← Назад
Решение #2825866 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1701-2501/9504-сонли иш
Судья: С.А.Рустамов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2026 йил 7 январь
Андижон шаҳри
Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Рустамовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Э.Обидовнинг суд мажлиси котиблигида,
Андижон шаҳар прокурорининг катта ёрдамчиси А.Алимовнинг қатнашувида,
даъвогар вакили А.Каримов (паспорт асосида)нинг иштирокида, Қўрғонтепа
туман адлия бўлими «Hikm till h mk r qurilish” масъулияти чекланган
жамияти манфаатида жавобгар Андижон вилоят ҳокимлиги Ягона буюртмачи
хизмати инжиниринг компанияси давлат унитар корхонасидан 372 709 394 сўм
асосий қарз, 186 354 697 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
иқтисодий ишни, суд биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Қўрғонтепа туман адлия бўлими (кейинги матнларда адлия бўлими деб
юритилади) «Hikm till h mk r qurilish” масъулияти чекланган жамияти
(кейинги матнларда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, Андижон вилоят ҳокимлиги Ягона буюртмачи хизмати
инжиниринг компанияси давлат унитар корхонаси (кейинги матнларда
жавобгар деб юритилади)дан 372 709 394 сўм асосий қарз, 186 354 697 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга Андижон вилояти Иқтисодиёт ва Молия
бош бошқармаси ва Ғазначилик бошқармаси низо предметига мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Адлия бўлими судга илтимоснома билан мурожаат қилиб, ишни адлия
бўлими иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
матнларда ИПК деб юритилади) 170-моддасига кўра, иш муҳокамасининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогарнинг ишни
унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур қоидага асосан суд ишни адлия
бўлими вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Даъвогар вакили суд муҳокамасидаги ўз кўрсатмасида, даъвони
қувватлаб, жавобгар билан пудрат шартномаси тузилганлиги, шартномага
асосан пудрат ишлари тўлиқ бажарилиб, жавобгарга топширилганлиги, бироқ
жавобгар кафолат маблағини ўтказиб бермаганлигини билдириб, даъвони тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Прокурор даъвони қаноатлантириш ҳақида фикр билдирди.
Жавобгар учинчи шахслар тегишли тартибда суд мажлиси куни, жойи
ва вақти ҳақида хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига келмади.
ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Мазкур модда талабига кўра, суд ишни жавобгар ва учинчи шахслар
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, даъвогар тарафнинг суд мажлисида берган кўргазмаларини тинглаб,
иш ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони
қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (кейинги матнларда
ФК деб юритилади) 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар билан жавобгар ўртасида
2022 йил 25 июлда 144-сонли “Мукаммал таъмирлаб, фойдаланишга топшириш
тўғрисида”ги пудрат шартномаси тузилган бўлиб, шартномага асосан даъвогар
Андижон вилояти Хўжаобод туманидаги 17-сон кар соқовлар мактабини
мукаммал таъмирлаш мажбуриятини олган. Шартномага кўра бажарилиши
лозим бўлган ишлар қиймати қўшимча қиймат солиғи билан
7 454 183 394,69 сўмни ташкил қилган.
Тарафлар ўртасидаги шартнома шартнома Андижон вилояти Ғазначилик
бошқармасидан рўйхатдан ўтказилган.
Мазкур шартномага асосан даъвогар томонидан қурилиш пудрат ишлари
бажарилиб, тегишли тартибда объектлар топширилиб, давлат қабул
ҳайъатининг қарори билан қабул қилиб олинган.
Бажарилган ишлар бўйича жавобгар томонидан даъвогарга 95 фоиз пул
маблағлари тўлаб берилган бўлиб, қолган кафолат муддати учун тўлаб
берилмаган 5 фоизлик маблағ яъни 372 709 394 сўм тўлаб берилмаган.
ФКнинг 631-моддага кўра, п[СПиТ:
1.Шартномалар турлари / Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш]
ҳҳҳҳудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф
(буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг
натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини
олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ
тўлаш мажбуриятини олади. Агар қонунчиликда ёхуд тарафлар келишувида
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ишни бажариш учун пудратчи
таваккал қилади.
Мазкур ҳолатда суд, жавобгар томонидан даъвогарга 5 фоизлик кафолат
маблағини тўланиши лозим деб топиб, даъвонинг 372 709 394 сўм ундириш
қисмини қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъво талабида тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги
учун жавобгардан даъвогар фойдасига 186 354 697 сўм ундиришни сўраган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 14.2-бандига кўра,
шартномага тегишли иловаларда кўрсатилган ўз мажбуриятларига риоя
қилмаганлиги, ўз вақтида молиялаштирмаганлиги учун жавобгар даъвогарга
кечиктирилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлв суммасининг 0,2 фоизи
миқдорида пеня тўлаши, бунда пенянинг умумий миқдори умумий суммаси
кечиктирилган тўловнинг 50 фоизидан ортиқ бўлмаслиги белгиланган.
ФК 326-моддасига биноан, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий
аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд
алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб,
кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Мазкур моддага кўра суд, даъвонинг пеня ундириш қисмини муҳокама
қилиб, жавобгарнинг мулкий аҳволини инобатга олиб, даъвонинг пеня қисмини
50 000 000 сўмга қаноатлантиришни лозим топади.
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00
Транспорт / 09.15.14.00 Юкларни ташиш (транзит) (шунингдек,
03.11.11.00 га қаранг);
ИПКнинг 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талабларига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юкланади.
Баён этилганларга асосан, суд даъвогарнинг даъво талабини қисман
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 372 709 394 сўм асосий
қарз, 50 000 000 сўм пеня ундиришни, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ
11 181 281,82 сўм давлат божини жавобгардан республика бюджетига
ундиришни, жавобгардан Андижон туманлараро иқтисодий судига 41 200 сўм
почта харажати ундиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни
лозим топади.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 176, 177-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Даъво ариза қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар Андижон вилоят ҳокимлиги Ягона буюртмачи хизмати
инжиниринг компанияси давлат унитар корхонасидан даъвогар «Hikm till
h mk r qurilish” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 372 709 394 сўм
асосий қарз, 50 000 000 сўм пеня ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар Андижон вилоят ҳокимлиги Ягона буюртмачи хизмати
инжиниринг компанияси давлат унитар корхонасидан республика бюджетига
11 181 281,82 сўм давлат божи ундирилсин.
Жавобгар Андижон вилоят ҳокимлиги Ягона буюртмачи хизмати
инжиниринг компанияси давлат унитар корхонасидан Андижон туманлараро
иқтисодий судига 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан Андижон туманлараро иқтисодий суди
орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши
(протест келтириш) мумкин.
Раислик этувчи
С.А.Рустамов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(хулоса қисми)
2026 йил 7 январь
Андижон шаҳри
Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Рустамовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Э.Обидовнинг суд мажлиси котиблигида,
Андижон шаҳар прокурорининг катта ёрдамчиси А.Алимовнинг қатнашувида,
даъвогар вакили А.Каримов (паспорт асосида)нинг иштирокида, Қўрғонтепа
туман адлия бўлими «Hikm till h mk r qurilish” масъулияти чекланган
жамияти манфаатида жавобгар Андижон вилоят ҳокимлиги Ягона буюртмачи
хизмати инжиниринг компанияси давлат унитар корхонасидан 372 709 394 сўм
асосий қарз, 186 354 697 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
иқтисодий ишни, суд биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118,
176, 177-моддаларини қўллаб,