Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1501-2501/23066 Дата решения 07.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья MAMATOJIYEV TOXIRJON TURSUNALIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID ee1e6d2d-109e-4613-b9cb-2583fe1daf0f Claim ID PDF Hash ea5a6bb5eb5dfa3b... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 7-моддаси онуннинг 7 law
онуннинг 37-моддаси онуннинг 37 law
онуннинг 5-моддаси онуннинг 5 law
онуннинг 52-моддаси онуннинг 52 law
онуннинг 142-моддаси онуннинг 142 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳар 2026 йил 7 январь 4-1501-2501/23066-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий суди судьяси Т.Маматожиевнинг раислигида, судья ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида, қарздор ХХХ раҳбари Ж.Мухторалиевнинг иштирокида, ХХХининг ўзини-ўзи тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризаси бўйича ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Қарздор ХХХ иқтисодий судга ариза билан мурожаат этиб, ХХХга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатишни ва банкрот деб топиб, тугатишга доир иш юритишни бошлашни сўраган. Суд мажлисида қарздор вакили ариза талабларини қўллаб-қувватлаб, кредиторлар олдидаги қарздорликларни тўлаш имконияти бўлмаганлиги сабабли ариза талабларини қаноатлантириб, банкрот деб топишни сўради. Суд, иш ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, қуйидагиларга мувофиқ, аризани қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунининг (бундан кейин матнда Қонун деб юритилади) 5-моддасига мувофиқ, вақтинча тўловга қобилиятсизлик - агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик - агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса тўловга қобилиятсизлик аломатлари ҳисобланиши белгилаб қўйилган. Қонуннинг 7-моддасига асосан, қарздор пул мажбуриятларини бажармаганлиги муносабати билан унга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш ҳуқуқига қарздорнинг ўзи ва кредитор эга. Қарздор ва кредитор тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризада қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклашга ёхуд тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомилларини қўллаш зарурлигини кўрсатиши мумкин. Иш ҳужжатларидан кўринишича, солиқдарни тўлаш бўйича солиқ мажбуриятининг бажаридиши юзасидан содиштирма дадодатномага кўра, қарздор ХХХнинг содиқ оддидаги қарздордиги жами 57 023 296,34 сўм ва унга ҳисобданган пеня 4 770 331,08 сўм қарздордиги кўрсатидган. Мазкур ҳолатлардан келиб чиқиб суд, мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан мажбуриятлар бажарилмаганлигини инобатга олиб, тўловга қобилиятсизлик аломатлари мавжуд деган хулосага келди. Қонуннинг 37-моддасига кўра, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган аломатлар мавжуд бўлганда суд томонидан қўзғатилиши мумкин, бундан ушбу Қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно. Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида ишни юритиш кредиторларнинг, қарздорнинг ва ушбу Қонун билан ваколат берилган шахсларнинг аризаси асосида жорий этилади. Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ва тўловга қобилиятсизликни тиклаш тартиб-таомилларидан бирини қўллаш ҳақида судга ариза билан мурожаат қилишга қарздорнинг вақтинча тўловга қобилиятсизлиги асос бўлади. Қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳамда уни банкрот деб топиш, шунингдек тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш учун қарздорнинг доимий тўловга қобилиятсизлиги асос бўлади. Қонуннинг 52-моддаси биринчи қисмига кўра, тўловга қобилиятсизликка оид тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини тасдиқлаш ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш учун асослар мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланган ҳолларда қабул қилинади. Қонуннинг 142-моддасига кўра, суд қарздорни банкрот деб топиш ҳақида қарор қабул қилаётганда тугатиш бошқарувчисини ташқи бошқарувчини тайинлаш учун назарда тутилган тартибда тайинлайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларга асосан суд, қарздорнинг аризасини асосли деб ҳисоблаб қаноатлантиришни ҳамда қарздор томонидан 1 236 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатлари ҳамда тугатиш бошқарувчисининг иш ҳақи тўланганлигини инобатга олишни ҳамда тугатиш бошқарувчиси этиб, 1- тоифали суд бошқарувчиси Абдуллаев Хусанжон Рустамжон ўғлини тайинлашни лозим деб топди. Баён этилганларга кўра ва “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуннинг 5, 7, 43, 51, 52, 141, 142, 241, 242моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-177 ва 210-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: ХХХнинг аризаси қаноатлантирилсин. ХХХ банкрот деб топилсин ва тугатишга доир иш юритиш бошлансин. ХХХ тугатиш бошқарувчиси этиб, Абдуллаев Хусанжон Рустамжон ўғли тайинлансин. Тугатиш бошқарувчига: - ўн кунлик муддат ичида қарздор банкрот деб топилганлиги ва тугатишга доир иш юритишни бошланганлиги тўғрисида расмий нашрда эълон қилиш (“Биржа” ёки “Солиқ инфо” газеталари) ва чоп этилганлиги тўғрисида далилни судга тақдим этиш; - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 24 августдаги 224-сонли Қарори билан тасдиқланган “Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш қоидаларида кўрсатилган ҳолатларнинг мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигига баҳо бериш ҳамда бу бўйича хулосани кредиторлар йиғилиши ва судга белгиланган тартибда тақдим қилиш (муддат 1 ой); - “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талаблари асосида тугатишга доир ишларни олиб бориш. - оралиқ хисоботларни судга тақдим қилиб бориш ҳамда тугатиш ишларини қонунчиликда белгиланган муддатларда якунлаш чораларини кўриш юклатилсин. ХХХ бошқарув органи тугатиш бошқарувчиси тайинланган кундан эътиборан уч иш куни ичида қарздорнинг бухгалтерия ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлари, мухрлари ва штамплари (мухрлар ва штамплар мавжуд бўлган тақдирда), моддий ва бошқа қимматликлари тугатиш бошқарувчисига топширилишини таъминлайди. Мазкур мажбуриятни бажаришдан бош тортилган тақдирда, қарздорнинг бошқарув органлари, қарздор юридик шахснинг рахбари қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўлиши тўғрисида огохлантирилсин. ХХХ томонидан тўланган 1 236 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм Р почта харажатлари ҳамда тугатиш бошқарувчисининг иш ҳақи а тўланганлиги инобатга олинсин. и с Ишда иштирок этувчи\л| ^ лл/./ цилув царори устидаи шу л суд и орцали Фаргоиа вилоят суд^^^/Рл^^^уддат ичида апелляция шикояти к I экелтиришга уацли. Т.Маматожиев т у в ч и : а