Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1505-2502/8871 Дата решения 07.01.2026 Инстанция Кассация Тип документа Суд Фарғона туманлараро иқтисодий суди Судья MIRZAMATOV SHOKIRJON MAMADALIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Фарғона вилояти солиқ бошқармаси Ответчик / Подсудимый Ahs n furnitur
Source ID 9cde999c-1fde-4b10-a103-8fe4e45195fb Claim ID PDF Hash b6a4e841124d0b9a... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 297-моддаси нинг 297 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ИПК 299-моддаси ИПК 299 law
нинг 138-моддаси нинг 138 law
кодексининг 14-моддаси кодекси 14 code_article
кодексининг 15-моддаси кодекси 15 code_article
кодекси 266-моддасининг 14-қисми кодекси 266 14 code_article
ИПК 128-моддаси ИПК 128 law
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 16 257 символов
4-1505-2502/8871-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья – Ш.Мирзаматов Кассация инстанцияси судида маърузачи судья –Б.Мамадалиев ФАРҒОНА ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2026 йил 7 январь Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, судья Б.Мамадалиевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар М.Умматова ва М.Умаровлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси С.Шавкатовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Ф.Орифжонов (ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар Фарғона вилояти солиқ бошқармасининг жавобгар “Ahs n furnitur ” масъулияти чекланган жамиятидан 134 035 714 сўм қўшилган қиймат солиғини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қабул қилинган Риштон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 6 ноябрь кунги ҳал қилув қароридан норози бўлиб, жавобгар томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни вилоят суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Фарғона вилояти солиқ бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, “Ahs n furnitur ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буѐн матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 134 035 714 сўм қўшилган қиймат солиғини (бундан буён матнда ҚҚС деб юритилади) ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида “Bum jni d mik” масъулияти чекланган жамияти, “T nh ulgurji t mir” масъулияти чекланган жамияти, “Fi r fi” масъулияти чекланган жамияти, “ g m st rs” масъулияти чекланган жамияти ва “ r du t n rji” масъулияти чекланган жамиятлари (бундан буён матнда учинчи шахслар деб юритилади) жалб этилган. Риштон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 6 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилган. Суднинг мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб, жавобгар вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кассация шикояти билан мурожаат қилган. Кассация шикоятида биринчи инстанция суди томонидан иш ҳолатлари тўлиқ ўрганилмаганлиги, далилларга баҳо берилмаганлигини, жавобгарнинг важларига эътибор қаратмай, бир томонлама қарор чиқарилганлигини, суднинг ажрими билан ишга жалб қилинган учинчи шахслар вакиллари суд мажлисида иштирокини таъминланмаганлиги, маҳсулот етказиб берувчи ҳамкорлар билан маҳсулот етказиб бериш тўғрисидаги шартномалар электрон тарзда имзоланган вақтда 5 та контрагентларнинг гувоҳномалари фаол ҳолатда бўлганлиги, шу сабабли шартномаларни электрон имзолаш имкониятига эга бўлганлиги, ҚҚС солиқ тўловчиси сифатида гувоҳномага эга бўлмаган нофаол солиқ тўловчилар электрон тарзда шартномаларни имзолай олмаслиги, суд эса контрагентларнинг солиқ тўламаслик ҳавфи юқори бўлганлигини, кейинчалик уларнинг ҚҚС гувоҳномаси бекор килинганлигини, жавобгар контрагентларни танлаш чоғида лозим даражада эхтиёткорлик қилиши шартлиги ҳақидаги қонунчилик талабига риоя этмаганлигини, жавобгар томонидан ҳисобга олинган ҚҚС суммаси контрагентлар томонидан давлат бюджетига тўлаб берилмаганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини асосли деб ҳисоблаган бўлса-да, кейинчалик контрагентларнинг фаолияти нофаол холатга келиб қолганлиги юзасидан жавобгар жавоб бермаслиги, даъвогарнинг 2025 йил 14 июлдаги 03929-кt-сонли солиқ аудитини ўтказиш ҳақидаги буйруғига асосан жавобгарнинг 2023 йил январь – 2023 йил декабрь ойлари, 2024 йил январь – 2024 йил декабрь ойлари, 2025 йил 1 апрель кунидан – 2025 йил 30 апрель кунигача бўлган фаолияти бўйича солиқ текшируви ўтказилганлиги, бироқ ўтказилган солиқ текширувлари солиқ қонунчилиги талабларига риоя этилганлиги ҳолатига эътибор қаратилмаганлиги сабабли биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили кассация шикоятига нисбатан ўз эътирозларини билдириб, жавобгар томонидан суд кунига қадар ҚҚС тўловлари тўлиқ бартараф этилганлигини маълум қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Жавобгар ва ишга жалб қилинган учинчи шахслар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда ҳабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида улардан вакиллар иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 297-моддаси тўртинчи хатбошисига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Мазкур ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, судлов ҳайъати ишни жавобгар ва учинчи шахслар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Судлов ҳайъати даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, ишдаги тўпланган далилларни текшириб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси учинчи хатбошисига кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. ИПК 299-моддасига асосан суд ишни кассация тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлиги ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин. Кассация инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини тўлиқ ҳажмда текшириши шарт. Биринчи инстанция судида кўриб чиқиш предмети бўлмаган янги талаблар кассация инстанцияси суди томонидан қабул қилинмайди ва кўрилмайди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогарнинг 2025 йил 14 июлдаги 30-03929-kt-сонли буйруғига асосан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан буён матнда Солиқ кодекси деб юритилади)нинг 138-моддасига асосан жавобгарнинг 2023 йил январь – 2023 йил декабрь ойлари, 2024 йил январь – 2024 йил декабрь ойлари, 2025 йил 1 апрель кунидан – 2025 йил 30 апрель кунигача бўлган фаолиятида қўшилган қиймат солиғи тўғри ҳисобланиши ва бюджетга тўланиши юзасидан камерал солиқ текшируви ўтказилган. Хусусан, жавобгар томонидан 2023 йил январь – 2023 йил декабрь ойлари, 2024 йил январь – 2024 йил декабрь ойлари ва 2025 йил 1 апрель кунидан – 2025 йил 30 апрель кунигача бўлган даврда солиқ тўламаслик ҳавфи юқори бўлган ҳамда ҚҚС гувоҳномаси бекор қилинган “Bum jni d mik” масъулияти чекланган жамияти билан ҚҚС суммаси 9 642 900 сўмлик, “T nh ulgurji t mir” масъулияти чекланган жамияти билан ҚҚС суммаси 10 714 300 сўмлик, “Fi r fi” масъулияти чекланган жамияти билан ҚҚС суммаси 10 714 300 сўмлик, “ g m st rs” масъулияти чекланган жамияти билан ҚҚС суммаси 27 964 300 сўмлик ва “ r du t n rji” масъулияти чекланган жамияти билан ҚҚС суммаси 75 000 000 сўмлик битимлар тузилган. Шунингдек, мазкур контрагентлар томонидан реализация қилинган товарларнинг ҳақиқатда кирим қилинганлиги бўйича кирим ҳужжатлари мавжуд эмаслиги ҳолати аниқланган. Текшириш натижалари бўйича тузилган ҳужжатлари солиқ тўловчининг электрон почтасига юборилган. Солиқ кодексининг 14-моддасига кўра, агар солиқ тўловчи ягона ёки устувор мақсади солиқ тўламаслик тарзидаги асоссиз солиқ нафи олишдан ёхуд ўзи тўлайдиган солиқларнинг суммасини камайтиришдан иборат бўлган операцияларни ёки операциялар кетма- кетлигини амалга оширса, унинг бундай ҳаракатлари ушбу Кодекс мақсадларида ҳуқуқни суиистеъмол қилиш деб эътироф этилади. Солиқларнинг суммаларини камайтиришга оид схема ҳам ҳуқуқни суиистеъмол қилиш деб эътироф этилади, бунда ушбу камайтириш бевосита ёки билвосита мақсад ёхуд оқибат бўлади ёки мақсадлардан ёхуд оқибатлардан бири бўлади ҳамда бу мақсад ёки оқибат иккинчи даражали бўлмайди. Солиқларнинг суммаларини камайтириш солиқ солиш қамровини бевосита ёки билвосита ўзгартиришни, солиқ имтиёзларидан фойдаланишни ёки тўланиши лозим бўлган солиқлар суммаларини бошқача тарзда камайтиришни ўз ичига олади. Ҳуқуқ суиистеъмол қилинган ҳолларда, солиқ органлари солиқ тўловчи тўлаши лозим бўлган солиқларнинг суммаларини аниқлашда ҳуқуқни суиистеъмол қилиш аломатларига эга бўлган айрим операцияларни ёки операциялар кетма-кетлигини эътиборга олмасликка ҳақли. Шунингдек солиқ органлари тўланиши лозим бўлган солиқлар суммаларини бундай суиистеъмолликнинг таъсирини истисно этадиган тарзда ўзгартиришга ҳақли. Солиқ кодекси 14-моддасининг саккизинчи қисмига кўра эса, ушбу моддада кўрсатилган ҳуқуқни суиистеъмол қилишнинг, битим қалбакилиги (кўзбўямачилик учун тузилганлигини) ҳолатларини аниқлаш, шунингдек уларнинг оқибатларини қўллаш солиқ органлари томонидан, солиқ тўловчи норози бўлган тақдирда эса, солиқ органларининг даъвоси бўйича суд томонидан амалга оширилади. Жавобгарга нисбатан Солиқ кодекси 14-моддасининг саккизинчи қисмига мувофиқ 2023 йил январь – 2023 йил декабрь ойлари, 2024 йил январь – 2024 йил декабрь ойлари, 2025 йил 1 апрель кунидан – 2025 йил 30 апрель кунигача бўлган даврда ҚҚС бўйича 134 035 714 сўмни ҳисобдан чиқариш бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда судга даъво аризаси киритиш белгиланган. Мазкур ҳолатда солиқ органи жавобгар ва контрагент ўртасида тузилган шартномалари бўйича етказиб берилган маҳсулотларнинг кирим ҳужжатлари йўқлиги сабабли ушбу битимлар қалбаки ва кўзбуямачилик учун тузилган ҳамда ушбу битимларнинг оқибати солиқ органига битим асосида бюджетга келиб тушмаган солиқларни жавобгардан ундириш ҳуқуқини беради деб ҳисоблаб, судга мурожаат қилган. Солиқ кодексининг 15-моддасига кўра, солиқ муносабатларида солиқ тўловчилар контрагентларни танлаш чоғида уларнинг солиқ органларида солиқ тўловчилар сифатида ҳисобга қўйилганлигини, контрагентнинг ишбилармонлик обрўсини, ишлаб чиқариш базаси ва ходимлари мавжудлигини, молиявий ҳолатини, битим бўйича мажбуриятларни бажариш қобилиятини текшириб, лозим даражада эҳтиёткорлик қилиши шарт. Солиқ тўловчи томонидан унинг олдидаги ўз мажбуриятларини бажармаган шахслар билан тузилган битимлар бўйича қилинган харажатлар (кўрилган зарарлар), агар ушбу солиқ тўловчи битим тузаётганда лозим даражада эҳтиёткорлик қилмаган бўлса, солиқ солиш мақсадида тан олинмайди. Солиқ кодекси 266-моддасининг 14-қисмига кўра, агар ҳисобга олиш ҳуқуқи товарларни (хизматларни) олиш бўйича қалбаки ёки кўзбўямачилик учун тузилган битим натижасида вужудга келганлигига оид далиллар мавжуд бўлса, солиқ органлари ҳисобга олишни бекор қилишни ёки унга тузатишни амалга оширишга ҳақли. Солиқ органи томонидан учинчи шахслар - контрагентларнинг бухгалтерия ҳужжатларида қайд этилган (қурилиш маҳсулотлари) товарлар акс эттирилмаганлиги (кирим қилинмаганлиги), яъни контрагентларда маҳсулотлар ҳақиқатда мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар, улар ташилганлигини тасдиқловчи йўл варақалари ва товар-транспорт юк хатлари, юкларни сақлаш бўйича омборхоналари мавжуд эмаслиги аниқланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сонли қарори билан тасдиқланган “Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 25-бандида ҳисобга олиш ҳуқуқини берувчи товарлар (хизматлар)ни харид қилиш ва сотиш бўйича операциялар кетма-кетлигида иштирок этган етказиб берувчиларда (контрагентларда) ушбу товарларнинг қонуний келиб чиқишини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда солиқ суммасини қоплаш рад этилиши назарда тутилган. Мазкур иш бўйича тарафлар томонидан олинган деб ҳисобланган маҳсулотларини қонуний келиб чиқишини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмаган, юқорида қайд этилган шартнома ва электрон ҳисоб-фактуралар асосида реализация қилинганлиги кўрсатилган маҳсулотлар контрагентларнинг бухгалтерия ҳужжатларида акс эттирилмаган (кирим қилинмаган). Бундан кўринадики, даъвогарнинг жавобгардан ҚҚС суммасини ундириш ҳақидаги даъво талаби асослидир. Мазкур ҳолатда, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантириб тўғри ва қонуний тўхтамга келган деб ҳисоблайди. Гарчанд, жавобгарнинг шикоятида биринчи инстанция суди томонидан ҳал қилув қарори қабул қилишда қонун талабларига риоя қилинмаганлиги, учинчи шахслар вакилларининг иштироки таъминланмаганлиги важлари билан келишмайди. Чунки, Риштон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 7 октябрдаги ишга учинчи шахсларни жалб қилиш тўғрисидаги ва 2025 йил 22 октябрдаги суд муҳокамасини бошқа кунга қолдириш тўғрисидаги ажримлари учинчи шахсларнинг юридик манзилига юборилган. Лекин учинчи шахслар кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилганлиги сабабли биринчи инстанция суди ишни учинчи шахслар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топган. ИПК 128-моддаси тўртинчи қисмида суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПКнинг 170-моддаси тўртинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шунингдек, жавобгар шикоятида контрагентлар томонидан тўланмаган ҚҚС суммалари учун жавобгар жавоб бермаслиги, даъвогарнинг 2025 йил 14 июлдаги 03929-кt-сонли солиқ аудитини ўтказиш ҳақидаги буйруғига асосан жавобгарнинг 2023 йил январь – 2023 йил декабрь ойлари, 2024 йил январь – 2024 йил декабрь ойлари, 2025 йил 1 апрель кунидан – 2025 йил 30 апрель кунигача бўлган фаолияти бўйича солиқ текшируви ўтказилганлиги, бироқ, ўтказилган солиқ текширувлари солиқ қонунчилиги талабларига риоя этилганлиги ҳолатига эътибор қаратилмаганлигини билдирган бўлса-да, бироқ даъвогар вакили суд мажлисида жавобгар томонидан суд кунига қадар ҚҚС тўловлари тўлиқ бартараф этилганлиги бўйича маълумот тақдим этди. Юқорида баён қилинганларга асосан, судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятида келтирган важлари биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартиришга ёки бекор қилишга асос бўлмайди деб ҳисоблайди. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. Кассация шикоятини кўриб чиқиш мобайнида аниқланган ҳолатлар ҳамда кўрсатиб ўтилган ҳуқуқ нормаларига асосланиб, судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди. Хусусан, ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ушбу ҳуқуқ нормаси талабидан келиб чиқиб, судлов ҳайъати суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Юқорида қайд этилганларга асосан, кассация судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантирмасликни, биринчи инстанция судининг 2025 йил 6 ноябрдаги ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, кассация инстанцияси суди учун жавобгар томонидан олдиндан тўланган 1 340 358 сўм давлат божи ҳамда 41 200 сўм почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 42, 68, 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Жавобгар “Ahs n furnitur ” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти қаноатлантирилмасин. Риштон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 6 ноябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Жавобгар “Ahs n furnitur ” масъулияти чекланган жамияти томонидан тўланган 1 340 358 сўм давлат божи ҳамда 41 200 сўм почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Қарордан норози тараф ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил муддат ичида ҳал қилув қарорини қабул қилган суд орқали Фарғона вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (прокурор протест) бериши мумкин. Раислик қилувчи Б.Мамадалиев Ҳайъат аъзолари М.Умматова М.Умаров