← Назад
Решение #2825895 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 234 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 465 | — | code_article | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ИПК | 107 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
9 664 символов
4-1805-2508/5256-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қарши шаҳри
2026 йил 7 январь
Қарши туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.Юсупов раислигида,
судья ёрдамчиси А.Убайдуллаевнинг котиблигида, Нишон туман фермерлари
кенгаши даъвогар “*********” фермер хўжалиги манфаатида жавобгар
“*********”
масъулияти
чекланган
жамияти
ҳисобидан
64 879 454,88 сўм асосий қарз, 32 439 727,44 сўм пеня ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича ишни кенгаш вакили Т.**** (2026 йил
7 январдаги ишончнома асосида), даъвогар фермер хўжалиги раҳбари И.****,
жавобгар вакили Г.*********** (2026 йил 5 январдаги 01/26-сонли ишончнома
асосида) иштирокида, видеоконференцалоқа режимида, Қарши туманлараро
иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Нишон туман фермерлари кенгаши (бундан кейин матнда кенгаш деб
юритилади) даъвогар “*********” фермер хўжалиги (бундан кейин матнда
даъвогар деб юритилади) манфаатида, жавобгар “*********” масъулияти
чекланган жамияти (бундан кейин матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан
64 879 454,88 сўм асосий қарз, 32 439 727,44 сўм пеня ундиришни юклашни
сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган кенгаш вакили даъво талабларини
қувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга ариза тақдим этиб,
унга кўра Нишон туман фермерлари кенгаши даъвогар “*********” фермер
хўжалиги
манфаатида
киритган
даъво
аризасининг
32 439 727,44 сўм пеня ундириш талабидан тўлиқ воз кечишини, ва ушбу пеня
ундириш талабини кўрмасдан қолдиришни, даъвонинг асосий қарз ундириш
талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили тарафлар бугунги кунда
ҳам ҳамкорликда ишлаётганлигини, даъво талабидаги асосий қарздорликни тан
олишини, даъво талабларининг пеня ундириш талабидан воз кечганлиги сабабли
ушбу қисмини кўрмасдан қолдиришни сўради.
Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини
эшитиб, иш ҳужжатлари ўрганиб чиқиб, тўпланган далилларга ҳуқуқий баҳо
бериб, қуйидагиларга асосан даъво талабларини қисман қаноатлантиришни
лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида
2024 йил 04 октябрда 7164817-сонли “Пахта хом-ашёсини харид қилиш
тўғрисида” олди-сотди шартномаси тузилган (бундан кейин матнда шартнома
деб юритилади).
Шартномаларнинг 2.1-бандига кўра, даъвогар “Сотувчи” ва жавобгар
“Сотиб олувчи” электрон биржа савдо натижалари бўйича савдо баённомаси
асосида “Сотиб олувчи” товар учун ҳақ тўлаш ва қабул қилиб олиш, “Сотувчи”
эса ушбу товарни етказиб бериши, шунингдек шартноманинг 3.1-бандига кўра,
“Сотувчи” томонидан маҳсулотни етказиб бериш молия йилининг сентябрьноябрь ойларида амалга ошириш ҳамда шартноманинг 3.2-бандига кўра, “Сотиб
олувчи” томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023
йил 25 декабрдаги 680-сонли қарорига асосан, шартнома тўлов маблағларининг
80 фоизи маҳсулотни қабул қилган кундан бошлаб 3 иш кунидан
кечиктирмасдан, қолган қисми эса молиявий йилнинг 31-декабрига қадар
сотувчининг 23210 ҳисоб рақамига ўтказиб бериш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 2.1-бандига кўра, даъвогар - “Сотувчи” жавобгар - “Сотиб
олувчи”га 60 460 кг пахта топшириши мажбуриятини олган.
Шартнома
бўйича
даъвогар
жавобгарга
ўзаро
тасдиқланган
2024 йил 31 октябрдаги 6-сонли электрон ҳисоб-фактура асосида 53,618 тонна
(ҚҚС билан) 364 602 425,73сўмлик пахта хом ашёсини етказиб берган ҳамда
электрон ҳисобварақ-фактура жавобгар томонидан тасдиқланган.
Тарафлар ўртасида шартномада 1 кг пахта 8 000 сўм этиб белгиланган.
Электрон ҳисоб варақ-фактурада 1 кг пахта 6 071,42 сўмдан ҳисоб китоб
қилиниб, тўлаб берилган.
Шартномаларнинг 3.2-бандида, жавобгар даъвогардан харид қилинадиган
пахта учун якуний ҳисоб-китобларни молия йилининг 31 декабрь кунига қадар
амалга оширилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда ФК
деб юритилади)нинг 234-моддасида, мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий
муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор)
фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни
топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки
муайян ҳараатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса – қарздордан
ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган.
ФК 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ,
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ,
бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки
одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак.
Ушбу кодекснинг 465-моддасига кўра, контрактация шартномасига
мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги
маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган
шахсга – тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш)
мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб
туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб
туриш) мажбуриятини олади.
Шартнома бўйича 53 618 кг пахта (1 кг 8 000 сўмдан) 428 944 000 сўмни
ташкил этади.
Суд муҳокамасида аниқланишича жавобгар томонидан қисман тўловлар
амалга оширилиб, қолган 64 357 601 сўм тўловлар амалга оширилмаган.
Ушбу ҳолат иш ҳужжатлари ҳисобварақ-фактуралар ҳамда жавобгар
вакилини суд мажлисида берган кўрсатмаси билан тасдиқланади.
Шу боис суд, даъводаги асосий қарз ундириш талабини қисман
қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 64 357 601 сўм ундиришни
лозим топади.
Бундан ташқари даъво талабида 32 439 727,44 сўм пеня ундириш сўралган.
Шартноманинг 5.6-бандига кўра, сотиб олувчи қабул қилган пахта хом
ашёси учун тўловларни белгиланган муддатда тўламаганда, кечиктирилган ҳар
бир кун учун шартнома қийматидан тўланмаган тўловнинг 0,5 фоизи миқдорида
пеня сотувчига тўлаб беради.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб
беради.
Бироқ даъвогар раҳбари ариза билан мурожаат қилиб, кенгаш томонидан
даъвогар манфаатида киритилган даъво аризасининг 32 439 727,44 сўм пеня
ундириш талабидан тўлиқ воз кечишини билдирган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 50-моддаси учинчи қисмига асосан Давлат органи
ва бошқа шахс томонидан даъвогарнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида
тақдим этилган даъво аризасидан (аризасидан) даъвогарнинг (аризачининг) воз
кечиши даъво аризасини (аризани) кўрмасдан қолдиришга олиб келади.
ИПК 107-моддасининг 8-бандига мувофиқ, даъвогарнинг манфаатларини
кўзлаб прокурор, давлат органи ва бошқа шахс томонидан тақдим этилган
даъводан даъвогар воз кечган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради.
Мазкур ҳолда суд, даъвогарнинг аризасини қабул қилишни ва даъво
аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг
5-моддаси 2-бандига асосан даъво аризаси кўрмасдан қолдирилганда давлат
божи ундирилиши белгиланган.
Шунингдек, суд тарафлар ўртасида давлат божини муҳокама қилиб,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги “Фермер,
деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш
бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3318-сонли қарорининг
3-бандида фермер хўжаликлари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи
тўламасдан даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий
давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари
хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиш. Бунда
даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси
киритилган фермер хўжаликларидан давлат божи ундирилмайди деб
белгиланган.
ИПКнинг 118-моддаси, биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқорида қайд этилганлардан келиб чиққан ҳолда суд даъвогарнинг даъво
талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар
фойдасига 64 357 601 сўм асосий қарз ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта
харажати, республика бюджетига 1 287 520,02 сўм давлат божи ундиришни,
даъвонинг 32 439 727,44 сўм пеня ундириш талабини кўрмасдан қолдиришни,
даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118,
107,176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъвогарнинг 32 439 727,44 сўм пеня ундириш талабидан воз кечиш
тўғрисидаги аризаси иш юритишга қабул қилинсин.
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “*********” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
Даъвогар
“*********”
фермер
хўжалиги
фойдасига
64 357 601 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати;
Республика бюджетига 1 287 520,02 сўм давлат божи;
Олий суд депозитига 103 000 сўм видеконференцалоқа харажати
ундирилсин.
Даъво талабининг 32 439 727,44 сўм пеня ундириш талаби кўрмасдан
қолдирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон у қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой муддат ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг
иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайаътига апелляция тартибида ёки қонуний
кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассацич тартибида
шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
З.Юсупов