← Назад
Решение #2825926 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 238 | — | law | |
| ФКнинг | 676 | — | law | |
| исобланади ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
11 385 символов
4-2001-2505/9232-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Бухоро шаҳри
2026 йил 7 январь
Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья И.Юлдашевнинг раислигида,
судья ёрдамчиси А.Абдуллаевнинг котиблигида, даъвогар **** масъулияти
чекланган жамиятининг жавобгар **** давлат муассасасидан зарар ва
пеня
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий ишни ****
иштирокида суд биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
даъвогар **** масъулияти чекланган жамияти (матнда даъвогар деб
юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар **** давлат
муассасаси (матнда жвобгар деб юритилади)дан 51.853.529,80 сўм зарар ва
25.926.764 сўм пеня, жами 77.780.294,70 сўм ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 21 ноябрдаги ажрими билан ишга низо предметига
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Бухоро
вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси ҳамда Бухоро вилоят Иқтисодиёт ва
молия бош бошқармаси жалб қилинган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъво аризасини
қувватлаб, даъвогар пудрат шартномасига асосан келишилган объектда
асфальтлаштириш ишларни бажарилганлигини, бироқ жавобгар бажарилган
ишларни асоссиз равишда қабул қилмаганлигини, жавобгарнинг кўрсатмаси
бўйича камчиликлар бартараф қилинганлигини, Бухоро шаҳар Ободонлаштириш
бошқармаси мутахассиси бажарилган ишларни назорат ўлчовидан
ўтказганлигини ва иш ҳажми ортиқча бажарилганлиги аниқланганлигини,
бажарилган ишлар сифати бўйича тегишли ташкилотнинг синов баённомаси ҳам
мавжудлигини тушунтириб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўрашди.
Шунингдек, даъвогар вакили судга илтимоснома билан мурожаат қилиб, мазкур
ишни тегишли объектга чиқиб, сайёр суд мажлисида кўришни сўради.
Жавобгар вакиллари даъво аризасига нисбатан эътирозлар келтириб,
шартнома шартларига кўра даъвогар келишилган объектда 81.192.531 сўмлик
асфальтлаштириш ишларини тўлиқ ва сифатли қилиб топширганлигини, бироқ
қолган 51.853.529,80 сўмлик ишлар сифатсиз бажарилганлигини ва бу ҳақда
даъвогарга техник назоратчининг кўрсатмалари берилганлигини ва тегишли
мутахассислар томонидан жойига чиқиб ўрганиб, бажарилган ишлар
фотосуратларга
олинганлигини,
жавобгарнинг
аниқланган
мазкур
камчиликларни бартараф қилиш ҳақидаги юборган кўрсатмалари ва талабнома
хати даъвогар томонидан оқибатсиз қолдирилганлигини тушунтириб, даъво
аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўрашди.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган даъвогар ва учинчи шахслар вакиллари иштирокини таъминлашмади.
Шу сабабли суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(матанда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосланиб, ишни
уларнинг иштирокисиз ишдаги мавжуд материаллар асосида кўриб чиқишни
лозим топади.
Прокурор даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида судга фикр
берди.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тарафлар вакилларининг
тушунтиришларини ва прокурор фикрини эшитиб, қуйидаги асосларга кўра
даъво аризасини қаноатлантиришни тўлиқ рад этишни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2024 йил
25 октябрь куни 120943-сонли пудрати шартномаси тузилиб, унга кўра даъвогар
(пудратчи) даъвогар Бухоро шаҳар Дўстлик МФЙ ички йўлларини жорий
таъмирлаш ишларини бажариш, жавобгар эса бажарилган ишлар ҳақини тўлаш
мажбуриятини олган. Шартнома бўйича бажариладиган ишлар қиймати ҚҚС
билан жорий нархларда 133.046.060,75 сўмни ташкил қилиши белгиланган.
Шартнома ғазначилик бўлимида рўйхатдан ўтказилган ва тендер
савдолари натижасида тузилган, шу боис ушбу шартнома тузилган ва ҳақиқий
ҳисобланади.
Даъвогар томонидан шартномага асосан келишилган объектда
81.192.531 сўмлик асфальтлаштириш ишлари бажарилган ва мазкур бажарилган
ишларни топшириш ва қабул қилиш ҳақида тарафлар ўртасида 2024 йил
23 декабрь куни 3-сон ва 5-сон шакл далолатномалар расмийлаштирилган.
Жавобгар томонидан эса шартнома мажбуриятларини лозим даражада бажариб,
даъвогарга мазкур бажарилган ишлар ҳақи тўлиқ тўлаб берилган.
Шунингдек, даъвогар шартномага асосан келишилган объектда
қўшимча 51.853.529,80 сўмлик асфальтлаштириш ишлари бажарилганлиги
ҳақида далолатнома тузиб, жавобгарга тасдиқлаш учун тақдим этилган, бироқ
жавобгар томонидан мазкур далолатнома тасдиқланмаган. Далолатномага
жавобгарнинг техник назоратчи ходими кўрсатилган бажарилган ишлар
ҳажмини тасдиқлашини қайд этиб имзолаб берган.
Даъвогарнинг мазкур далолатномани имзолаб, тасдиқлаб бериш ва
51.853.529,80 сўмлик бажарилган ишларни молиялаштириб бериш ҳақидаги
ёзма мурожаатлари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шунга кўра
даъвогар томонидан жавобгарнинг ушбу далолатнома тасдиқланмаганлиги ва
бажарилган ишлар қабул қилишдан бош тортганлиги сабабли бажарилган ишлар
қиймати бўйича 51.853.529,80 сўм зарар суммаси ҳисоб-китоб қилиб, даъво
аризаси билан судга мурожаат қилган.
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
кодекси
(матнда
ФК деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 238-моддасига кўра, мажбурият келишилган ва тарафлар учун
мақбул усулда бажарилиши шарт.
Шартноманинг 40-бандига кўра, агар Буюртмачи Пудратчи ва (ёки) унинг
субпудратчилари томонидан ишларнинг сифатсиз бажарилганлигини аниқласа,
2
у ҳолда Пудратчи ўз кучлари билан ва қурилиш қийматини кўпайтирмасдан
ушбу ишларни уларнинг зарур сифатини таъминлаш учун келишилган муддатда
қайта бажаришга мажбурдир.
ФКнинг 676-моддасига кўра, буюртмачи, пудратчининг оператив-хўжалик
фаолиятига аралашмаган ҳолда, ишларнинг бажарилишини ва сифатини, уларни
бажариш муддатларига (графикка) риоя этилишини, пудратчи берган
материалларнинг сифатини, шунингдек буюртмачининг материалидан пудратчи
тўғри фойдаланаётганлигини текширишга ва назорат қилишга ҳақли. Буюртмачи
ишларнинг бажарилиши устидан текширув ва назоратни амалга ошираётганда
қурилиш пудрати шартномаси шартларидан ишлар сифатини ёмонлаштириши
мумкин бўлган даражада чекинишни ёки бошқа камчиликларни аниқласа, бу
тўғрида дарҳол пудратчига хабар бериши шарт. Агар пудратчи буюртмачидан
қурилиш жараёнида олган кўрсатмалар қурилиш пудрати шартномаси
шартларига зид бўлмаса ва пудратчининг оператив-хўжалик фаолиятига
аралашишдан иборат бўлмаса, пудратчи бундай кўрсатмаларни бажариши шарт.
Суд муҳокамасида аниқланишича, жавобгарнинг техник назоратчиси
даъвогарга шартнома шартларига асосан объектда низоли 51.853.529,80 сўмлик
ишлар юзасидан бажарилган ишлар сифатсизлиги, хусусан асфальтбетон
қоришмаси сифатсиз босилганлиги ва етарли зичланмаганлиги, асфальт
ётқизилган йўл ёқаси мустаҳкамланмаганлиги, бажарилган асфальтбетон
қопламасида ёриқлар пайдо бўлганлиги ва сифатсиз бажариллиги, эски асфальт
билан янги босилган асфальт орасида қолдириб кетилганлиги ва асфальт
қоришмаси сифатсиз босилганлиги камчиликлар аниқланган ва мазкур
камчиликларни белгиланган муддатда бартараф қилиш юзасидан 2024 йил
22 ноябрдаги 64 ва 65-сонли кўрсатма хатлари берилган. Шунингдек, жавобгар
томонидан даъвогарга мазкур камчиликларни белгиланган муддатда бартараф
қилиш юзасидан 2024 йил 28 ноябрдаги 589/08-сонли талабнома хати почта
орқали юборилган. Бироқ, даъвогар томонидан мазкур кўрсатма хатлари ва
талабнома хатини бирон сабабсиз оқибатсиз қолдирган ва бажарилган
ишлардаги камчиликларни бартараф қилмаган, шартнома мажбуриятини лозим
даражада бажармасдан ишларни сифатли бажарилишини ва топширилишини
таъминламаган.
Бинобарин,
мазкур
ҳолатда
даъвогар
томонидан
асфальтлаштириш ишларининг сифатсиз бажарилганлиги иш ҳужжатларидаги
жавобгарнинг даъвогарга йўллаган кўрсатма хатлари, талабнома ва жавоб
хатлари, объектда бажарилган ишларнинг фотосуратлари ва жавобгар
вакилларининг тушунтиришлари билан тўлиқ тасдиқланади. Шу сабабли
жавобгар томонидан даъвогарнинг тақдим этган далолатномасига кўра объектда
бажарилган 51.853.529,80 сўмлик асфальтлаштириш ишларини қабул қилишдан
асосли равишда бош тортган.
Зеро, ФК 256-моддасининг иккинчи қисмига кўра, бурчли тараф
шартномада белгилаб қўйилган мажбуриятни бажармаган ёки мажбурият
белгиланган муддатда бажарилмаслигини очиқ кўрсатиб турган вазият мавжуд
бўлган тақдирда, муқобил ижрони ўз зиммасига олган тараф ўз мажбуриятини
бажармай туришга ёки бу мажбуриятни бажаришдан бош тортишга ва кўрилган
зарарни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
3
Суд даъвогар вакилларининг суд мажлисида келтирган важлари ва
илтимосномаси билан қуйидагиларга асосан қўшилмайди. Чунки, Бухоро шаҳар
Ободонлаштириш бошқармаси мутахассиси бажарилган ишларни назорат
ўлчовидан ўтказмлганлиги ҳақидаги 2025 йил 10 январдаги далолатнома ва
бажарилган ишлар сифати ҳақидаги тақдим этган синов баённомаси тарафлар
ўртасидаги низоли 51.853.529,80 сўмлик бажарилган ишлар қисмига дахлдор
эмас ва бажарилган ишларнинг шартнома шартлари ва қурилиш нормаларига
кўра мазкур ишларни сифатли бажарилганлигини тасдиқламайди. Шунингдек,
даъвогар жавобгарнинг кўрсатмаси бўйича камчиликлар бартараф
қилинганлигини тасдиқловчи бирон далилни судга тақдим эта олмади.
Суд даъвогар вакилининг илтимосномасини муҳокама қилиб, мазкур ишни
сайёр суд мажлисида кўриб чиқишга зарурат мавжуд эмаслиги сабабли мазкур
илтимосномани қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Бинобарин, мазкур ҳолатда жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари
бузилмаган ва даъвогарга 51.853.529,80 сўмлик зарар етказилмаган. Демак,
мазкур ҳолатда даъвогарнинг 51.853.529,80 сўм зарар ундириш даъво талаби
асоссиз ҳисобланади
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши кераклиги белгиланган.
Шу сабабли суд даъвогарнинг 51.853.529,80 сўм зарар ундириш ҳақидаги
даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар даъво аризасида шартноманинг 62-бандига мувофиқ
асосан бажарилган ишлар ҳақи ўз вақтида молиялаштирилмаганлиги ва тўлов
кечиктирилганлиги учун ҳисобланган 25.926.764 сўм пеня ундиришни сўраган.
ФК 260-моддасининг учинчи қисмига кўра, неустойка билан фақат
ҳақиқий талаб таъминланади.
Бинобарин, мазкур ҳолатда даъвогарнинг бажарилган ишлар ҳақи юзасидан
зарар ундириш ҳақидаги даъво талабини қаноатлантириш рад этилганлиги
сабабли бажарилган ишлар ҳақи учун тўлов кечиктирилганлиги учун пеня
ундириш даъво талаби ҳам асоссиз ҳисобланади.
Шу сабабли суд даъвогарнинг 25.926.764 сўм пеня ундириш ҳақидаги
даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Суд, даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганлиги сабабли, иш
юзасидан 777.803 сўм давлат божи ва 41.200 сўм почта харажати олдиндан
тўланганлиги инобатга олиниб, даъвогар зиммасига қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда ИПКнинг 118, 169-170, 179, 186моддаларини қўллаб, суд
қарор
қилди:
4
Даъвогар вакилнинг мазкур ишни сайёр суд мажлисида кўриб чиқиш
ҳақидаги илтимосномасини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъво аризасини қаноатлантириш тўлиқ рад этилсин.
Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув
қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти
(протести) берилиши мумкин.
Судья
И.Юлдашев
5