Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1801-2503/9953 Дата решения 07.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Қарши туманлараро иқтисодий суди Судья MUQUMOVA ADOLAT AXMATOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 6f10ab7f-e689-43a7-b3e2-46c5dcca9dde Claim ID PDF Hash 7cf5b4dbe82d49d2... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
ФКнинг 734-моддаси ФКнинг 734 law
ФКнинг 735-моддаси ФК 735 law
ФКнинг 279-моддаси ФКнинг 279 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПК 66 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 12 932 символов
4-1801-2503/9953-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2026 йил 7 январь Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Муқумова раислигида, судья ёрдамчиси М.Хушнаева котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “ xxx” АТБ манфаатида жавобгар “ xxx” МЧЖга нисбатан кредит қарздорликларини ундириш, ундирувни гаров мулкига қаратиш ҳамда гаров мулкининг кимошди савдосидаги бошланғич сотиш нархини белгилаб бериш ҳақидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили xxxx (ишончнома асосида) иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “ xxx” АТБ (кейинги ўринда – даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “ xxx” МЧЖ (кейинги ўринда – жавобгар деб юритилади) ҳисобидан муддати ўтган кредит фоизидан 109 275 560 сўм, мудати ўтган кредит асосий қарзи 78 787 880 сўм, муддатли кредит асосий қарзи 571 212 120 сўм, муддатли кредит фоизидан 7 511 830 сўм, 11 244 745 сўм жарима, жами 778 032 135 сўм кредит қарзини ундириш, ундирувни жавобгар “ xxx” МЧЖга тегишли бўлган Қашқадарё вилояти, Қарши тумани, Пахтазор МФЙ, Пахтазор қишлоғи, 46-уйда жойлашган “Чорвачилик комплекси нотурар биноси” бино иншоотга (кадастр рақами: 18:13:44:02:01:0262) ердан доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга қаратишни ҳамда гаров мулкининг кимошди савдосидаги бошланғич сотиш нархини белгилаб беришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар даъво талабларини қўллабқувватлаб, судга даъво аризаси киритилгандан кейин ҳам қарздорлик тўланмаганлигини, қарздорлик миқдори ошганлигини, бугунги кундаги кредит қарздорлиги тўғрисида маълумотнома тақдим этиб, даъво талабларини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, жавобгар суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда – ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосан, суд ишни жавобгарлар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд ишда иштирок этган тараф вакилининг тушунтиришларини эшитиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, уларни муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатларга кўра тарафлар ўртасида 2025 йил 27 январдаги 1515607-сонли кредит шартномасига асосан даъвогар жавобгарга “Тезкор кредит” маҳсулоти бўйича 36 ой муддатга, 3 ойлик имтиёзли давр асосида йиллик 32 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан 650 000 000 сўм мақсадсиз кредит ажратиши, жавобгар эса кредитнинг асосий қарз суммаси ва унга ҳисобланган фоизларни шартномада қайд этилган муддатда ва шартлар асосида қайтаришга келишилган. Кредит шартномасининг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш учун 2025 йил 28 январь кунидаги Ипотека шартномасига асосан жавобгарга тегишли бўлган Қашқадарё вилояти, Қарши тумани, Пахтазор МФЙ, Пахтазор қишлоғи, 46-уйда жойлашган “Чорвачилик комплекси” биноси (кадастр рақами: 18:13:44:02:01:0262) ердан доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга гаровга тақдим қилинган. Гаровга қўйилган мулк тарафларнинг келишуви билан 877 500 000 сўмга баҳоланган. Даъвогар кредит шартномаси шартларини бажариб, жавобгарга кредит маблағларини тўлиқ ажратиб берган. Лекин, жавобгар кредит ва унга ҳисобланган фоизларни қайтариш жадвали (графиги)ни бузиб, кредит ва унга ҳисобланган фоизлардан бўлган қарзини тўламасдан келган. Натижада ушбу низо келиб чиқиб, Палата даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Даъво талаблари қисман асослидир. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги ўринда - ФК) 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 744-моддасининг биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Агар ушбу параграфнинг қоидаларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ва у кредит шартномасининг моҳиятидан келиб чиқмаса, кредит шартномаси муносабатларига нисбатан қарзнинг қоидалари қўлланади. ФКнинг 734-моддасига асосан агар қонунда ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади. Фоизлар тўлаш тартиби ва муддатлари қарз шартномаси билан белгиланади. 2 ФКнинг 735-моддасига кўра, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Кредит шартномасига илова сифатида тасдиқланган муддатли мажбуриятномада жавобгар кредит асосий танидан ва фоизидан мавжуд тўловларни ҳар ойда тўлаб боришига келишилган. Бироқ, жавобгар томонидан кредит шартномасига асосан олинган мажбуриятлар лозим даражада бажарилмасдан, кредит асосий ва фоиз тўловлари ўз вақтида тўланмаслиги оқибатида муддати ўтган қарздорлик юзага келган. ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. ФК 7461-моддасига биноан, кредитни муддатидан олдин суд тартибида ундиришда, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кредитор дастлаб қарзнинг белгиланган муддатда қайтарилмаган қисмини ундириш учун судга мурожаат қилади. Бунда агар қарз олувчи муддати ўтган қарзни тўлиқ тўламаган тақдирда, кредитор кредитнинг қолган барча суммасини муддатидан олдин қайтариш ҳақидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақли. Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 4.3.3-бандида, Қарз олувчи томонидан мазкур кредит шартномасида белгиланган ҳар қандай тўлов мажбуриятлари бажарилмаган ҳолларда, ажратилган кредит бўйича тўлов (асосий қарз ва/ёки фоиз) муддати бузилган тақдирда Банк бундан буён кредитлашни тўхтатиши ва фоизларни ҳамда кредит бўйича асосий қарзни муддатидан олдин, шунингдек ундирувни кредит таъминотига қаратиш орқали ундириш ҳуқуқига эгалиги қайд этилган. Бундай ҳолларда Банк олдиндан 10 кундан кўп бўлмаган муддат ичида Қарз олувчини хабардор қилади, аммо қарз олувчини Банк томонидан огоҳлантирилмаганлиги Банкнинг бундан буён кредитлашни тўхтатиш ва фоизларни ҳамда кредит бўйича асосий қарзни муддатидан олдин ундиришга бўлган ҳуқуқига ўз таъсирини кўрсатмаслиги келтириб ўтилган. Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 2025 йил 20 август ҳолатида муддати ўтган кредит фоизидан 109 275 560 сўм, мудати ўтган кредит асосий қарзи 78 787 880 сўм, муддатли кредит асосий қарзи 571 212 120 сўм, муддатли кредит фоизидан 7 511 830 сўм, 11 244 745 сўм жарима жами 778 032 135 сўмни ташкил этган. ФКнинг 279-моддасига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган 3 мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин. ФК 281-моддасининг учинчи қисмига биноан, гаровга қўйилган молмулкнинг кимошди савдосидаги бошланғич сотиш нархи гаровга қўювчи ва гаровга олувчи ўртасидаги келишувга асосан белгиланади. Тарафлар ўртасида тасдиқланган 2024 йил 25 декабрь кунидаги гаровга олинаётган мулклар қийматининг келишув далолатномасига асосан гаровга қўйилган “ xxx” МЧЖга тегишли бўлган Қашқадарё вилояти, Қарши тумани, Пахтазор МФЙ, Пахтазор қишлоғи, 46-уйда жойлашган “Чорвачилик комплекси нотурар биноси” ердан доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга келишилган гаров қиймати 877 500 000 сўм этиб белгиланган. Мазкур ҳолатда жавобгар томонидан кредит шартномасига илова сифатида тасдиқланган муддатли мажбуриятнома бўйича белгиланган муддатда кредит асосий ва фоиз қарздорлигини тўлаш муддатлари мунтазам бузиб келинганлиги сабабли суд даъвонинг кредит асосий ва фоиз қарздорлигини ундириш талабларини асосли деб ҳисоблайди ва уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Даъвогар даъво аризасида жавобгар ҳисобидан 11 244 745 сўм жарима ундиришни ҳам сўраган. Кредит шартномасининг 7.4-бандида, Қарз олувчи томонидан 4.2.7бандининг “z” кичик бандида кўрсатилган мажбурият бажарилмаган тақдирда Қарз олувчи Банкка кредит суммасининг 1 (бир) фоизи миқдорида жарима тўлаши назарда тутилган. Даъвогар вакилининг суд муҳокамаси давомида берган тушунтиришларига асосан жавобгар томонидан кредит шартномасининг 4.2.7-бандининг “z” кичик бандида кўрсатилган мажбурият бажарилмаганлиги учун эмас, балки тўловлар кечиктирилганлиги боис жарима ҳисобланганлиги маълум қилинган. Ваҳолангки, кредит шартномасининг 7.1-бандида, асосий қарзни қайтариш муддати кечиктирилганда (муддати ўтган кредит), Қарз олувчи Банкка бутун кечиктирилган давр учун шартномада белгиланган фоиз ставкасининг 1,5 баравар оширилган миқдорида юқори фоиз тўлаши, шунингдек, 7.3-бандида, фоизларни белгиланган муддатда тўламаганлиги ва улар бўйича муддати ўтган суммалар вужудга келгани учун қарздор Банкка кечиктирилган тўловнинг ҳар бир куни учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 10 фоизидан ошмаган миқдорда пеня тўлаши қайд этилган. Шартнома шартларига кўра кредит асосий ва фоиз қарздорликларини белгиланган муддатда тўламаганлиги ва улар бўйича муддати ўтган суммалар вужудга келгани учун Қарздор жарима тўлаши бўйича келишилмаган. Мазкур ҳолатда суд даъвогарнинг 11 244 745 сўм жарима ундириш тўғрисидаги талабини асоссиз деб ҳисоблайди ва уни қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. 4 ИПКнинг 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма, ашёвий ва рақамли далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга биноан иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши керак. Юқоридаги асосларга кўра суд, даъво аризасини қисман қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тарафларнинг қаноатлантирилган талабларига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 118, 128, 170, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “ xxx” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “ xxx” АТБ фойдасига муддати ўтган кредит фоизидан 109 275 560 сўм, мудати ўтган кредит асосий қарзи 78 787 880 сўм, муддатли кредит асосий қарзи 571 212 120 сўм, муддатли кредит фоизидан 7 511 830 сўм, жами 778 032 135 сўм кредит қарздорлиги, олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Ундирув гаровга қўйилган жавобгар “ xxx” МЧЖга тегишли бўлган Қашқадарё вилояти, Қарши тумани, Пахтазор МФЙ, Пахтазор қишлоғи, 46уйда жойлашган “Чорвачилик комплекси нотурар бино”сига (UzK D тизимидаги кадастр рақами 18:13:44:02:01:0262) ердан доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга қаратилсин. Гаровга қўйилган “Чорвачилик комплекси нотурар бино”сининг ердан доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга кимошди савдосидаги бошланғич сотиш нархи 877 500 000 сўм этиб белгилансин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “ xxx” МЧЖдан республика бюджетига 15 335 747,80 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогар “ xxx” АТБдан республика бюджетига 224 894,90 сўм давлат божи ундирилсин. 5 Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Судья А.А.Муқумова 6