← Назад
Решение #2825868 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| чирма нусхалари ишда иштирок этувчи шахсларга ушбу Кодекс | 197 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
5 638 символов
4-1604-2501/10142-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья Ж.Мусабоев
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья Қ.Ходжаев
НАМАНГАН ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
АЖРИМИ
(апелляция шикоятини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Наманган шаҳри
2026 йил 7 январь
Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья
Қ.Ходжаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Ш.Тўхтабоев ва
А.Мухиддиновлардан
иборат
таркибда,
судья
катта
ёрдамчиси
А.Собиржановнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар “ААА” акционерлик
жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят
ҳудудий бошқармасининг жавобгар “БББ” масъулияти чекланган жамиятидан
жами 958 245 335 сўм кредит қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
юзасидан қўзғатилган иш бўйича Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий судининг
2025 йил 11 ноябрдаги ҳал қилув қарори устидан жавобгар “БББ” масъулияти
чекланган жамияти томонидан берилган апелляция шикоятини иш ҳужжатлари
билан биргаликда, жавобгар вакили М.Дехканбаевнинг (раҳбар) иштирокида,
судлов ҳайъатининг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
“ААА” акционерлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят
ҳудудий бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, “БББ”
масъулияти чекланган жамиятидан (бундан буён матнда жавобгар ёки жамият
деб юритилади) жами 958 245 335 сўм кредит қарздорликни ундиришни сўраган.
Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 11 ноябрдаги ҳал
қилув қарори билан даъво талаблари қаноатлантирилиб, даъвогар фойдасига
жавобгардан график бўйича кредит ва фоизлардан бўлган 958 245 335 сўм ҳамда
41 200 сўм почта харажати, бюджетга 19 164 906,70 сўм давлат божи ундириш
белгиланган.
Жавобгар апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, ҳал қилув қарорини
бекор қилишни, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги
қарор қабул қилишни сўраган.
1
Суд мажлисида жавобгар вакили М.Дехканбаев (раҳбар) апелляция
шикоятини ўзи имзоламаганлигини, ким имзолаганлигини билмаслигини,
шикоятни судга жияни Н.Ёқубжанов тайёрлаганини билдириб, адвокат
иштирокини таъминлаш учун ишни кўришни бошқа кунга қолдиришни ва
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўради.
Судлов ҳайъати жавобгар вакилининг тушунтиришлари ҳамда ишни
кўришни бошқа кунга қолдириш ҳақидаги илтимосномасини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, илтимосномани қаноатлантиришни рад этишни
ва апелляция шикоятини кўрмасдан қолдиришни лозим топди.
Аниқланишича, апелляция шикояти жамият раҳбари М.Дехканбаев
номидан бошқа шахс томонидан имзоланган. Бу М.Дехканбаевнинг суд
мажлисидаги кўрсатуви, унинг шахс гувоҳномасидаги ва у томонидан
тўлдирилган шахсий маълумотномадаги имзолар билан ўз тасдиғини топади.
Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати апелляция шикояти имзолаш ҳуқуқига эга
бўлмаган шахс томонидан имзоланган деб баҳолайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 272-моддасининг биринчи, иккинчи ва тўртинчи
қисмларига мувофиқ, агар апелляция шикояти (протести) иш юритишга қабул
қилинганидан сўнг унинг имзоланмаганлиги ёки уни имзолаш ҳуқуқига эга
бўлмаган ёхуд мансаб мавқеи ёки фамилияси ва исми, отасининг исми
кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланганлиги аниқланса, апелляция
инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўрмасдан қолдиради.
Апелляция шикоятини (протестини) кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд
томонидан ажрим чиқарилиб, унинг кўчирма нусхалари ишда иштирок этувчи
шахсларга ушбу Кодекснинг 197-моддасида назарда тутилган тартибда
юборилади.
Апелляция шикоятини (протестини) кўрмасдан қолдириш учун асос
бўлган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин шикоят (протест) ушбу Кодексда
белгиланган тартибда судга янгидан берилиши мумкин.
Апелляция шикояти имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан
имзоланганлиги сабабли, судлов ҳайъати апелляция шикоятини кўрмасдан
қолдиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ, суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш
шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён
этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Юқоридагиларга асосан судлов ҳайъати, апелляция шикоятини кўрмасдан
қолдиришни, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 9 582 453 сўм давлат
божи ундиришни, тўланган 41 200 сўм почта харажатини унинг зиммасида
қолдиришни лозим топади.
Баён этилганларга асосан ҳамда ИПКнинг 118, 169, 195, 272-моддаларини
қўллаб, судлов ҳайъати
2
ажрим қилди:
“БББ” масъулияти чекланган жамияти вакили М.Дехканбаевнинг (раҳбар)
адвокат иштирокини таъминлаш учун ишни кўришни бошқа кунга қолдириш
тўғрисидаги илтимосномасини қаноатлантириш рад этилсин.
“БББ” масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикояти кўрмасдан
қолдирилсин.
“БББ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига
9 582 453 сўм давлат божи ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
“БББ” масъулияти чекланган жамияти томонидан тўланган 41 200 сўм
почта харажати инобатга олиниб, унинг зиммасида қолдирилсин.
Ажрим чиқарилган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Ажрим устидан ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан
бир йил ичида Наманган туманлараро иқтисодий суди орқали Наманган вилоят
суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят
қилиш (протест келтириш) мумкин.
Ҳайъат раиси
имзо
Қ.Ходжаев
ҳайъат аъзолари
имзо
Ш.Тўхтабоев
А.Мухиддинов
3