← Назад
Решение #2825892 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
9 102 символов
4-1601-2505/22412-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2026 йил 7 январь
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Ж.Шералиевнинг
раислигида, судья ёрдамчиси А.Л.Низомовнинг котиблигида, даъвогар “АА”
маъсулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчисининг жавобгар “ББ”
маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан 8 387 000 сўм қарздорликни ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иқтисодий ишни даъвогар вакили
И.А.Хўжанова (ишончнома асосида)нинг иштирокида, ўз биносида, (телеграм
иловаси орқали) очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Судга тақдим этилган даъво аризасида баён қилинишича, “АА” маъсулияти
чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “ББ”
маъсулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
ўртасида 2022 йил 1 июлда 842-сонли шартнома тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар
дори воситалари ва тиббиётда қўлланиладиган маҳсулотлар (бундан буён матнда
маҳсулот деб юритилади)ни етказиб бериш, жавобгар эса маҳсулотни қабул қилиб
олиш ва уни ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан етказиб берилган маҳсулотлар ҳақини жавобгар тўлиқ
тўламаганлиги учун унинг даъвогар олдида 8 387 000 сўм миқдорда қарздорлиги
юзага келган.
Даъвогарнинг қарздорликни тўлаш юзасидан юборган талабномаси жавобгар
томонидан оқибатсиз қолдирилганлиги боис даъвогар иқтисодий судга шартноманинг
8.1-бандига асосан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан
8 387 000 сўм қарздорлик ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб, даъво асосига
аниқлик киритиб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Бугунги суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади ҳамда даъво
талаблари юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдирмади. Жавобгарга суд
мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг ажрими юридик манзили бўйича
почта хизмати орқали етказилганлигини тасдиқловчи гибрид почта маълумоти ва
жавобгарнинг st t.uz сайтидан олинган маълумотга асосан sh. .k@m il.ru электрон
почта манзилига юборилганлигини тасдиқловчи маълумот иш ҳужжатларида мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда
ИПК деб юритилади)нинг 128-моддасига кўра, ажримнинг кўчирма нусхаси суд
томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи
бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун
ўтган бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд
мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Мазкур ҳолатда, суд ИПКнинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгар
вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд даъвогар вакилининг тушунтиришлари ва кўратмаларини тинглаб, даъво
аризасида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб,
қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси иккинчи ва учинчи
қисмига асосан ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш,
давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг
қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят
қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб
чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади)нинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФК 333-моддаси биринчи қисмига кўра қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Мазкур низо тарафлар ўртасида имзоланган олди-сотди шартномаси (кейинги
ўринларда шартнома деб юритилади) дан вужудга келган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 1 июлда
842-сонли шартнома тузилиб, унга кўра, даъвогар жавобгарга дори-дармон
маҳсулотлари етказиб бериши, жавобгар эса уларни қабул қилиб, тўловларни амалга
ошириш мажбуриятини олган.
ФК 386-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ олди-сотди шартномаси
бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб
топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун
белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади.
Даъвогар шартнома бўйича олган мажбуриятини бажариб, жавобгарга
2023 йил 16 февралдаги 341-сонли ҳисобварақ-фактура орқали 10 287 000 сўмлик,
2022 йил 27 сентябрдаги 1859-сонли ҳисобварақ-фактура орқали 10 287 000 сўмлик,
2022 йил 31 августдаги 1601-сонли ҳисобварақ-фактура орқали 3 000 000 сўмлик,
2022 йил 20 июлдаги 1339-сонли ҳисобварақ-фактура орқали 22 613 000 сўмлик,
жами 92 374 000 сўмлик маҳсулотларни етказиб берган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.1-бандига мувофиқ даъвогар
(сотувчи) томонидан етказилиши лозим бўлган дори-дармон ва тиббиёт буюмлари
учун жавобгар (харидор) томонидан олдиндан 25 фоизини тўлаш, қолган 75 фоиз
қисмини 25 банк куни ичида тўлаш мажбуриятини олган.
Жавобгар шартнома бўйича олган мажбуриятларини лозим даражада бажармай
етказиб берилган маҳсулот ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўлиқ
тўламаган ва 8 387 000 сўм миқдорида қарздорликка йўл қўйган.
Даъвогарнинг қарздорликни тўлаб бериш ҳақида юборилган огохлантириш
хати (талабнома)си жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик
тўланмаган.
ФК 418-моддаси биринчи қисмининг мазмунига кўра сотиб олувчи товар
ҳақини тўлаши лозим.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа
қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб,
улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини
асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган
бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди.
Шунингдек, ИПКнинг 74-моддасига кўра суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо
беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи
назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши
лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у
ишончли деб тан олинади. Ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган
кучга эга эмас. Суд ҳужжатнинг ёки бошқа ёзма далилнинг фақат кўчирма нусхаси
билан тасдиқланадиган ҳолатларни, агар ҳужжатнинг асл нусхаси йўқотилган ва судга
топширилмаган бўлса, ва ушбу ҳужжатнинг низолашаётган тарафларнинг ҳар бири
томонидан тақдим этилган кўчирма нусхалари ўзаро бир хил бўлмаса, ва ҳужжатнинг
асл мазмунини бошқа далиллар ёрдамида аниқлаб бўлмаса, исбот қилинган деб
ҳисоблаши мумкин эмас.
Мазкур қарздорлик ишдаги тарафлар ўртасида тузилган шартнома, ҳисобварақфактуралар, огохлантириш хати ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлиги
боис суд даъвогарнинг жавобгардан 8 387 000 сўм қарздорлик ундириш тўғрисидаги
талабини асосли деб ҳисоблайди ва уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Шу боис суд давлат божини олдиндан тўланмаганлигини инобатга олиниб,
жавобгардан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим
топди.
Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъвогарнинг даъво талабини
қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 8 387 000 сўм қарздорлик,
41 200 сўм почта харажати, шунингдек республика бюджетига 412 000 сўм давлат
божи ундиришни лозим топди.
Бинобарин Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236, 333, 386,
418-моддалари ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 74, 118, 128, 170, 176180, 186 ва 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ББ” маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “АА”
маъсулияти чекланган жамияти фойдасига 8 387 000 сўм қарздорлик ва 41 200 сўм
почта харажати ундирилсин.
Жавобгар “ББ” маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика
бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган санадан бошлаб бир ой муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Наманган туманлараро иқтисодий суди орқали
Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат
ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой
муддатда кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ш.Ж.Шералиев