Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1701-2501/9516 Дата решения 07.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья RUSTAMOV SARDORBEK AXMATJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Андижон вилояти ПФК
Source ID 6b10eb6a-c30c-483c-99fa-1d785962d8d3 Claim ID PDF Hash 11f1086bb4a9e460... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 32-моддаси онуннинг 32 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1701-2501/9516-сонли иш Судья: С.А.Рустамов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2026 йил 7 январь Андижон шаҳри Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Рустамовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Э.Обидовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили А.Эгамбердиев (2025 йил 26 декабрдаги 44-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, «N s f m g str ” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар «Андижон вилояти ПФК” акциядорлик жамиятидан 300 000 000 сўм асосий қарз, 150 000 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни, суд биносидаги видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: «N s f m g str ” масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «Андижон вилояти ПФК” акциядорлик жамияти (кейинги матнларда жавобгар деб юритилади)дан 300 000 000 сўм асосий қарз, 150 000 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Даъвогар вакили суд муҳокамасидаги ўз кўрсатмасида, даъвони қувватлаб, жавобгар билан пудрат шартномаси тузилганлиги, шартномага асосан пудрат ишлари тўлиқ бажарилиб, жавобгарга топширилганлиги, бироқ жавобгар тўловларни амалга оширмаганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Жавобгар тегишли тартибда суд мажлиси куни, жойи ва вақти ҳақида хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига келмади. Ўзбекистон республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнларда ИПК деб юритилади) 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур модда талабига кўра, суд ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, даъвогар тарафнинг суд мажлисида берган кўргазмаларини тинглаб, иш ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво аризани қисман қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (кейинги матнларда ФК деб юритилади) 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар билан жавобгар ўртасида 2024 йил 02 февралда 03-сонли хизмат кўрсатиш шартномаси тузилган бўлиб, шартномага асосан даъвогар Андижон олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказига қарашли “Бобур арена” майдонида ётқизилган чим қопламасини йил давомида парваришлаш ишларини амалга ошириш мажбуриятини олган. Шартномага кўра, бажарилиши лозим бўлган ишлар қиймати қўшимча қиймат солиғи билан 1 200 000 000 сўмни ташкил қилган. Мазкур шартномага асосан даъвогар томонидан хизматлар кўрсатилиб, тегишли тартибда жавобгар томонидан ишлар қабул қилиб олинган. Даъвогар томонидан кўрсатилган хизматлар бўйича 2024 йил 30 мартдаги 01-сонли ҳисоб-фактурага асосан 512 728 000 сўмлик, 2024 йил 30 сентябрдаги 02-сонли ҳисоб-фактурага асосан 458 184 000 сўмлик, 2024 йил 4 декабрдаги 03-сонли ҳисоб-фактурага асосан 229 088 000 сўмлик жами 1 200 000 000 сўмлик ишлар жавобгарга топширилган бўлиб, жавобгар томонидан жами 900 000 000 сўм тўлов амалга оширилиб, қолган 300 000 000 сўм тўлаб берилмаган. ФК 703-моддага кўра, [СПиТ: 1.Шартномалар турлари / Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш] ҳҳҳҳҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. ФК 705-моддасига кўра, буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шарт. Мазкур ҳолатда даъвогарнинг жавобгардан 300 000 000 сўм асосий қарзни ундириш талаби асосли бўлиб, даъвонинг 300 000 000 сўм ундириш қисмини қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъво талабида тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги учун Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектларнинг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонунига асосан жавобгардан даъвогар фойдасига 150 000 000 сўм ундиришни сўраган. Қонуннинг 32-моддасига кўра, етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун солтиб олувчи сотувчига кечиктирилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида пеня тўлаши, бунда пенянинг умумий миқдори умумий суммаси кечиктирилган тўловнинг 50 фоизидан ортиқ бўлмаслиги белгиланган. ФК 326-моддасига биноан, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Мазкур моддага кўра суд, даъвонинг пеня ундириш қисмини муҳокама қилиб, жавобгарнинг мулкий аҳволини инобатга олиб, даъвонинг пеня қисмини 40 000 000 сўмга қаноатлантиришни лозим топади. 2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.14.00 Юкларни ташиш (транзит) (шунингдек, 03.11.11.00 га қаранг); ИПКнинг 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талабларига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юкланади. Баён этилганларга асосан, суд даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 300 000 000 сўм асосий қарз, 40 000 000 сўм пеня, 4 500 000 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта харажати ва 103 000 сўм ВКА харажатини ундиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни лозим топади. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176, 177-моддаларини қўллаб, ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъво ариза қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар «Андижон вилояти ПФК” акциядорлик жамиятидан даъвогар «N s f m g str ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 300 000 000 сўм асосий қарз, 40 000 000 сўм пеня, 4 500 000 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта харажати ва 103 000 сўм ВКА харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан Андижон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтириш) мумкин. Раислик этувчи С.А.Рустамов ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (хулоса қисми) 2026 йил 7 январь Андижон шаҳри Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Рустамовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Э.Обидовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили А.Эгамбердиев (2025 йил 26 декабрдаги 44-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, «N s f m g str ” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар «Андижон вилояти ПФК” акциядорлик жамиятидан 300 000 000 сўм асосий қарз, 150 000 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни, суд биносидаги видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176, 177-моддаларини қўллаб, ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъво ариза қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар «Андижон вилояти ПФК” акциядорлик жамиятидан даъвогар «N s f m g str ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 300 000 000 сўм асосий қарз, 40 000 000 сўм пеня, 4 500 000 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта харажати ва 103 000 сўм ВКА харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан Андижон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтириш) мумкин. Раислик этувчи С.А.Рустамов