Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2001-2502/9390 Дата решения 07.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухоро туманлараро иқтисодий суди Судья MAXSUDOVA MUNISA ZARIFOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый ***** масъулияти чекланган жамияти (матнда
Source ID 38595dc9-7150-4ed9-8636-631930c6ac99 Claim ID PDF Hash 29c0f0d96fdf82bf... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 107-моддаси нинг 107 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
тисодий процессуал кодекси 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
Текст решения 2 658 символов
*****-сонли иқтисодий иш А Ж Р И М (даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Бухоро шаҳри 2026 йил ***** Бухоро туманлараро иқтисодий суди судьяси ***** раислигида, судья ёрдамчиси ***** котиблигида, жавобгар вакили ***** (*****) иштирокида, даъвогар ***** жавобгар ***** масъулияти чекланган жамиятидан ***** сўм асосий қарз ва *****сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган ишни ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар ***** (матнда “даъвогар” деб юритилади) Бухоро туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “***** масъулияти чекланган жамияти (матнда “жавобгар” деб юритилади)дан *****сўм асосий қарз ва ***** сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган даъвогар ўз вакили иштирокини таъминламади. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили “Бухоро сув таъминоти” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2025 йил 14 ноябрь кунидаги 4-20-2507/32-сонли ажримига асосан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилганлигини таъкидлаб, ажрим нусхасини судга тақдим этиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд иш ҳужжатлари ва жавобгар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Аниқланишича, Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2025 йил 14 ноябрдаги 4-20-2507/32-сонли ажримига асосан “Бухоро сув таъминоти” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тўловга қобилиятсизлик (банкрот) тўғрисида иш қўзғатилиб, унга нисбатан кузатув тартиб-таомили қўлланилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади)нинг 107-моддасининг 9-бандига кўра жавобгарга нисбатан банкротлик тўғрисида иш қўзғатилган бўлса ва жавобгарга нисбатан тақдим этилган талаб қонунга кўра банкротлик тўғрисидаги иш доирасида кўрилиши лозим бўлса суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Шу сабабли суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, иш юзасидан олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ва 543.445 сўм давлат божини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 107-моддасининг 9-банди, 118 ва 195-моддаларини қўллаб, суд а ж р и м қ и л д и: Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Мазкур ажрим устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Судья ***** 2