← Назад
Решение #2825863 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 108 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1701-2501/9485-сонли иш
Судья: С.А.Рустамов
А Ж Р И М
(даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
2026 йил 7 январь
Андижон шаҳри
Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.А.Рустамов
раислигида, судья ёрдамчиси Э.Обидовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
вакили А.Ахунов (2026 йил 7 январдаги 02/04-сонли ишончнома асосида)
ва жавобгар вакили Б.Жумаев (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида,
даъвогар «Андижон юк вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи” акциядорлик
жамиятининг жавобгар « ’zt mir ’lqurilishm nt j” масъулияти чекланган
жамиятидан 505 851 485 сўм асосий қарз, 252 925 742 сўм пеня ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни, суд биносидаги
видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
«Андижон юк вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи” акциядорлик
жамияти (кейинги матнларда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, « ’zt mir ’lqurilishm nt j” масъулияти чекланган
жамияти (кейинги матнларда жавобгар деб юритилади)дан 505 851 485 сўм
асосий қарз, 252 925 742 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб, даъвони
қаноатланттиришни сўради.
Жавобгар вакили ўз кўргазмасида даъво талабига нисбатан эътироз
билдириб, қарздорлик бартараф этилганлигини таъкидлаб, даъво аризасини
қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд, даъвогар ва жавобгар вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, ишдаги
мавжуд ҳужжатлар билан танишиб қуйидагиларга кўра, даъво аризани
кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Суд мажлисида аниқланган ҳолатларга кўра, даъво аризаси ва даъвогар
вакилига берилган ишончномадаги имзо З.М.Аюбжанов номидан имзоланган
бўлиб, имзоларда фарқ аниқланди.
Даъвогар вакилининг берган кўрсатмасига кўра, даъво аризаси жамият
раиси ўринбосари Ф.Азимов томонидан имзоланганлиги аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
матнларда ИПК деб юритилади) 107-моддасига биринчи қисми 3-бандига кўра,
даъво аризаси имзоланмаган бўлса ёки уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс
томонидан ёхуд мансаб мавқеи ёки фамилияси, исми, отасининг исми
кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланган бўлса, даъво ариза кўрмасдан
қолдирилади.
ИПКнинг 108-моддасига асосан, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш
тўғрисида суд ажрим чиқаради. Суд ажримида ишда иштирок этувчи шахслар
ўртасида суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги, давлат божини бюджетдан
қайтариш ҳақидаги масалалар ҳал қилиниши мумкин.
Юқорида қайд қилинганларга асосан суд, даъвогарнинг даъво аризасини
кўрмасдан қолдиришни, даъвогар томонидан тўланган 15 175 550 сўм давлат
божи ва 41 200 сўм почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни, иш
видеоконференцалоқа режимида ўтказилганлиги сабабли даъвогардан Олий суд
депозит ҳисобрақамига 103 000 сўм ВКА харажатини ундиришни лозим топади.
Б1.Мажбурият ҳуқуқи. Битимлар / Шартномани жиддий бузиш]
ББинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
107, 108-моддаларига асосан суд,
АЖРИМ
ҚИЛДИ:
Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Даъвогар «Андижон юк вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи”
акциядорлик жамияти томонидан тўланган 15 175 550 сўм давлат божи
ва 41 200 сўм почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин.
Даъвогар «Андижон юк вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи”
акциядорлик жамияти Олий суд депозит ҳисобрақамига 103 000 сўм ВКА
харажати ундирилсин.
Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги ажрим устидан шикоят
қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи
С.А.Рустамов