Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1502-2501/12829 Дата решения 07.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Фарғона туманлараро иқтисодий суди Судья AMANOV FARRUX ANVARJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 912ef0bc-4b52-4210-a931-c82b12c562a8 Claim ID PDF Hash 48cce839e2d21b49... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
аролик Кодексининг 341-моддаси аролик Кодекси 341 code_article
Текст решения 6 029 символов
4-1502-2501/12829-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2026 йил 7 январь Фарғона туманлараро иқтисодий суди, судья Ф.Амановнинг раислигида, судья ёрдамчиси Д.Маматқуловнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар “ДАЪВОГАР НОМИ” МЧЖнинг жавобгар “ЖАВОБГАР НОМИ” МЧЖдан 50 625 680 сўм асосий қарз, 6 211 312 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: “ДАЪВОГАР НОМИ” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “ЖАВОБГАР НОМИ” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 50 625 680 сўм асосий қарз, 6 211 312 сўм пеня ундиришни сўраган. Даъвогар вакили судга ариза тақдим қилиб, асосий қарздорлик тўлиқ бартараф қилинганлигини, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни ва ишни ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган. Суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида жавобгар белгиланган тартибда хабардор этилган бўлса-да, бироқ ундан вакил суд мажлисига келмади. Шунга кўра суд ишни даъвогар ва жавобгар вакилининг иштироксиз кўришни лозим деб топди. Суд ишдаги тўпланган ҳужжатларни ўрганиб, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топди: аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2025 йилнинг 24 март куни 24-сонли шартнома тузилиб, унга асосан даъвогар 887 275 680 сўмлик “газоблок” қурилиш маҳсулотлари жавобгарга етказиб берган. Жавобгар ишдаги мавжуд ҳисоб варақ-фактуралар асосида маҳсулотни қабул қилиб олган. Жавобгар олинган маҳсулотлар учун жами 836 650 000 сўмлик тўлов амалга ошириб, ўзининг мажбуриятини лозим даражада бажармаганлиги сабабли даъвогар олдида унинг 50 625 680 сўм асосий қарздорлиги вужудга келган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли эканлиги, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш ҳуқуқи кафолатланиши белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 50 625 680 сўм миқдорида асосий қарзи тарафлар ўртасида тузилган тасдиқланган ҳисоб варақ-фактура, шартнома билан ўз тасдиғини топган. Бироқ ишни суд мажлисида кўриш жараёнида жавобгар томонидан асосий қарздорлик тўлиқ бартараф этилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 341-моддасида мажбурият, қоида тариқасида, унинг лозим даражада бажарилиши билан бекор бўлиши белгиланган. Демак, жавобгар ўз мажбуриятини лозим даражада бажарганлиги сабабли унинг даъвогар олдида асосий қарздорлик бўйича мажбурияти мавжуд эмас. Шунга кўра суд даъво талабини жавобгардан 50 625 680 сўм асосий қарз ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришдан рад этишни лозим деб топади. Даъво аризасида жавобгардан 6 211 312 сўм пеня ундириш талаби ҳам қўйилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.3-бандига асосан товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлаш келишилган. Демак, даъвогар жавобгардан пеня ундиришга ҳақли ва пеня тўғри ҳисобланган. ФК 326-моддасида белгиланишича, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Суд мазкур ҳуқуқ нормасини қўллаб, тарафлар манфаатларини ҳисобга олиб, даъво аризасида ундириш сўралган пенянинг 950 000 сўмга қадар камайтиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддаси биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланиши белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 950 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати, 568 369 сўм давлат божи ундиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. Баён этилганларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 176-179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар “ДАЪВОГАР НОМИ” МЧЖ фойдасига жавобгар “ЖАВОБГАР НОМИ” МЧЖ ҳисобидан 950 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати, 568 369 сўм давлат божи, жами 1 559 569 сўм ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи Ф.Аманов 4-1502-2501/12829-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (хулоса қисми) Фарғона шаҳри 2026 йил 7 январь Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 176-179моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар “ДАЪВОГАР НОМИ” МЧЖ фойдасига жавобгар “ЖАВОБГАР НОМИ” МЧЖ ҳисобидан 950 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати, 568 369 сўм давлат божи, жами 1 559 569 сўм ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи Ф.Аманов