Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2501/9468 Дата решения 07.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья RUSTAMOV SARDORBEK AXMATJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение O`ZBEKTELEKOM Ответчик / Подсудимый RENESS NS TR INING
Source ID 519dbcfd-4cb8-4575-95e4-aaeb4423ea33 Claim ID PDF Hash 751d1ade2175555f... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 703-моддаси ФКнинг 703 law
ФКнинг 704-моддаси ФКнинг 704 law
ФКнинг 705-моддаси ФКнинг 705 law
ФКнинг 706-моддаси ФКнинг 706 law
онуннинг 25-моддаси онуннинг 25 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1701-2501/9468-сонли иш Судья: С.А.Рустамов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2026 йил 7 январь Андижон шаҳри Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Рустамов, даъвогар «O`ZBEKTELEKOM” акциядорлик жамиятининг, жавобгар «RENESS NS TR INING” масъулияти чекланган жамиятидан 1 272 714 сўм асосий қарз, 636 357 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни соддалаштирилган тартибда тарафларнинг иштирокисиз, суд муҳокамасисиз кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: «O`ZBEKTELEKOM” акциядорлик жамияти (кейинги матнларда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «RENESS NS TR INING” масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда жавобгар деб юритилади)дан 1 272 714 сўм асосий қарз, 636 357 сўм пеня ундиришни сўраган. Иш, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнларда ИПК деб юритилади)нинг 2031-бобида назарда тутилган соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (кейинги матнларда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар билан жавобгар ўртасида “Телекомуникация хизматларини кўрсатиш тўғрисида” 2025 йил 5 октябрда ND/B2B SME-57590119-сонли шартнома имзоланган. Шартноманинг 1.1-бандига асосан даъвогар жавобгарга телекомкникация хизматларини кўрсатиши, жавобгар эса шатноманинг 3.5-бандига кўра кўрсатилган хизматлар учун тўловларни ўз вақтида амалга ошириши белгиланган. Шартнома мажбуриятлари даъвогар томонидан лозим даражада бажарилиб, даъвогар жавобгарга телекомуникация хизматларини кўрсатган бўлса-да, жавобгар кўрсатилган ҳизматлар учун тўловни амалга оширмаганлиги натижасида 1 272 714 сўм қарздорлик юзага келган. Қарздорликни бартараф этиш юзасидан даъвогар 2025 йил 24 октябрда H5-01-26/1544-сонли талабнома юборган бўлса-да, ушбу талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. ФКнинг 703-моддаси биринчи қисмига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 704-моддасига асосан ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасини бажариш шартномада бошқа кўрсатмалар бўлмаса, ижрочи шартномада назарда тутилган хизмат (хизматлар)ни шахсан ўзи кўрсатиши шарт. ФКнинг 705-моддасининг биринчи қисмига кўра, буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шарт. ФКнинг 706-моддасига мувофиқ, ижрочи ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасини умуман ёки тегишли даражада бажармаган ҳолларда у келтирилган зарарни буюртмачига батамом тўлаши шарт, лекин бу тўлов шартномада назарда тутилган хизматлар баҳосининг икки бараваридан ортиқ бўлиши мумкин эмас. Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш вақтида ижрочи мажбуриятини умуман ёки тегишли даражада бажармаган ҳолларда ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилгандан кучайтирилган жавобгарлик назарда тутилиши мумкин. Мазкур ҳуқуқ нормасига асосан даъвонинг 1 272 714 сўм асосий қарз ундириш талабини қаноатлантириш лозим бўлади. Шунингдек, даъвогар тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуни (кейинги матнларда қонун деб юритилади)га асосан 338 328 сўм пеня ундиришни сўраган. Қонуннинг 25-моддасига кўра, товарларни етказиб бериш муддатлари кечиктириб юборилган, тўлиқ етказиб берилмаган, ишлар бажарилмаган ёки хизматлар кўрсатилмаган ҳолларда, товар етказиб берувчи (пудратчи) сотиб олувчига (буюртмачига) кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлайди, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси етказиб берилмаган товарлар, бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар баҳосининг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги лозимлиги белгиланган. Мазкур ҳуқуқ нормасига асосан даъвонинг 338 328 сўм пеня ундириш талабини ҳам қаноатлантириш лозим бўлади. ИПКнинг 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талабларига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юкланади. Баён этилганларга асосан суд, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 1 272 714 сўм асосий қарз, 636 357 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундиришни, жавобгардан республика бюджетига ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ 412 000 сўм давлат божини ундиришни лозим топади. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236, 703, 704, 705, 706-моддаларига, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 2031-2035- моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар «RENESS NS TR INING” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар «O`ZBEKTELEKOM” акциядорлик жамияти фойдасига 1 272 714 сўм асосий қарз, 636 357 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар «RENESS NS TR INING” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб ўн кунлик муддат ичида шу суд орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтириш) мумкин. Раислик этувчи С.А.Рустамов