Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1701-2501/9507 Дата решения 07.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья RUSTAMOV SARDORBEK AXMATJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Янги Андижон шаҳрида объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш дирекцияси Ответчик / Подсудимый Ulug
Source ID 6ada012e-a343-4afb-a412-fe93ef471abb Claim ID PDF Hash 96428e12e15c9512... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1701-2501/9507-сонли иш Судья: С.А.Рустамов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2026 йил 7 январь Андижон шаҳри Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Рустамовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Э.Обидовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили С.Масобиров (2025 йил 4 августдаги 105-25-сонли ишончнома асосида) ва жавобгар вакили Х.Хўжамов (2026 йил 7 январдаги 01/01-1-сонли ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, даъвогар «Янги Андижон шаҳрида объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш дирекцияси” давлат унитар корхонасининг жавобгар «Ulug’n rm sussuv udr t” масъулияти чекланган жамиятидан 709 160 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни, суд биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: «Янги Андижон шаҳрида объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш дирекцияси” давлат унитар корхонаси (кейинги матнларда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «Ulug’n rm sussuv udr t” масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда жавобгар деб юритилади)дан 709 160 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга Андижон вилояти Иқтисодиёт ва Молия бош бошқармаси ва Ғазначилик бошқармаси низо предметига мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Даъвогар вакили суд муҳокамасидаги ўз кўрсатмасида, даъвони қувватлаб, жавобгар билан пудрат шартномаси тузилганлиги, шартномага асосан пудрат ишлари кеч топширилганлигини билдириб, пеняни камайтиришга эътирози йўқлигини билдирди. Жавобгар вакили ўз кўргазмасида, даъвони қисман тан олиб, кеч бўлса-да, ишлар топширилганлиги, жамиятнинг молиявий аҳволи оғир эканлигини таъкиблаб, пеняни камайтириб беришни сўради. Учинчи шахслар тегишли тартибда суд мажлиси куни, жойи ва вақти ҳақида хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига келмади. Ўзбекистон республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнларда ИПК деб юритилади) 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур модда талабига кўра, суд ишни учинчи шахслар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, даъвогар тарафнинг суд мажлисида берган кўргазмаларини тинглаб, иш ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (кейинги матнларда ФК деб юритилади) 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар билан жавобгар ўртасида 2021 йил 23 сентябрда 2021/6-сонли “Янги Андижон шаҳрининг ирригация тармоғи қуриш ҳамда 1 дона насос станциясини реконструкция қилиш бўйича” пудрат шартномаси тузилган. Тарафлар ўртасидаги шартнома йилдан йилга ўтувчи бўлганлиги, қурилиш-монтаж ишлари босқичма-босқич бажарилиши режалаштирилган. 2024 йил 1 сентябрь кун ҳолатига жами 19 458 420 011 сўмлик ишлар жавобгар томонидан бажарилган. Шунингдек, қўшимча равишда 3 936 000 000 сўм ажратилиб, ушбу ҳолат бўйича тарафлар ўртасида қўшимча келишув имзоланган. Бироқ, жавобгар шартнома мажбурятларининг 1 418 320 000 сўмлик ишларни шартномада белгиланган муддатларда бажармаган. Шу сабабли даъвогар ишлар 330 кунга кечиктириб бажарилганлиги сабабли жавобгардан 709 160 000 сўм пеня ундиришни сўраган. ФКнинг 631-моддага кўра, п[СПиТ: 1.Шартномалар турлари / Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш] ҳҳҳҳудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Агар қонунчиликда ёхуд тарафлар келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ишни бажариш учун пудратчи таваккал қилади. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 14.4-бандига кўра, объектни ўз вақтида ишга тушириш бўйича мажбуриятлар бузилганлиги учун ҳар бир кун учун мажбуриятларнинг бажарилмаган қисмини 0,2 фоизи миқдорида, бироқ пеня миқдори мажбурият бажарилмаган қисмининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаслиги кераклиги белгиланган. ФК 326-моддасига биноан, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Суд мажлисида аниқланган ҳолатларга кўра, шартнома бўйича жавобгар ўз мажбуриятларини суд мажлиси кунига қадарли тўлиқ бартараф этган ҳамда мазкур ҳолатдан келиб чиқиб, даъвогар вакили пеняни камайтиришга эътироз билдирмади. Мазкур суд, даъвонинг пеня ундириш қисмини муҳокама қилиб, жавобгарнинг мулкий аҳволини инобатга олиб, даъвонинг пеня қисмини 50 000 000 сўмга қаноатлантиришни лозим топади. 2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.14.00 Юкларни ташиш (транзит) (шунингдек, 03.11.11.00 га қаранг); ИПКнинг 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талабларига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юкланади. Баён этилганларга асосан, суд даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 50 000 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундиришни, даъвонинг қолган қисмни қаноатлантиришни рад этишни, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ 14 183 200 сўм давлат божини жавобгардан республика бюджетига ундиришни лозим топади. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176, 177-моддаларини қўллаб, ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъво ариза қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар «Ulug’n rm sussuv udr t” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар «Янги Андижон шаҳрида объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш дирекцияси” давлат унитар корхонаси фойдасига 50 000 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар «Ulug’n rm sussuv udr t” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 14 183 200 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан Андижон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтириш) мумкин. Раислик этувчи С.А.Рустамов