Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1804-2501/4085 Дата решения 07.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Қарши туманлараро иқтисодий суди Судья IBRAGIMOV JASUR SHODMONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Оқ сарой текстил Ответчик / Подсудимый Юлдошев Авазбек Мадёрович
Source ID 417c0a25-01d2-4aed-aee9-647a9d7dbcf8 Claim ID PDF Hash 6776a25d533428d3... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 79-моддаси нинг 79 law
онуннинг 87-моддаси онуннинг 87 law
ИПК 107-моддаси ИПК 107 law
ИПК 154-моддаси ИПК 154 law
ариши ва у ИПКнинг 108-моддаси ариши ва у ИПК 108 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 6 927 символов
4-1804-2501/4085-сонли иқтисодий иш ҚАРШИ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ АЖРИМИ (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Қарши шаҳри 2026 йил 07 январь Қарши туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.Ибрагимов раислигида, судья ёрдамчиси Б.Давлятовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар ва жавобгар иштирокисиз, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят бошқармасининг даъвогар "Оқ сарой текстил” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар “Юлдошев Авазбек Мадёрович” фермер хўжалиги ҳисобидан 16 127 366 сўм асосий қарздорлик ва 3 870 567 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили А.Нарматов (2026 йил 05 январдаги 2-сонли ишончнома асосида) иштирокида, ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят бошқармаси (бундан буён матнда кенгаш деб юритилади) даъвогар "Оқ сарой текстил” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Юлдошев Авазбек Мадёрович” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 16 127 366 сўм асосий қарздорлик ва 3 870 567 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар билан 2024 йил 01 мартда 269-сонли уруғлик чигитини етказиш бўйича шартнома тузганлигини ҳамда жавобгар шартнома бўйича олган мажбуриятларини ўз вақтида бажармаганлиги натижасида қарздорлик юзага келганлигини таъкдлаб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган кенгаш, жавобгар суд муҳокамасида иштирок этмадилар. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топди. Аниқланишича, Қарши туманлараро иқтисодий судининг 4-1801-2503/8121-сонли иқтисодий иши бўйича 2025 йил 16 октябрдаги ажрими билан қарздор “Юлдошев Авазбек Мадёрович” фермер хўжалигига нисбатан умумбелгиланган тартибда тўловга қобилиятсизлик иши қўзғатилган, қарздор “Юлдошев Авазбек Мадёрович” фермер хўжалигига нисбатан кузатув тартиб-таомили жорий қилинган ва қарздорнинг муваққат бошқарувчиси этиб, суд бошқарувчиси З.Холмуродова тайинланган. Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуни(бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг 79-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ, кузатув тартиб-таомилини жорий этиш оқибатлари сифатида қарздордан пул маблағларини олиш тўғрисидаги талаблар қарздорга талаблар қўйишнинг фақат ушбу Қонуннинг 87-моддасида белгиланган тартибига риоя этилган ҳолда қўйилиши мумкин. Мазкур Қонуннинг 87-моддаси биринчи қисмига кўра, кредиторларнинг биринчи йиғилишида иштирок этиш учун қарздорга нисбатан кузатув тартибтаомили жорий этилганлиги тўғрисидаги ахборот оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган пайтдан эътиборан ўттиз кун ичида кредиторлар ўз талабларини қарздорга тақдим этишга ҳақли. Кредиторларнинг талаблари кредиторлар томонидан суд ҳужжатини ёки ушбу талабларнинг асослилигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларни илова қилган ҳолда судга, қарздорга ва муваққат бошқарувчига юборилади. ИПК 107-моддаси тўққизинчи бандига кўра, жавобгарга нисбатан банкротлик тўғрисида иш қўзғатилган бўлса ва жавобгарга нисбатан тақдим этилган талаб қонунга кўра банкротлик тўғрисидаги иш доирасида кўрилиши лозим бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорининг 11-бандида агар тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатилгандан кейин қарздордан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза берилгунга қадар вужудга келган қарзни ундириш ҳақида кредиторнинг даъво аризаси (суд буйруғи бериш ҳақидаги ариза) судга келиб тушса, ИПК 154-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан даъво аризаси (ариза)ни иш юритишга қабул қилиш рад этилади. Агар кўрсатилган ҳолатлар даъво аризаси иш юритишга қабул қилингандан кейин аниқланса, ИПК 107моддасининг 9-бандига асосан даъво аризаси кўрмасдан қолдирилади. Ушбу қоида қарздорликни ундириш тўғрисида биринчи инстанция судида ишни кўриш жараёнида жавобгарга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза судга берилган ва у суд томонидан иш юритишга қабул қилинган ҳолатга ҳам қўлланилиши тўғрисида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2019 йил 24 майдаги “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 13-сонли Қарорининг 21-бандида даъво аризасини кўрмасдан қолдириш низонинг мазмуни бўйича ҳал қилув қарори қабул қилмасдан туриб суд муҳокамасини тамомлаш шаклларидан бири ҳисобланиши, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқариши ва у ИПКнинг 108-моддаси талабларига мувофиқ бўлиши кераклиги ҳақида тушунтириш берилган. ИПКнинг 118-моддасига биноан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга асосан иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланади. Юқоридагиларга кўра, суд даъво аризани кўрмасдан қолдиришни, даъвогар томонидан олдиндан почта харажати тўланганлигини инобатга олиб, зиммасида қолдиришни, даъвогар ҳисобидан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуни 79, 87 ва 141-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 108, 118, 128, 170, 195-197, 199-моддаларини қўллаб, суд ажрим қ и л д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят бошқармасининг даъвогар "Оқ сарой текстил” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар “Юлдошев Авазбек Мадёрович” фермер хўжалигига нисбатан киритган даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Даъвогар "Оқ сарой текстил” масъулияти чекланган жамияти томонидан олдиндан 41 200 сўм почта харажати тўлангани инобатга олиниб, зиммасида қолдирилсин. Даъвогар "Оқ сарой текстил” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ажрим устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ажрим устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Ж.Ш.Ибрагимов