← Назад
Решение #2825919 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| аролик кодекси | 234 | — | code_article | |
| ФКнинг | 736 | 2 | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| дорида давлат божи ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
8 232 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2026 йил 07 январь
4-1501-2502/22977-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова раислигида,
судья ёрдамчиси А.Маматхолиқовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили
Р.Рахимов (ишончнома асосида), жавобгар ЯТТ Т.Қамбаровлар иштирокида,
Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий
бошқармасининг палата аъзоси даъвогар «*************» ХАТБ манфаатида
жавобгар – ЯТТ *************дан жами 38 027 373 сўм кредит қарздорлигини
ундириш тўғрисидаги даъвоси буйича ишни суд ўз биносида, очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Иш ҳужжатларига қараганда, даъвогар «*************» ХАТБ ва жавобгар
ЯТТ ************* ўртасида 2025 йил 24 февраль куни 26/02-сонли кредит линияси
очилган ҳолда кредитлаш тўғрисидаги кредит шартномасига асосан 18 ой муддатга
йиллик 28 фоиз устама тўлаш шарти билан 30 000 000 сўм кредит маблағлари
ажратилган. Ушбу кредит шартномасига асосан банк муассасаси кредит
шартномасида кўрсатилган кредитни ажратиши, қарз олувчи эса тўловларни ўз
вақтида тўлаш мажбуриятини олган.
Кредит таъминоти сифатида “Кафил Суғурта” АЖ суғурта компаниясининг
кредитни қайтмаслик хавф-хатарини олдини олиш мақсадида кредит
маблағларининг тўлиқ амал қилиш муддатига 39 000 000 сўм миқдоридаги суғурта
полиси тақдим этилган.
Кредит шартномасига илова қилинган кредит маблағлари ва устама
фоизларини қайтариш жадвалига мувофиқ қарздор кредит қарзини ҳар ойда бўлиб
бўлиб қайтариши лозим бўлган.
Кредит шартномасини 1.1-бандига асосан “Қарз олувчи кредит шартномаси
шартларига мувофиқ олинган пул суммасини қайтариш ва ҳисобланган фоизларни
тўлаш мажбуриятини олади”, деб белгилаб қўйилган.
Қарздор кредит шартномаси мажбуриятларини бузиб, шартномада
белгиланган муддатларда кредит асосий қарзи ва фоизларини тўламасдан келган
ҳолда 2025 йил 19 ноябрь ҳолатига муддати ўтган қарзи 12 000 000 сўмни, муддати
ўтган фоиз қарздорлиги 5 386 740 сўмни, муддати ўтган кредит ва фоизига
ҳисобланган пеня 2 640 634 сўмни жами 20 027 374 сўмни ташкил қилган.
Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий
бошқармасининг палата аъзоси даъвогар «*************» ХАТБ манфаатида судга
мурожаат қилиб, жавобгар – ЯТТ *************дан муддати ўтган қарзи 12 000 000
сўмни, муддати ўтган фоиз қарздорлиги 5 386 740 сўмни, муддати ўтган кредит ва
фоизига ҳисобланган пеня 2 640 634 сўмни ва кредит асосий қарзидан 18 000 000
сўм, жами 38 027 373 сўм кредит қарзини ундириш, ишни палата вакили
иштирокисиз кўришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили қарздорлик ҳақида маълумотнома тақдим
қилиб, даъво аризаси судга тақдим қилингандан сўнг ҳам жавобгар томонидан
тўловлар амалга оширилмаганлигини таъкидлаб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни
сўради.
Жавобгар суд мажлисида даъво талабини тан олишлигини, қарздорликни тез
кунларда бартараф этишлигини билдириб қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш
материалларини ўрганиб чиқиб, далилларни текшириб қуйидагиларга асосан даъво
талабларини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар ким ўз
ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя
қилишга ҳақли.
Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат
органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг
қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят
қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
кодексининг
234-моддасида
“Мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс бошқа
шахс фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни
топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳаказо ёки муайян
ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг
мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади” деб белгиланган.
ФК 735-моддасининг 1-қисмида “Қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз
шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши
шарт” деб белгиланган.
ФКнинг 736-моддасининг 2-қисмида “Агар қарз шартномасида қарзни
қисмлаб (бўлиб бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг
навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз
берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан
олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли” деб қайд этилган.
ФКнинг 744-моддасига кўра кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки
бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада
назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз
олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш
мажбуриятини олади.
Банк ўзининг шартномавий мажбуриятларини тўлиқ бажарган ҳолда тегишли
кредит суммасини қарз олувчи ҳисоб рақамига ўтказиб берган.
Банк томонидан қарз олувчига кредит қарздорлигини бартараф этиш юзасидан
жўнатилган талабномалар оқибатсиз қолдирилган.
Бу ҳолатда тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси ва юқорида қайд
этилган ҳуқуқ нормаларига мувофиқ даъвогар банк муассасасининг қарз маблағлари,
кредит тўловлари, унга ҳисобланган неустойкаларни ундириш ҳақида талаб қўйишга
ҳақли эканлигини англатади. Шу сабабли суд даъвогарнинг жавобгардан кредит
тўловларини ундириш талабини қаноатлантиришни лозим топади.
Баён қилинганларга асосланган ҳолда суд даъво талабларини қаноатлантириб,
даъвогар «*************» ХАТБ фойдасига жавобгар ЯТТ *************дан
муддати ўтган қарзи 12 000 000 сўмни, муддати ўтган фоиз қарздорлиги 5 386 740
сўмни, муддати ўтган кредит ва фоизига ҳисобланган пеня 2 640 634 сўмни ва кредит
асосий қарзидан 18 000 000 сўм, жами 38 027 373 сўм кредит қарзи, 41 200 сўм почта
харажатини ундиришни лозим топади.
Жавобгардан Республика бюджетига 760 547,46 сўм миқдорида давлат божи
ИПК 118-моддасига мувофиқ ундириш лозим бўлади.
Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 176-180, 186-188-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
ҚИЛАДИ:
Даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин.
Даъвогар «*************» ХАТБ фойдасига
– жавобгар ЯТТ
*************дан муддати ўтган қарзи 12 000 000 сўмни, муддати ўтган фоиз
қарздорлиги 5 386 740 сўмни, муддати ўтган кредит ва фоизига ҳисобланган пеня
2 640 634 сўмни ва кредит асосий қарзидан 18 000 000 сўм, жами 38 027 373 сўм
кредит қарздорлиги ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар ЯТТ *************дан 760 547,46 сўм давлат божи Республика
бюджетига ундирилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддатда ҳал қилув қарори устидан
шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция шикояти келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи:
С.Махмудова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(хулоса қисми)
Фарғона шаҳри
2026 йил 07 январь
4-1501-2502/22977-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова
раислигида, судья ёрдамчиси А.Маматхолиқовнинг суд мажлиси
котиблигида, даъвогар вакили Р.Рахимов (ишончнома асосида), жавобгар
ЯТТ Т.Қамбаровлар иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат
палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг палата аъзоси даъвогар
«*************» ХАТБ манфаатида жавобгар – ЯТТ *************дан
жами 38 027 373 сўм кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъвоси
буйича ишни суд ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, суд
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180,
186-188-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
ҚИЛАДИ:
Даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин.
Даъвогар «*************» ХАТБ фойдасига – жавобгар ЯТТ
*************дан муддати ўтган қарзи 12 000 000 сўмни, муддати ўтган фоиз
қарздорлиги 5 386 740 сўмни, муддати ўтган кредит ва фоизига ҳисобланган
пеня 2 640 634 сўмни ва кредит асосий қарзидан 18 000 000 сўм, жами
38 027 373 сўм кредит қарздорлиги ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар ЯТТ *************дан 760 547,46 сўм давлат божи
Республика бюджетига ундирилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддатда ҳал қилув қарори
устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция шикояти келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи:
С.Махмудова