Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1701-2501/9482 Дата решения 07.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья RUSTAMOV SARDORBEK AXMATJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение `J B D M NG`IT Ответчик / Подсудимый NDIJ N BEST SEEDS
Source ID 2abacb2b-0cc9-409a-8b90-eea87ee52b00 Claim ID PDF Hash 0ef3bffc6dd3e5fe... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1701-2501/9482-сонли иш Судья: С.А.Рустамов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Андижон шаҳар 2026 йил 7 январь Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.А.Рустамовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Э.Обидовнинг суд мажлиси котиблигида, Хўжаобод туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши вакили Р.Акюлова (2025 йил 6 январдаги рақамсиз асосида)нинг иштирокида, Хўжаобод туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши « `J B D M NG`IT” фермер хўжалиги манфаатида, жавобгар « NDIJ N BEST SEEDS” масъулияти чекланган жамиятидан 75 654 648 сўм асосий қарз ва 37 827 324 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Хўжаобод туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (бундан буён матнда кенгаш деб юритилади) « `J B D M NG`IT” фермер хўжалиги (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, « NDIJ N BEST SEEDS” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 75 654 648 сўм асосий қарз ва 37 827 324 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мухокамасида кенгаш вакили даъво аризани тўлиқ қўллабқувватлаб, бугунги кунга қадарли жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилмаганлигини билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Даъвогар фермер хўжалик ва жавобгар тегишли тартибда суд мажлиси куни, жойи ва вақти ҳақида хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисига вакиллари келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(кейинги матнларда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур модда талабига кўра, суд ишни даъвогар фермер хўжалиги ва жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда иштирок этган кенгаш вакилининг кўрсатувларини эшитган холда қуйидаги асосларга кўра даъво аризани қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (кейинги матнларда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 23 августда 3118- M67 E-сонли шартнома тузилган. Шартномага кўра, даъвогар « `J B D M NG`IT” фермер хўжалиги (хўжалик) ва жавобгар « NDIJ N BEST SEEDS” масъулияти чекланган жамияти (буюртмачи) деб белгиланган. Шартноманинг 1.1 бандига асосан даъвогар ўзининг 2024 йил учун “Агротехнологик харита”га асосан 23 гектар ер майдондан 4 навли, 34.5 тонна пахта хом ашёсини етказиб бериш, жавобгар томонидан белгиланган тартибда тўловлар амалга оширилиши белгиланган. Шартнома асосан, даъвогар томонидан жавобгарга жами 13 681 кг, 127 520 250 сўмлик пахта хом ашёси етказиб берилган. Жавобгар томонидан қабул қилиб олинган махсулотлар учун тўловлар қисман амалга оширилиб, даъво аризаси судга тақдим қилинган кун холатига жавобгарнинг даъвогар олдида 75 654 648 сўм қарздорлиги мавжудлиги аниқланган. Мавжуд қарздоликни бартараф қилиш мақсадида даъвогар жавобгарга талабнома юборган бўлсада, жавобгар томонидан талабнома эътиборсиз қолдирилган. Натижада даъвогар судга мурожаат қилган. ФКнинг 437-моддасига мувофиқ, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Баён этилганларга кўра, даъвогарнинг асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво талаби асосли бўлиб, жавобгар хисобидан 75 654 648 сўм ундириш лозим бўлади. Шунингдек, даъвогар даъво талабида 37 827 324 сўм пеня ундиришни сўраган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.4-бандига кўра, “Буюртмачи” “Хўжалик”ка муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, бироқ муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган. Шартноманинг ушбу бандига асосан, даъвогар томонидан жавобгарга нисбатан тўловлар 336 кунга кечиктирилганлиги учун 37 827 324 сўм миқдорида пеня ҳисобланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июнь кунги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорида “Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт”-деб тушунтириш берилган. Мазкур Қарорнинг 4-бандида Фуқаролик кодексининг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга хақли, деб ушунтириш берилган. Ушбу ҳолатда суд, тарафларнинг мажбуриятларни бажариш даражасини, даъвогарнинг манфаатларини инобатга олиб, пеня суммасини адолати миқдорини белгилашни ва жавобгар ҳисобидан 15 000 000 сўм миқдорида пеня ундиришни лозим топди. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади. Юқорида қайд қилинганларга асосан суд, даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 75 654 648 сўм асосий қарз ва 15 000 000 сўм пеняни ундиришни, жавобгардан Хўжаобод туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига 41 200 сўм почта харажати ундиришни, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ 2 269 639,44 сўм давлат божини жавобгардан Республика бюджетига ундиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 261,333,437-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, қ а р о р қ и л д и: Даъво қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар « NDIJ N BEST SEEDS” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “ `J B D M NG`IT ” фермер хўжалиги фойдасига 75 654 648 сўм асосий қарз ва 15 000 000 сўм пеня ундирилсин. Жавобгар « NDIJ N BEST SEEDS” масъулияти чекланган жамиятидан Хўжаобод туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар « NDIJ N BEST SEEDS” масъулияти чекланган жамиятидан Респбулика бюджетига 2 269 639,44 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан Андижон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтириш) мумкин. Раислик этувчи С.А.Рустамов