← Назад
Решение #2825925 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Текст решения
3 591 символов
4-1502-2501/12845-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2026 йил 7 январь
Фарғона туманлараро иқтисодий суди, судья Ф.Амановнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Д.Маматқуловнинг суд мажлиси котиблигида, «ДАЪВОГАР
НОМИ»нинг “ЖАВОБГАР НОМИ” МЧЖдан 2025 йил 25 июнь кунги
№199796102-сонли оммавий офертага асосан 9 200 884 сўм мажбурий
ажратмани ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
«ДАЪВОГАР НОМИ» (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “ЖАВОБГАР НОМИ” МЧЖ
(бундан
буён
матнда
жавобгар
деб
юритилади)дан
2025 йил 25 июнь кунги №199796102-сонли оммавий офертага асосан
9 200 884 сўм мажбурий ажратмани ундиришни сўраган.
Даъвогар судга ариза тақдим этиб, иқтисодий ишни унинг иштирокисиз
кўриб чиқишни сўраган.
Жавобгар ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда
хабардор этилган бўлса-да, суд мажлисида улардан вакил иштирокини
таъминламади, даъвога нисбатан ўз эътирозларини билдирмади.
Суд ишни унинг иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд ишдаги тўпланган ҳужжатларни ўрганиб, қуйидагиларга кўра
даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди:
аниқланишича, 2025 йил 25 июнь кунги №199796102-сонли оммавий
офертага асосан даъвогар жавобгарнинг Учкўприк тумани, Олтин Водий
МФЙ, Қақир саноат зонаси 1-уйда жойлашган трикотаж маҳсулотларини
ишлаб чиқариш корхонасини қурилиш объектида қурилиш-монтаж
ишларини бажариш сифати ва тўлиқлиги устидан назорат функциялари
текширувини амалга ошириш учун давлат рўйхатидан ўтказган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 февралдаги
“Қурилиш-монтаж ишлари сифатини тубдан яхшилаш ва қурилишни назорат
қилиш тизимини такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги ПҚ-4586-сонли
қарорининг 8-бандида 2020 йил 1 апрелдан бошлаб давлат қурилиш назорати
амалга оширилиши шарт бўлган барча объектлар бўйича ҳудудий
инспекцияларга ажратмалар қурилиш-монтаж ишлари қийматининг
0,2 фоизига тенг ягона миқдорда (қўшимча қиймат солиғисиз) тўланиши
белгиланган.
Жавобгар бу ҳудудда янги қурилишини амалга оширган. Қурилишмонтаж ишларининг қиймати 4600442127 сўм этиб белгиланган.
Жавобгар даъвогарга тўловларни тўлаб бормаганлиги сабабли даъвогар
жавобгарга қарзни тўлаш бўйича талабнома юборган, лекин у буни оқибатсиз
қолдирган. Шу сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат
қилган.
Жавобгар суд мажлиси бўлиб ўтадиган кунга қадар ҳам қарзни узиш
чораларини кўрмаган. Иш ҳужжатларида жавобгарнинг ҳақиқатан ҳам
9 200 884 сўм қарзи мавжудлигини тасдиқловчи далиллар мавжуд. Шу
сабабли, суд даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда юкланиши белгиланган.
Юқоридагиларга асосланиб, даъвогарга жавобгардан 9 200 884 сўм
асосий қарз, 412 000 сўм тўланган давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати
ундириш лозим бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 176-179моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
«ДАЪВОГАР НОМИ» фойдасига жавобгар “ЖАВОБГАР НОМИ”
МЧЖдан 9 200 884 сўм асосий қарз, 412 000 сўм тўланган давлат божи ва
41 200 сўм почта харажати, жами 9 654 084 сўм ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят
судига бир ойлик муддатда апелляция, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган
кундан бошлаб олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест
келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
қилув қарори ас
Ф.Аманов“Ҳал