Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1505-2501/10712 Дата решения 07.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Фарғона туманлараро иқтисодий суди Судья ERGASHEV UMIDJON XOJIMAMAT O‘G‘LI Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 874b8907-b3e9-4f0a-ab60-cba79376ab5d Claim ID PDF Hash 945d23db9b6d1702... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
аролик кодексининг 333-моддаси аролик кодекси 333 code_article
аролик кодексининг 237-моддаси аролик кодекси 237 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения 6 846 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2026 йил 7 январь 4-1505-2501/10712-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Эргашев раислигида, судья ёрдамчиси С.Холиқовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар *********нинг жавобгар – ********* ҳисобидан 9 523 675 сўм ажратма ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги иқтисодий ишни, Фарғона туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: ********* (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, ********* (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 9 523 675 сўм ажратма ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Даъвогар даъво аризасига ариза илова қилиб, унда ишни даъвогарнинг иштирокисиз мазмунан кўриб чиқишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнларда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси иккинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Мазкур қоидага асосан суд, ишни даъвогар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлиси куни ва вақти ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмади. Ўз эътирозларини билдирмади. ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Мазкур қоидага асосан суд, ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд тақдим этилган ҳужжатлар билан танишиб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгар 2025 йил 5 мартдаги 179007068-сонли оммавий офёртага асосан жавобгарнинг Олтиариқ тумани, Жарқўрғон МФЙ, Жарқўрғон кўчаси, 211-уйдаги 5 қаватли 1 подъездли тураржой биноси қурилиш объектида қурилиш-монтаж ишларини бажаришнинг сифати ва тўлиқлиги устидан назорат функцияларини текширувини амалга ошириш учун инспекциядан давлат рўйхатидан ўтказилган. 2021 йил 23 июн кунида амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 05 февралдаги “Қурилиш-монтаж ишлари сифатини тубдан яхшилаш ва қурилишни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги ПҚ-4586-сонли Қарори 8-бандида 2020 йил 1 апрелдан бошлаб давлат қурилиш назорати амалга оширилиши шарт бўлган барча объектлар бўйича ҳудудий инспекцияларга ажратмалар қурилиш-монтаж ишлари қийматининг 0,2 фоизига тенг ягона миқдорда (қўшимча қиймат солиғисиз) белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 05 февралдаги “Қурилиш-монтаж ишлари сифатини тубдан яхшилаш ва қурилишни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги ПҚ-4586-сонли Қарори 8-банди ўзгатириш киритилиб унга кўра, 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат қурилиш назорати амалга оширилиши шарт бўлган барча объектлар бўйича ажратмалар қурилиш-монтаж ишлари қийматининг 0,2 фоизига тенг ягона миқдорда (қўшилган қиймат солиғисиз) белгиланиб, тўғридан-тўғри Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармасига (кейинги ўринларда — Жамғарма) йўналтирилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда – Фуқаролик кодекси деб юритилади) 369-моддасининг иккинчи бандига кўра, шартноманинг барча асосий шартларини ўз ичига олган, таклиф киритаётган шахснинг жавоб қайтарган ҳар қандай шахс билан таклифда кўрсатилган шартлар асосида шартнома тузишга бўлган хоҳиш-иродаси билиниб турган таклиф оферта (оммавий оферта) ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сонли Қарори билан тасдиқланган “Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун объектни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти” (бундан буён матнда – Регламент деб юритилади) нинг 20-бандида эса, ариза берувчи инвойсда кўрсатилган суммани инвойс тушган кундан бошлаб бир ой муддатда тўлаши шарт. Бироқ, жавобгар инвойсда кўрсатилган суммани (ажратмани) белгиланган муддатда тўлиқ тўламаган. Шу сабабли жавобгарнинг даъвогар олдида 9 523 675 сўм қарздорлиги вужудга келган. Даъвогар томонидан вужудга келган қарздорликни тўлаш учун жавобгарга 2025 йил 20 июнь куни талабнома юборилган, аммо талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Ушбу ҳолатлар ишдаги мавжуд хабарнома, талабнома ва бошқа ишга алоқадор далиллар билан ўз тасдиғини топади. Фуқаролик кодексининг 8, 234-моддаларига кўра, мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: молмулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳаказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса – қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Фуқаролик кодексининг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Фуқаролик кодексининг 237-моддасида, мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмаслиги белгиланган. Юқорида қайд этилганларга кўра, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 9 523 675 сўм ажратмани ундириш тўғрисидаги даъво талаби асосли ҳисобланади. Шу сабабли суд, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 9 523 675 сўм ажратма қарздорлигини ундиришни лозим топади. Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Бу ҳолатда суд, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 9 523 675 сўм ажратма, 412 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундиришни лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Даъвогар ********* фойдасига жавобгар ********* ҳисобидан 9 523 675 сўм ажратма, 412 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ҳуқуқига эга. Раислик қилувчи, судья У.Х.Эргашев