← Назад
Решение #2825883 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Бюджет Кодекси | 122 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 112 | — | code_article | |
| онуннинг | 19 | — | law | |
| онуннинг | 71 | — | law | |
| бундай битим ФК | 116 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| ИПКнинг | 302 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1702-2501/1983-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни
кўрган судья: Б.Сатвалдиев
Апелляция инстанцияда
маърузачи
судья: А.Мадаминов
АНДИЖОН ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Андижон шаҳри
2026 йил 7 январь
Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатида, вилоят суди
судьяси А.Мадаминовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар О.Садиков ва
Ш.Абдухаликовлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Ш.Қодировнинг суд
мажлиси котиблигида, вилоят прокурорининг катта ёрдамчиси К.Юлбарсовни
қатнашувида, даъвогарни раҳбари О.Отажонов, (паспорт асосида), учинчи шахс
Андижон сув таъминоти АЖ вакили И.Рўзибоев(07.01.2026 йилдаги 01-01/8-сонли
ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, даъвогар “
RH
T QURILISH
ISH N H” МЧЖнинг жавобгар - S K TU
N H KI LIGI ва Ўзсувтаъминот
АЖ сув таъминоти ва оқава сув объектлари қурилиши бўйича инжинеринг
компанияси унитар корхонаси Андижон вилояти худудий бошқармаси УК хисобидан
1 118 353 050 сўм бажарилган ишлар қийматини хамда суд харажатларини ундириш
туғрисидаги даъво аризаси бўйича Асака туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил
12 сентябрдаги ҳал қилув қароридан норози бўлиб, даъвогар келтирган апелляция
шикояти ва унга илова қилинган ҳужжатларни, вилоят судининг биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар - "
RH
T QURILISH ISH N H" МЧЖ (бундан буён матнда
“Даъвогар” деб юритилади) иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгар - S K TU
N H KI LIGI (бундан буён матнда “Жавобгар” деб
юритилади) ва “Ўзсувтаъминот” АЖ Сув таъминоти ва оқава сув объектлари
қурилиши бўйича инжинеринг компанияси унитар корхонаси Андижон вилояти
ҳудудий бошқармаси УК (бундан буён матнда “иккинчи жавобгар” деб юритилади)
ҳисобидан 1 118 353 050 сўм бажарилган ишлар қийматини хамда суд харажатларини
ундиришни сўраган.
Ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида
Андижон вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси, Андижон вилоят
Ғазначилик бошқармаси, Ўзсувтаъминот АЖ сув таъминоти ва оқава сув объектлари
қурилиши бўйича инжинеринг компанияси унитар корхонаси Андижон вилояти
худудий бошқармаси УК жалб қилинган.
Асака туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 12 сентябрдаги ҳал қилув
қарори билан даъво талабини қаноатлантириш рад этилган. Даъвогар тўлаган
41 200 сўм почта харажати зиммасида қолдирилган, Даъвогардан республика
бюджетига 22 367 061 сўм давлат божи ундирилган.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб, даъвогар апелляция шикояти билан
мурожаат қилган. Шикоятда даъвогар томонидан Асака тумани Дўстлик МФЙ
ҳудудида 80 792 290 сўм, Бирлик МФЙ ҳудудида 431 075 259 сўм, Шодлик МФЙ
ҳудудида 266 921 011 сўм, Улуғбек МФЙ ҳудудида 339 563 490 сўмлик, жами
1 118 353 050 сўмлик ичимлик сув тармоғида қурилиш ишлари олиб борилганлиги
иқтисодий иш ҳужжатларида ўз тасдиғини топганлиги, бироқ, пудрат ишлари
бажарилгани бўйича далолатнома (форма-2, форма-3) жавобгар томонидан
тасдиқланмаганлиги, биринчи инстанция суди шошма-шошарликка йўл қўйиб, иш
учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ ўрганмасдан барвақт хулосага келганлиги баён
қилиниб, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, янги қарор қабул қилиб, даъвони
қаноатлантиришни сўраган.
Апелляция инстанцияси суд мажлисида даъвогарни раҳбари апелляция
шикоятидаги важларни қувватлаб, Асака туман ҳокимининг таклифига биноан 2021
йилда сув тармоғини Асака туманидаги 4 та МФЙлар ҳудудида тортиб, пудрат
ишлари бажарганликларини, шу кунга қадар тўлов амалга оширилмаганлигини,
назорат ўлчовида қатнашганликларини билдириб, ҳал қилув қарорини бекор қилиб,
янги қарор қабул қилиб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида учинчи шахс Андижон сув таъминоти АЖ вакили даъвогар
объектда сув тармоғини қуриш бўйича пудрат ишларини бажарганлигини билдириб,
қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Прокурор суд мажлисида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Жавобгарлар ва учинчи шахслар вакиллари суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида
тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, улардан вакилллар қатнашмади.
Судлов ҳайъати уларни вакиллари иштирокисиз суд мажлисини ўтказишни
лозим топади.
Апелляция
инстанцияси
судлов
ҳайъати
тарафлар
вакилларининг
тушунтиришларини, прокурорни фикрини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳамда тақдим
этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра, апелляция шикоятини
қаноатлантирмасдан ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (матнда ФК деб юритилади)
236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари
талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши керак.
Ишдаги мавжуд хужжатлардан аниқланишича, даъвогар томонидан Асака
тумани Дўстлик МФЙ ҳудудида 80 792 290 сўм, Бирлик МФЙ ҳудудида
431 075 259 сўм, Шодлик МФЙ ҳудудида 266 921 011 сўм, Улуғбек МФЙ ҳудудида
339 563 490 сўмлик, жами 1 118 353 050 сўмлик ичимлик сув тармоғида қурилиш
ишлари олиб борилганлиги ҳақида қоғоз кўринишида ҳисобварақ, бажарилган ишлар
далолатномаси расмийлаштирилган бўлиб, буюртмачи-иккинчи жавобгар томонидан
имзоланмаган. Ушбу ҳолатлар ишлар топширилмаганлигини англатади.
Даъвогар томонидан жавобгарга қарздорликни тўлаш тўғрисида юборилган
талабнома
ва
огохлантириш
хатлари
жавобгар
томонидан
оқибатсиз
қолдирилганлигини асос қилиб, 1 118 353 050 сўм бажарилган ишлар қийматини
ундириш тўғрисида судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг
2020
йил
14 августдаги 489-сон қарори (2-иловаси) билан “Ҳисобварақ-фактураларнинг
шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби
тўғрисида”ги Низомнинг 2 бандига кўра, ҳисобварақ-фактура — Ўзбекистон
Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ уни тақдим этиш мажбуриятига эга
бўлган товарларни (хизматларни) сотувчи (етказиб берувчи) томонидан
расмийлаштириладиган қатъий белгиланган намунадаги (форматдаги), товарлар
ҳақиқатда жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини ва уларнинг
қийматини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.
Ушбу Низомнинг 63 бандида “Етказиб берувчи томонидан тақдим этилган
электрон ҳисобварақ-фактура ўн календарь кун, рақамли маркировкаланиши лозим
бўлган маҳсулотлар бўйича эса бир календарь кун ичида сотиб олувчи томонидан
электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад
этилиши шарт.
Гарчи даъвогар 4 та МФЙларда 1 118 353 050 сўмлик пудрат ишлари
бажарилгани ҳақида қоғоз кўринишида ҳисобварақ-фактура тузиб, тасдиқлаган
бўлсада, юқоридаги Низом талабига биноан электрон кўринишда юборилмаган
ва тасдиқланмаган.
Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодексининг 122-моддаси учинчи қисмига
кўра, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан
ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб
берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва
қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга
киради.
Бироқ, тарафлар ўртасида пудрат шартномаси тузилмаган ва ғазначилик
бўлинмасидан белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилмаган.
Шунингдек, “Давлат харидлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни
(матнда кейинги ўринларда “қонун” деб юритилади) 27-моддасининг
4-қисмига мувофиқ, бюджет буюртмачиларининг давлат харидлари бўйича тўловлари
махсус ахборот порталида давлат харидларини режалаштириш, харид қилиш тартибтаомилларини амалга ошириш, шартнома тузиш ва улар тўғрисида ахборот
жойлаштириш жараёнлари тугаганидан кейин Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт
ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси томонидан белгиланган
тартибда амалга оширилади.
Тарафлар мазкур қонун талабларига риоя қилмасдан шартномавий муносабатга
киришганлар.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 112-моддасига кўра,
битимнинг нотариал шаклига ёки уни давлат рўйхатидан ўтказиш талабига риоя
қилмаслик битимнинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради. Бундай битим ўзўзидан ҳақиқий бўлмайди.
Ушбу кодекснинг 114-моддага асосан, ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий
эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик оқибатларга
олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир.
Қонуннинг 19-моддасида давлат буюртмачилари товарлар етказиб берувчи
ва хизмат кўрсатувчилардан танлов ва электрон (биржа) савдолари орқали товарлар
(ишлар, хизматлар) харид қилиши лозимлиги белгиланган.
Ушбу қонуннинг 71-моддаси 21-бандида давлат буюртмачилари тўғридантўғри шартномалар тузилганлиги тўғрисидаги ахборотни шартнома тузилган пайтдан
эътиборан беш иш куни ичида махсус ахборот порталига жойлаштириши шартлиги ва
тўғридан-тўғри шартномалар тузилганлиги тўғрисидаги ахборот махсус ахборот
порталига жойлаштирилмаган бўлса, ушбу шартномалар бўйича тўловлар амалга
оширилмаслиги белгиланган.
Шунингдек,
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
2007
йил
28 февралдаги “Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш
чора- тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-594-сонли Қарори 6-бандида бюджет
ташкилотларининг товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар билан
шартномалари, шунингдек буюртмачиларнинг Давлат бюджета маблағлари ҳисобига
капитал қурилишга оид шартномалари мажбурий тартибда ғазначиликда рўйхатга
олиниши шарт ва фақат у амалга оширилгандан кейин кучга кириши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг 2016 йил
23 декабрдаги “Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати шартномасидан келиб
чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
тўғрисида”ги 306-сонли Қарорининг 4-бандига кўра, агар қонун ҳужжатларида
қурилиш пудрати шартномаси фақат электрон дўкон, танлов, тендер, ягона етказиб
берувчи билан амалга ошириладиган давлат харидлари натижалари асосида тузилиши
назарда тутилган бўлиб, шартнома савдолар ўтказилмасдан тузилган бўлса, бундай
битим ФКнинг 116-моддасига асосан ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир.
Биринчи инстанция суди давлат харидлари бўйича тўловлари махсус ахборот
порталида давлат харидларини режалаштириш, харид қилиш тартиб-таомилларини
амалга ошириш, шартнома тузиш ва улар тўғрисида ахборот жойлаштирилмаганлиги,
тарафлар ўртасида шартнома тузилмаганлиги, ғазначиликдан рўйхатдан
ўтказилмаганлигини асос қилиб, даъвогарни даъво талабини қаноатлантиришни рад
этиш ҳақида тўғри тўхтамга келган.
ИПКнинг 68-моддасида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари
ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши кераклиги
белгиланган.
ИПКнинг 72-моддасида қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан
тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши
мумкин эмас.
Жавобгар бюджет ташкилоти бўлиб, қонунчиликда мазкур шартнома тузиш
бевосита электрон савдолар натижасида ғолиб аниқланиши, унинг натижасида
тузилган шартнома тузилишп ва шартнома ғазначилик бўлимларидан рўйхатдан
ўтказилиши мажбурий этиб белгиланган бўлса-да, шартнома тузилмасдан ишлар
бажарилган.
Ушбу ҳолатда шартнома тузилмаганлиги, асосий қарз-бажарилган ишлар
қиймати етарли ва мақбул далиллар билан исботланмаганлиги сабабли даъво талаби
асоссиз ҳисобланади.
Апелляция инстанциясининг 2025 йил 28 октябрдаги ажримига асосан
“ ’zb kist n milli
muh ndisi” масъулияти чекланган жамияти мутахассиси
томонидан бажарилган ишлар хажми қайта назорат ўлчовидан ўтказилган бўлиб,
2025 йил 20 декабрь кунги мутахассис хулосасида ҳақиқатда бажарилган ишлари
қиймати лойиҳа смета ҳужжатларига солиштирилганда 1 022 481 810 сўмлик ишларга
нисбатан 612 634 167 сўмлик иш ҳажмлари кам бажарилиб, пудратчи томонидан
амалда бажарилган ишлар ҳажми 409 847 643 сўмни ташкил этиши қайд этилган
бўлсада, ушбу суммани жавобгарлардан ундиришга қонуний асослар мавжуд эмас.
Сабаби қонуний шартнома тузилмаган, ғазначликда рўйхатдан ўтказилмаган,
молиялаштириш назарда тутилмаган.
Биринчи инстанция суди даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида
тўғри хулосага келган.
Шу боис судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
ўзгартириш ва бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди.
ИПКнинг 302-моддасига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз
қолдиришга ҳақли.
Судлов ҳайъати даъвогарнинг апелляция шикоятидаги ишлар бажарилганлиги
тасдиқланганлиги ҳақидаги важларини судлов ҳайъати асоссиз деб ҳисоблайди.
Чунки қонуний танлов ўтказилганидан сўнг шартнома тузилиши, шартномага
мувофиқ пудрат ишлари амалда
бажарилиб, жавобгарга топширилиши
таъминланмаган. Шу сабабли даъво талаби ишдаги далиллар билан ўз исботини
топмаган.
Юқоридагиларга
асосан
судлов
ҳайъати,
апелляция
шикоятини
қаноатлантиришни рад қилишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз
қолдиришни,
даъвогар
томонидан
олдиндан
тўланган
41 200 сўм почта харажатини зиммасида қолдиришни, даъвогар ҳисобидан
республика бюджетига 11 183 530 сўм давлат божини ундиришни лозим деб топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
68, 118, 278-280-моддалари талабларини қўллаб, апелляция судлов ҳайъати
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
“
RH
T QURILISH ISH N H” МЧЖ масъулияти чекланган
жамиятининг апелляция шикояти қаноатлантирилмасин.
Асака туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 12 сентябрь кунги ҳал қилув
қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
“
RH
T QURILISH ISH N H” масъулияти чекланган жамияти
апелляция инстанцияси учун олдиндан тўланган 41 200 сўм почта ҳаражати
зиммасида қолдирилсин.
“
RH
T QURILISH ISH N H” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан республика бюджетига апелляция инстанцияси учун 11 183 530 сўм давлат
божи ундирилсин.
Мазкур қарордан норози тараф ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан
бошлаб бир йил муддат ичида шу судга тафтиш тартибида шикоят (протест) бериши
мумкин.
Раислик этувчи
А.Мадаминов
Ҳайъат аъзолари
О.Садиков
Ш.Абдухаликов