← Назад
Решение #2825912 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 234 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 465 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
8 315 символов
4-1805-2508/5260-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қарши шаҳри
2026 йил 7 январь
Қарши туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.Юсупов раислигида,
судья ёрдамчиси А.Убайдуллаевнинг котиблигида, Нишон туман фермерлари
кенгаши даъвогар “*************” фермер хўжалиги манфаатида жавобгар
“*************” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 11 847 695 сўм
асосий қарз, 5 923 847 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
ишни
кенгаш
вакили
Т.***
(2026
йил
7 январдаги ишончнома асосида), даъвогар раҳбари З.*****, жавобгар вакили
Г.***** (2026 йил 5 январдаги 01/26-сонли ишончнома асосида) иштирокида,
видеоконференцалоқа режимида, Қарши туманлараро иқтисодий суди
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Нишон туман фермерлари кенгаши (бундан кейин матнда кенгаш деб
юритилади) даъвогар “*************” фермер хўжалиги (бундан кейин
матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида, жавобгар “*************”
масъулияти чекланган жамияти (бундан кейин матнда жавобгар деб
юритилади)
ҳисобидан
11
847
695
сўм
асосий
қарз,
5 923 847 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган кенгаш вакили ва даъвогар раҳбари даъво
талабларини қувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили тарафлар ўртасида
шартномага қўшимча келишув имзоланганлигини, қўшимча келишув бўйича
1 кг пахта нархи 6800 сўм этиб белгиланганлигини, шу сумма бўйича
ҳисоб-китоб қилинганда бугунги кунда қарздорлик мавжуд эмаслигини, даъво
талаблари асоссиз эканлигини маълум қилиб, даъво талабларини рад қилишни
сўради.
Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини
эшитиб, иш ҳужжатлари ўрганиб чиқиб, тўпланган далилларга ҳуқуқий баҳо
бериб, қуйидагиларга асосан даъво талабларини қаноатлантиришни рад
этишни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида
2024 йил 01 февралда 6702321-сонли “Пахта хом-ашёсини харид қилиш
тўғрисида” олди-сотди шартномаси тузилган (бундан кейин матнда шартнома
деб юритилади). Мазкур шартнома бўйича 1 кг пахта нархи 7 800 сўмдан
келишилган.
Тарафлар ўртасида биржа орқали электрон имзоланган қўшимча
келишувга асосан 1 кг пахта бирлик учун нарх 6 800 сўмдан келишилган.
Шартномаларнинг 2.1-бандига кўра, даъвогар “Сотувчи” ва жавобгар
“Сотиб олувчи” электрон биржа савдо натижалари бўйича савдо баённомаси
асосида “Сотиб олувчи” товар учун ҳақ тўлаш ва қабул қилиб олиш, “Сотувчи”
эса ушбу товарни етказиб бериши, шунингдек шартноманинг 3.1-бандига
кўра, “Сотувчи” томонидан маҳсулотни етказиб бериш молия йилининг
сентябрь-ноябрь ойларида амалга ошириш ҳамда шартноманинг 3.2-бандига
кўра, “Сотиб олувчи” томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2023 йил 25 декабрдаги 680-сонли қарорига асосан, шартнома
тўлов маблағларининг 80 фоизи маҳсулотни қабул қилган кундан бошлаб 3
иш кунидан кечиктирмасдан, қолган қисми эса молиявий йилнинг 31декабрига қадар сотувчининг 23210 ҳисоб рақамига ўтказиб бериш
мажбуриятини олган.
Шартноманинг 2.1-бандига кўра, даъвогар - “Сотувчи” жавобгар “Сотиб олувчи”га 10 950 кг пахта топшириши мажбуриятини олган.
Шартнома бўйича даъвогар жавобгарга ўзаро тасдиқланган
2024 йил 30 сентябрдаги 18-сонли электрон ҳисоб-фактура асосида жами
13,117 тонна (ҚҚС билан) 91 514 626,77 сўмлик пахта хом ашёсини етказиб
берган ҳамда электрон ҳисобварақ-фактура жавобгар томонидан
тасдиқланган.
Тарафлар ўртасида қўшимча келишувда 1 кг пахта 6800 сўм этиб
белгиланган. Электрон ҳисоб варақ-фактурада 1 кг пахта 6 229,28 сўмдан
ҳисоб- китоб қилинган.
Шартномаларнинг 3.2-бандида, жавобгар даъвогардан харид
қилинадиган пахта учун якуний ҳисоб-китобларни молия йилининг 31 декабрь
кунига қадар амалга оширилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда
ФК деб юритилади)нинг 234-моддасида, мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий
муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор)
фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни
топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки
муайян ҳараатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса – қарздордан
ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган.
ФК 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ,
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ,
бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки
одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак.
Ушбу кодекснинг 465-моддасига кўра, контрактация шартномасига
мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги
маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид
қиладиган шахсга – тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш
(топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул
қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян
баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади.
Шартнома бўйича 10 950 кг пахта (1 кг 6 800 сўмдан) 74 460 000 сўмни,
коэффициент пул маблағи 1 049 721 сўмни ташкил этади.
Суд муҳокамасида аниқланишича, даъво аризаси билан судга мурожаат
қилишдан олдин жавобгар томонидан даъвогарга 91 507 708,8 сўм тўловлар
амалга оширилган.
Ушбу ҳолат иш ҳужжатлари ҳисобварақ-фактуралар ҳамда жавобгар
вакилини суд мажлисида берган кўрсатмаси билан тасдиқланади.
Шу боис суд, жавобгарнинг даъвогар олдида қарздорлиги мавжуд
эмаслиги сабабли, даъводаги асосий қарз ундириш талабини асоссиз деб
ҳисоблайди ва уни қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Бундан ташқари даъво талабида 5 923 847 сўм пеня ундириш сўралган.
Суд, даъвонинг асосий қарз ундириш талаби асоссиз бўлганлиги
сабабли, 5 923 847 сўм пеня ундириш талаби ҳам асоссиз ҳисобланади ҳамда
пеня суммасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Шунингдек, суд тарафлар ўртасида давлат божини муҳокама қилиб,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги “Фермер,
деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш
бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3318-сонли қарорининг
3-бандида фермер хўжаликлари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи
тўламасдан даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари,
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор
шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим
этиш. Бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб
даъво аризаси киритилган фермер хўжаликларидан давлат божи
ундирилмайди деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддаси, еттинчи қисмига асосан давлат божи тўлашдан озод қилинган
давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва
фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини
қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда,
давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво
талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда
ундирилади.
Қарздорлик даъво судга тақдим этишдан олдин тўланганлиги, даъвогар
давлат божи тўловидан озод этилганлиги сабабли суд давлат божи
ундирмасликни лозим топади.
Юқорида қайд этилганлардан келиб чиққан ҳолда суд, даъвогарнинг
даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни, даъвогар давлат божи
тўловидан озод этилганлигини инобатга олишни, олдиндан тўланган 41 200
сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво талаблари қаноатлантириш рад этилсин.
Даъво ариза тақдим этишда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта
харажати даъвогар зиммасида қолдирилсин.
Даъвогар “*************” фермер хўжалиги ҳисобидан Олий суд
депозитига 103 000 сўм видеконференцалоқа харажати ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон у қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой муддат ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг
иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайаътига апелляция тартибида ёки қонуний
кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида
шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
З.Юсупов