Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1801-2511/10091 Дата решения 07.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Қарши туманлараро иқтисодий суди Судья IBRAGIMOV JASUR SHODMONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Рамазон
Source ID b73861d6-7fcc-46e8-b4cd-8eeea3f8e02f Claim ID PDF Hash a50e5a0230c3703c... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 47-моддаси нинг 47 law
агар ИПК 154-моддаси агар ИПК 154 law
иш юритиш ИПК 110-моддаси иш юритиш ИПК 110 law
онун 18-моддаси онун 18 law
тисодий процессуал кодексининг 110-моддаси тисодий процессуал кодекси 110 code_article
Текст решения 4 885 символов
4-1801-2511/10091-сонли иқтисодий иш ҚАРШИ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ А Ж Р И МИ (иш юритишни тугатиш тўғрисида) Қарши шаҳри 2026 йил 07 январь Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси Ж.Ибрагимов раислигида, судья ёрдамчиси Б.Давлятовнинг котиблигида даъвогар АИТБ "Ипак йўли" жавобгар "Рамазон" хусусий корхонасидан 13 995 791, 82 сўм асосий қарз, 4 679 636,43 сўм муддати ўтган асосий қарз, 1 410 593, 59 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги, 168 616,59 сўм муддатли фоиз қарздорлигини ундириш, ундирувни гаров мулкига қаратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили Ш.Азизов (2026 йил 05 январдаги 03/31-сонли ишончнома асосида) иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: АИТБ "Ипак йўли" (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб жавобгар "Рамазон" хусусий корхонаси (кейинги ўринларда - жавобгар деб юритилади)дан 13 995 791, 82 сўм асосий қарз, 4 679 636,43 сўм муддати ўтган асосий қарз, 1 410 593, 59 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги, 168 616,59 сўм муддатли фоиз қарздорлигини ундириш, ундирувни гаров мулкига қаратишни сўраган. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили тарафлар ўртасида тузилган шартномасига мувофиқ қарздорлик тўланмасдан қолганлигини маълум қилиб, даъво талабларини қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, жавобгар суд муҳокамасида иштирок этмади. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда – ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддасига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини эшитиб ва иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра, даъво аризаси бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда матнда ФК)нинг 47-моддасига кўра ваколатхона юридик шахснинг у турган ердан ташқарида жойлашган, юридик шахс манфаатларини ифодалайдиган ва уларни ҳимоя қиладиган алоҳида бўлинмасидир. Филиал юридик шахснинг у турган ердан ташқарида жойлашган ҳамда унинг барча вазифаларини ёки вазифаларининг бир қисмини, шу жумладан ваколатхона вазифаларини бажарадиган алоҳида бўлинмасидир. Агар қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ваколатхона ва филиаллар юридик шахс ҳисобланмайди. Улар ўзларини ташкил этган юридик шахс томонидан мол-мулк билан таъминланадилар ҳамда у тасдиқлаган низомлар асосида иш олиб борадилар. Ваколатхона ва филиалларнинг раҳбарлари юридик шахс томонидан тайинланади ҳамда унинг ишончномаси асосида иш олиб боради. Аниқланишича, даъво аризасининг сўрайман қисмида, яъни даъвонинг предметида жавобгар ҳисобидан АИТБ "Ипак йўли" Қарши филиали фойдасига 13 995 791, 82 сўм асосий қарз, 4 679 636,43 сўм муддати ўтган асосий қарз, 1 410 593, 59 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги, 168 616,59 сўм муддатли фоиз қарздорлигини ундириш, ундирувни гаров мулкига қаратиш сўралган. Мазкур ҳолатда суд даъвогар АИТБ "Ипак йўли" Қарши филиали юридик шахс мақомига эга бўлмаганлиги сабабли ушбу низони судга тааллуқли эмас деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Қарори 27-бандининг иккинчи хатбошисида, агар ИПК 154-моддаси биринчи қисмининг 1 ва 4-бандларида назарда тутилган асослар даъво аризасини иш юритишга қабул қилинганидан кейин аниқланса, иш юритиш ИПК 110-моддаси биринчи қисмининг тегишлича 1 ва 3бандларига асосан тугатилади. деб тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 110моддасининг 1-бандига кўра, иш иқтисодий судга, фуқаролик ишлари бўйича судга ёки маъмурий судга тааллуқли бўлмаса суд иш юритишни тугатади деб белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонун 18-моддасининг 5-бандида, агар иш судга тааллуқли бўлмаса, ишни юритиш тугатилганда, бундан иш тааллуқлилигига кўра бошқа судга кўриб чиқиш учун ўтказилган ҳоллар мустасно, давлат божи қайтарилиши белгиланган. Шу боис суд, мазкур иш бўйича иш юритишни тугатишни, олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни, иш бўйича давлат божи ундирмасликни лозим топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 110-моддаси 1-банди ва 195-моддаларини қўллаб, суд а ж р и м қ и л д и: АИТБ "Ипак йўли"нинг даъво аризаси бўйича иш юритиш тугатилсин. Даъвогар томонидан почта харажати тўланганлиги инобатга олинсин. Ажрим устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ажрим устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Ж.Ибрагимов