032 367,18 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар *********** ҳисобидан даъвогар *********** фойдасига 351 618 359 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар *********** ҳисобидан республика бюджети даромадига 7 032 367,18 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ҳуқуқига эга. Раислик қилувчи, судья У.Эргашев