← Назад
Решение #2825875 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 2032 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 2034 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 242 | — | code_article |
Текст решения
6 532 символов
4-2006-2501/5116-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
07.01.2026 йил
Бухоро шаҳри
Бухоро туманлараро иқтисодий судининг судьяси Н.Зоиров даъвогар Ўзбекистон
Республикаси Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг Ромитан
туман фермер деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши манфаатида жавобгар
"MIROLIM" фермер хўжалигидан жами 6063000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъво аризасида қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018
йил 26 апрелдаги ПҚ-3680-сонли Қарорининг 3-бандида 2018 йил 01 июлдан бошлаб
барча фермер хўжаликларининг Ўзбекистон фермерлари кенгашига аъзолиги мажбурий,
бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари учун эса ихтиёрий ҳисобланиши, мазкур
Қарорнинг 4-бандида пахта ва ғалла етиштиришга ихтисослаштирилган фермер
хўжаликлари томонидан етиштириладиган пахта хомашёси бўйича биржада эълон
қилинадиган бошланғич нархдан ҳамда доннинг шаклланган ўртача нархидан 0,6 фоиз
миқдорида аъзолик бадали маблағлари тўланиши белгиланган.
Жавобгар - "MIROLIM" фермер хўжалиги томонидан пахта ва ғалла сотишдан
даромад олинган бўлсада, Кенгашга аъзолик бадали тўланмаганлиги, 2025 йил 17 апрел
ҳолатида тўланмай қолган аъзолик бадалидан қарздорлик 6063000 сўмни ташкил қилган.
Қарздорликни тўлаб бериш тўғрисидаги талабнома эътиборсиз қолдирилгандан сўнг,
даъвогар Кенгаш манфаатида қарздорликни ундириб беришни сўраб, судга даъво
аризаси билан мурожаат қилган.
Иш ҳужжатларида даъвогарнинг даъво аризаси ва унга илова қилинган
ҳужжатлар 2025 йил 23 октябрда жавобгарга почта алоқа корхонаси томонидан
юборилганлиги тасдиқловчи почта хабарномаси илова қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 2032-моддаси
биринчи қисмига асосан даъвонинг баҳоси юридик шахсга нисбатан —энг кам ойлик
иш ҳақининг йигирма бараваридан ошмаганлиги ҳамда мазкур кодекснинг 2033моддаси иккинчи қисмига асосан даъвогарнинг даъво аризасига даъво аризасининг ва
унга илова қилинган ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари жавобгарга юборилганлиги
ҳақидаги далиллар илова қилинганлиги сабабли мазкур иш соддалаштирилган иш
юритиш тартибида кўриб чиқилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 2034-моддаси
иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво
аризасининг кўчирма нусхаси ўзига топширилган пайтдан эътиборан ўн беш кунлик
муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда
тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга
юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
Бироқ, даъво ариза жавобгар томонидан қабул қилиб олинган бўлсада, даъво ариза
бўйича ёзма фикр иқтисодий иш соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилгунга
қадар судга тақдим этилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 2034-моддаси
тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим
этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб
чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Суд, юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан
танишиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантириш, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Ромитан туман фермер деҳқон хўжаликлари ва
томорқа ер эгалари кенгаши (шартнома матнида “Кенгаш”) ва жавобгар - "MIROLIM"
фермер хўжалиги (шартнома матнида “Фермер”) ўртасида Ўзбекистон фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашига аъзолик тўғрисида 2023 йил 08 февралда
3/9-94-сонли аъзолик тўғрисида шартнома тузилган.
Шартнома шартларига кўра “Кенгаш” "Фермер"ни ҳар томонлама қўллабқувватлаш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг асосий ташкилий шакли сифатида
унинг ўрнини ошириш, иқтисодий мустақиллиги ва молиявий барқарорлигини
мустаҳкамлаш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, "Фермер" эса аъзолик
бадалини ҳар йили "Кенгаш"га тўлаб боришни ўз зиммасига олган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 апрелдаги "Фермер,
деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3680-сонли Қарорининг 3-бандига кўра,
барча фермер ва деҳқон хўжаликларининг Кенгашга аъзолиги мажбурий, томорқа ер
эгалари учун эса ихтиёрий ҳисобланиб, Қарорнинг 4-бандида пахта ва ғалла
етиштиришга ихтисослаштирилган фермер хўжаликлари томонидан етиштириладиган
пахта хомашёси бўйича биржада эълон қилинадиган бошланғич нархдан ҳамда доннинг
шаклланган ўртача нархидан 0,6 фоиз миқдорида аъзолик бадали тўланииши
белгиланган.
Даъвогар томонидан тақдим этилган маълумотномага кўра, жавобгар "MIROLIM" фермер хўжалигининг 2025 йил 07 январ ҳолатида аъзолик бадалларидан
қарздорлиги 6063000 сўмни ташкил қилади. Демак, даъвогарнинг даъво талаби асосли
ва уни тўлиқ қаноатлантириш лозим бўлади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 242-моддасига кўра,
агар мажбуриятни бажариш муддати кўрсатилмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан
белгилаб қўйилган бўлса, кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эса —
ижрони ҳар қачон амалга оширишга ҳақли бўлади. Мажбуриятни дарҳол бажариш
вазифаси қонун, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, қарздор
бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан бошлаб етти кунлик муддат ичида
бажариши шарт.
Суд, қайд этилганларга кўра даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, суд
харажатлари ва давлат божини жавобгардан ундиришни лозим деб топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 236, 242-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179, 2034, 2035-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
2. Жавобгар - "MIROLIM" фермер хўжалигидан даъвогар – Ромитан туман фермер
деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши фойдасига 6063000 сўм асосий қарз,
олдиндан тўланган 41200 сўм почта харажати ундирилсин.
3. Жавобгар - "MIROLIM" фермер хўжалигидан Ўзбекистон Республикаси Давлат
бюджетига 412000 сўм давлат божи ундирилсин.
4. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақлари берилсин.
5. Ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида апелляция тартибида
шикоят бериш мумкин.
Судья
Н.Зоиров