← Назад
Решение #2825906 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 26 | — | law | |
| онуни | 54 | — | law | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 168 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1701-2501/6438-сонли иқтисодий иш
Судья: С.Рустамов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2026 йил 7 январь
Андижон шаҳри
Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Рустамовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Э.Обидовнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар вакили А.Козимжонов (2026 йил 5 январдаги 01-15/1-сонли
ишончнома асосида) ва қўшимча жавобгар жамият таъсисчиси Н.Ахмадалиева
(паспорт асосида)ларнинг иштирокида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Андижон вилояти бошқармаси «Mikr kr ditb nk” акциядорлик
тижорат банки (СТИР: 200547792) манфаатида жавобгар «G ld ndij n h rm ”
масъулияти чекланган жамияти (СТИР: 303373523) ва қўшимча жавобгар «G ld
Gr wn h rm ” масъулияти чекланган жамияти (СТИР: 303310664)лардан
1 600 000 АҚШ доллари миқдорида муддати келмаган кредит тани,
27 002 АҚШ доллари миқдорида кредит фоизини ундириш, ундирувни гаровга
қўйилган мулкларга қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни, суд
биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти бошқармаси
(кейинги матнларда палата деб юритилади) «Mikr kr ditb nk” акциядорлик
тижорат банки (кейинги матнларда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга
даъво ариза билан мурожаат қилиб, «G ld ndij n h rm ” масъулияти
чекланган жамияти (кейинги матнларда жавобгар деб юритилади) ва «G ld
Gr wn h rm ” масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда қўшимча
жавобгар деб юритилади)лардан 1 600 000 АҚШ доллари миқдорида муддати
келмаган кредит тани, 27 002 АҚШ доллари миқдорида кредит фоизини
ундириш, ундирувни гаровга қўйилган мулкларга қаратишни сўраган.
Палата суд мажлисида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
матнларда ИПК деб юритилади) 170-моддасига кўра, иш муҳокамасининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогарнинг ишни
унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Мазкур моддага асосан, суд ишни палата вакили иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб, жавобгар
ва қўшимча жавобгар томонидан суд мажлиси кунига қадарли қарздорлик
бўйича тўловлар амалга оширилмаганлигини билдириб, даъвони тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида қўшимча жавобгар жамият таъсисчиси асосий жавобгар
жамият раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилганлиги сабабли ишни
юритишни тўхтатиб туришни сўради.
Асосий жавобгар жамиятдан вакил суд мажлисида иштирок этмади.
Суд, тарафларнинг кўрсатмаларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар
билан танишиб, қуйидагиларга кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги матнларда
ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва
қонун
ҳужжатлари
талабларига
мувофиқ,
бундай
шартлар
ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича даъвогар ва жавобгар ўртасида
2024 йил 29 майда 02-сонли кредит шартномаси тузилган.
Кредит шартномасига кўра, 60 ой муддатга, 24 ойлик имтиёзли даври
билан йиллик 14 фоиз устама тўлаш шарти асосида “Дори воситалари ишлаб
чиқариш учун ускуналар сотиб олиш” мақсадида 1 600 000 АҚШ доллари
миқдорида кредит маблағи ажратилган.
Кредит таъминоти сифатида қўшимча жавобгарга тегишли бўлган
Андижон вилояти, Олтинкўл тумани, Уйғур МФЙ, Уйғур кўчасида 15 000 кв.м
ер майдонида жойлашган, асосий иншоотлар сони 9 та, умумий хоналар сони
56 та, рўйхатга олинган умумий майдон 7 464,07 кв.м, қурилиш ости майдони
5 647.95 кв.м ва рўйхатга олинган умумий фойдали майдони 2 462.49 кв.м
майдондан иборат бўлган “Дори дармон ишлаб чиқариш” нотурар бино
иншоотини ердан доимий фойдаланиш ва эгалик қилиш ҳуқуқи билан бирга
гаровга тақдим этилган ва 2024 йил 26 июнда кўчмас мулкларни гаровга қўйиш
тўғрисидаги шартнома имзоланган.
Ушбу мулк тарафларнинг 2024 йил 8 апрелдаги ўзаро баҳолаш
келишувига кўра 13 200 000 000 сўмга баҳоланган.
Шунингдек, даъвогар, жавобгар ва қўшимча жавобгарлар ўртасида
2024 йил 30 майда 01-сонли кафиллик шартномаси имзоланган бўлиб, мазкур
шартномага асосан даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган кредит шартномаси
бўйича кредит маблағлари ўз вақтида қайтарилмаган тақдирда қўшимча
жавобгар кредит бўйича тўловлар ва ҳисобланган фоизлар ва кредўит
мажбуриятини ўз муддатида бажариш билан боғлиқ харажатларни
ҳисобварағидаги маблағлар ёки ликвидли мол-мулки билан тўлаш
мажбуриятини олган.
Жавобгар кредит шартномаси асосида кредитдан фойдаланиш жараёнида
кредитлашнинг
асосий
қайтаришлик,
тўловлилик,
таъминланганлик,
муддатлилик, мақсадга мувофиқлик тамойилларига риоя этиши, кредит
шартномасини ажралмас қисми ҳисобланган кредитни қайтариш графигига
асосан тўлаб бориши қатъий белгиланган.
Бироқ, жавобгар томонидан шартнома шартлари бузилиб, шартномавий
мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги, кредит шартномасида
кўрсатиб ўтилган графигига асосан тўловлари ўз вақтида тўланмаганлиги
оқибатида 2025 йил 9 октябрь ҳолатига 1 600 000 АҚШ доллари миқдорида
муддати келмаган тани, 27 002 АҚШ долалри миқдорида кредит фоизи
қарздорлигига йўл қўйган.
Даъвогар томонидан жавобгарга кредит қарздорлиги бўйича тўловларни
амалга ошириш бўйича юборган талабномалар оқибатсиз қолдирилган.
Шу сабабли даъвогар жавобгардан кредит қарздорлигини ундириш учун
судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.
ФК 744-моддаси биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси бўйича бир
тараф банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз
олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш
ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 736-моддаси иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни
қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг
навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда,
қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга
муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
ФК 292-моддасига кўра, кафиллик шартномаси бўйича кафил бошқа шахс
ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида
жавоб беришни ўз зиммасига олади. Кафиллик шартномаси келгусида вужудга
келадиган мажбуриятни таъминлаш учун ҳам тузилиши мумкин. Кафиллик
шартномаси ёзма шаклда тузилиши керак. Ёзма шаклга риоя қилмаслик
кафиллик шартномасининг ҳақиқий бўлмаслигига олиб келади.
ФК 293-моддасига асосан, қарздор кафиллик билан таъминланган
мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил
ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда ёки
кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда
тутилган бўлмаса. Башарти, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда
тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб
беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд
чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги туфайли кредитор кў ган бошқа зарарларни тўлайди. Агар
кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса,
биргалашиб кафил бўлган шахслар кредитор олдида солидар жавоб берадилар.
Суд мажлисида аниқланган ҳолатларга кўра, жавобгар кредит
қарздорлиги бўйича суд мажлиси кунига қадарли тўловларни амалга
оширмаган.
Мазкур ҳолатда даъвонинг ундирувни кафиллик шартномаларига асосан
ундириш талаби ҳам асосли бўлиб, жавобгар ва қўшимча жавобгардан
1 600 000 АҚШ доллари миқдорида муддати келмаган тани, 27 002 АҚШ
доллари миқдорида муддати ўтган фоизини ундириш лозим бўлади.
Шу билан бирга даъвогар даъво талабида ундирувни гаров мулкларига
қаратишни сўраган.
Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасига кўра, агар гаров билан
таъминланган мажбурият бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган
тақдирда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва шартларда ундирувни
гаров нарсасига қаратиш белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси “Гаров тўғрисида”ги Қонуни 26-моддасига
кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун
ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар
бўлган вазиятларда бажармаган тақдирда ёки лозим даражада бажармаганда
гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиши мумкин.
ФК 268-моддасига асосан агар шартномада бошқача тартиб назарда
тутилган бўлмаса, гаров талабнинг уни қондириш пайтидаги хажмини
таъминлайди, хусусан фоизлар, неустойка, ижрони кечиктириб юбориш
натижасида етказилган зарар тўланишини, шунингдек гаровга олувчининг
гаровга қўйилган ашёни сақлашга қилган зарур харажатлари ва ундирув
харажатлари тўланишини таъминлайди.
ФК 279-моддаси 1-қисмида гаровга олувчининг (кредиторнинг)
талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган
мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкинлиги қайд
этиб ўтилган.
Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар
ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонуни 54-моддасига биноан рўйхатга
олинган мол-мулкни баҳолашни ташкил этиш қонунчиликда белгиланган
тартибда давлат ижрочиси томонидан бозор қиймати бўйича амалга
оширилади. Гаровга қўйилган мол-мулк билан таъминланган мажбуриятларни
ижро этишда ундирув ушбу мол-мулкка қаратилган тақдирда, гаровга қўйилган
мол-мулк суд томонидан мажбурий тарзда баҳолашдан ўтказилади ҳамда ушбу
кимошди савдосидаги бошланғич реализация қилиш нархи суд қарори билан
баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда аниқланган миқдорда белгиланади.
Мазкур ҳолатда даъвонинг ундирувни гаров мулкларига қаратиш талаби
ҳам асосли бўлиб, суд, даъвонинг ушбу талабини қаноатлантиришни лозим
топди.
Суд, қўшимча жавобгар жамият таъсисчисининг асосий жавобгарга
нисбатан жиноят иши қўзғатилганлиги сабабли мазкур ишни тўхтатиб туриш
ҳақидаги важи билан келишмайди.
Чунки, иш ҳужжатларида мавжуд бўлган Андижон вилояти Ички ишлар
бошқармаси ҳузуридаги тергов бошқармасининг алоқа хатига кўра, жавобгар
жамият раҳбари Р.Хайдаровга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят
кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” бандига асосан жиноят иши
қўзғатилганлиги маълум қилинган бўлиб, мазкур ҳолатда суд кредит маблағини
ундириш юзасидан алоқадорлик мавжуд эмас деб ҳисоблайди ва шу сабабли
ушбу ишни тўхтатиб туришни лозим топмайди.
ИПК 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талабларига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юкланади.
Юқорида
қайд
қилинганларга
асосан
суд,
даъво
аризани
қаноатлантиришни, жавобгар ва қўшимча жавобгардан 1 600 000 АҚШ доллари
миқдорида муддати келмаган тани, 27 002 АҚШ доллари миқдорида муддати
ўтган фоизи ва 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, ундирувни гаров
мулкига қаратишни, гаров мулкининг бошланғич сотув баҳосини
13 200 000 000 сўм этиб белгилашни, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ
391 226 297,7 сўм давлат божи жавобгардан республика бюджетига ундиришни
лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
236, 242, 243, 279, 736, 744-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 170, 176, 177-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Даъво ариза қаноатлантирилсин.
Жавобгар «G ld
ndij n h rm ” масъулияти чекланган жамияти
ва қўшимча жавобгар “G ld Gr wn
h rm ” масъулияти чекланган
жамиятларидан даъвогар «Mikr kr ditb nk” акциядорлик тижорат банки
фойдасига 1 600 000 АҚШ доллари миқдорида муддати келмаган тани,
27 002 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган фоизи ва 41 200 сўм почта
харажати ундирилсин.
Ундирув гаровдаги қўшимча жавобгар «G ld Gr wn h rm ” масъулияти
чекланган жамиятига тегишли бўлган Андижон вилояти, Олтинкўл тумани,
Уйғур МФЙ, Уйғур кўчасида 15 000 кв.м ер майдонида жойлашган, асосий
иншоотлар сони 9 та, умумий хоналар сони 56 та, рўйхатга олинган умумий
майдон 7 464,07 кв.м, қурилиш ости майдони 5 647.95 кв.м ва рўйхатга олинган
умумий фойдали майдони 2 462.49 кв.м майдондан иборат бўлган “Дори
дармон ишлаб чиқариш” нотурар бино иншоотини ердан доимий фойдаланиш
ва эгалик қилиш ҳуқуқи билан бирга қаратилсин. Ушбу гаров мулкининг сотув
баҳоси 13 200 000 000 сўм этиб белгилансин.
Жавобгар «G ld ndij n h rm ” масъулияти чекланган жамиятидан
391 226 297,7 сўм давлат божи республика бюджетига ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан Андижон туманлараро иқтисодий суди
орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши
(протест келтириш) мумкин.
Раислик этувчи
С.А.Рустамов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(хулоса қисми)
2026 йил 7 январь
Андижон шаҳри
Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Рустамовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Э.Обидовнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар вакили А.Козимжонов (2026 йил 5 январдаги 01-15/1-сонли
ишончнома асосида) ва қўшимча жавобгар жамият таъсисчиси Н.Ахмадалиева
(паспорт асосида)ларнинг иштирокида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Андижон вилояти бошқармаси «Mikr kr ditb nk” акциядорлик
тижорат банки (СТИР: 200547792) манфаатида жавобгар «G ld ndij n h rm ”
масъулияти чекланган жамияти (СТИР: 303373523) ва қўшимча жавобгар «G ld
Gr wn h rm ” масъулияти чекланган жамияти (СТИР: 303310664)лардан
1 600 000 АҚШ доллари миқдорида муддати келмаган кредит тани,
27 002 АҚШ доллари миқдорида кредит фоизини ундириш, ундирувни гаровга
қўйилган мулкларга қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни, суд
биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236, 242, 243, 279, 736,
744-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 170, 176, 177-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Даъво ариза қаноатлантирилсин.
Жавобгар «G ld
ndij n h rm ” масъулияти чекланган жамияти
ва қўшимча жавобгар “G ld Gr wn
h rm ” масъулияти чекланган
жамиятларидан даъвогар «Mikr kr ditb nk” акциядорлик тижорат банки
фойдасига 1 600 000 АҚШ доллари миқдорида муддати келмаган тани,
27 002 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган фоизи ва 41 200 сўм почта
харажати ундирилсин.
Ундирув гаровдаги қўшимча жавобгар «G ld Gr wn h rm ” масъулияти
чекланган жамиятига тегишли бўлган Андижон вилояти, Олтинкўл тумани,
Уйғур МФЙ, Уйғур кўчасида 15 000 кв.м ер майдонида жойлашган, асосий
иншоотлар сони 9 та, умумий хоналар сони 56 та, рўйхатга олинган умумий
майдон 7 464,07 кв.м, қурилиш ости майдони 5 647.95 кв.м ва рўйхатга олинган
умумий фойдали майдони 2 462.49 кв.м майдондан иборат бўлган “Дори
дармон ишлаб чиқариш” нотурар бино иншоотини ердан доимий фойдаланиш
ва эгалик қилиш ҳуқуқи билан бирга қаратилсин. Ушбу гаров мулкининг сотув
баҳоси 13 200 000 000 сўм этиб белгилансин.
Жавобгар «G ld ndij n h rm ” масъулияти чекланган жамиятидан
391 226 297,7 сўм давлат божи республика бюджетига ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан Андижон туманлараро иқтисодий суди
орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши
(протест келтириш) мумкин.
Раислик этувчи
С.А.Рустамов