← Назад
Решение #2825950 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онун | 52 | — | law | |
| ИПК | 278 | — | law | |
| айъати ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
11 126 символов
4-1503-2501/5853-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья И.Турсунов
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья М.Умаров
ФАРҒОНА ВИЛОЯТ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2026 йил 7 январь
Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
судья Б.Мамадалиевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар М.Умматова
ва М.Умаровлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси С.Каримовнинг
суд мажлиси котиблигида, аризачи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан
фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг жавобгар “ sh h shm
Sih tg hi” масъулияти чекланган жамиятидан 75 000 000 сўм жарима ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий иш юзасидан қабул
қилинган Ўзбекистон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил
20 октябрдаги ҳал қилув қароридан норози бўлиб, “ sh h shm Sih tg hi”
масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган апелляция шикояти
асосида ишни аризачи вакили А.Худойназаров иштирокида, Фарғона вилоят
суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр
энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш
инспекцияси (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) Ўзбекистон
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “ sh
h shm Sih tg hi” масъулияти чекланган жамиятидан (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) 75 000 000 сўм жарима ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция суди томонидан ишга “Ҳудудгазтаъминот”
акциядорлик жамияти низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар
билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Ўзбекистон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 20 октябрдаги
ҳал қилув қарори билан ариза қаноатлантирилиб, аризачининг фойдасига
жавобгардан 75 000 000 сўм жарима ундирилиши белгиланган ва суд
харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилган.
Жавобгар биринчи инстанция судининг ҳал қилув қароридан норози
бўлиб, апелляция шикояти берган ва шикоятида суднинг қарори асоссиз
ва шошма-шошарлик билан бир тарафлама чиқарилганлиги, жавобгарнинг
фаолиятида ишлатилган газ миқдори Бешариқ туман газ таъминоти бўлими
2
томонидан доимий назоратга олинган бўлиб, жавобгар томонидан истеъмол
қилинган газ учун тегишли тўловлар ўз вақтида белгиланган тартибда тўлаб
борилганлиги, ишлатилган йиллик газ миқдори электрон ҳисоблагич ёрдамида
ҳар доим жавобгар назоратида бўлган бўлсада, ўтган вақт давомида
мутасадди ташкилотлар томонидан газ истеъмоли учун рухсатнома олиш
ҳақида хабардор қилинмаганлиги, аризачи эса ҳеч қандай асосларсиз ўзининг
ходими томонидан қонунга хилоф равишда тузилган далолатнома асосида
юқоридаги важлар билан жавобгарга жарима солганлиги, текширишда
на экспертлар, на бирон бир холис ва на жавобгарнинг бирон бир вакили
иштирок этмаганлиги, аризачи тадбиркорлик субъектида асоссиз равишда
текширув ўтказишга ва унга нисбатан жарима солишга ваколатли эмаслиги,
аризачи томонидан жавобгарни текширишдан камида ўн кун олдин хабардор
қилинмаганлиги, биринчи инстанция суди ишни кўриш чоғида ушбу
ҳолатларни инобатга олмаганлиги, ишни фақат даъвогар тақдим қилган
ҳужжатлар асосида бир тарафлама кўриб қарор чиқарганлиги ҳақидаги
важларини баён қилган ҳамда ҳал қилув қарорини бекор қилиб, аризани
қаноатлантиришни рад қилишни сўраган.
Суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда
хабардор қилинган апелляция шикояти берган жавобгар ва ишга жалб
қилинган учинчи шахсдан вакил суд мажлисига келмади. Судлов ҳайъати
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 274-моддасининг тўртинчи қисмида белгиланган
қоидага асосланиб, ишни ушбу шахслар иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин,
деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили апелляция шикоятига
нисбатан эътироз билдириб, берган тушунтиришида шикоят асоссиз
эканлигини, биринчи инстанция суди иш ҳолатларини тўлиқ ўрганиб чиқиб,
қонуний қарор қабул қилганлигини билдирди ҳамда судлов ҳайъатидан
апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этиб, ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати аризачи вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб, ишдаги тўпланган далилларни текшириб, уларга баҳо
бериб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра апелляция шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни ва биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди.
Иш материалларидан кўринишича, аризачи ҳудудий бошқармасининг
2025 йил 11 июлдаги 276-сонли буйруғига асосан 2025 йилнинг 24 июль куни
аризачи ходимлари (мутахассислари) томонидан жавобгарга тегишли бўлган
Бешариқ туманида фаолият олиб бораётган объектида текшириш ўтказилган
ва текшириш натижаси бўйича шу куни далолатнома расмийлаштирилган.
3
Текшириш давомида жавобгар рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат,
яъни тегишли хулоса олмасдан фаолиятни амалга ошириб, 2024 йилда
255 891 м3, 2025 йилнинг январь-июнь ойларида 111 882 м3 табиий газни
сарфлаган ҳолда фаолият олиб борганлиги аниқланган.
Бу билан жавобгар томонидан “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор
қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг
Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) ва Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги “Махсус
электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни
бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида”ги
86-сонли қарорида белгиланган талаблар бузилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил
22 февралдаги 86-сонли қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим
орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартибтаомиллари тўғрисида ягона Низом (бундан буён матнда Низом деб
юритилади)нинг 53-бандида рухсат беришга оид талаб ва шартларга риоя
этилиши бўйича назорат амалга оширилаётганда, ваколатли органларга
ўз ваколатлари доирасида рухсат бериш тартиб-таомиллари соҳасидаги
ҳуқуқбузарликлар бўйича юридик шахсларга жарима қўллаш тўғрисида қарор
қабул қилиш, уни мажбурий ундириш бўйича судга даъво аризаси киритиш
ҳуқуқи берилган.
Шунинг учун аризачининг 2025 йил 25 июлдаги 215-сонли қарори билан
жавобгарга базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баробари миқдорида жарима
солинган. Бироқ, жавобгар томонидан жарима суммаси ихтиёрий равишда
тўланмаган. Шу сабабдан, аризачи жавобгардан 75 000 000 сўм жарима
ундириш тўғрисидаги талаб билан судга ариза киритган.
Низом 5-иловасининг 1-бандида бир йилда 100 000 куб метр ва ундан
кўп табиий газдан фойдаланадиган корхоналар ва технологик нефть-газ
объектлари (қурилмалари)да қўлланиладиган янги қурилган, реконструкция
қилинган ёки техник жиҳатдан қайта жиҳозланган газдан фойдаланиш
ускунасини, газ қувурларини ва улардаги ускуналарнинг энергия жиҳатидан
самарадорлик кўрсаткичларига мувофиқлиги ҳамда ёқилғининг муқобил
турларидан фойдаланиш тўғрисида хулоса олиниши лозимлиги белгиланган.
Жавобгар эса тегишли хулоса олмасдан 2024 йилда 255 891 м3,
2025 йилнинг январь-июнь ойларида 111 882 м3 табиий газдан фойдаланган.
Қонун 52-моддасининг иккинчи қисмида, фаолият билан лицензиясиз,
рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатсиз ва ваколатли органни хабардор
этмасдан шуғулланиш, шунингдек ушбу ҳужжатларнинг амал қилиши
тўхтатиб
турилганда
бундай
фаолият
билан
шуғулланиш
ҳуқуқбузарликларини содир этганлик учун юридик шахсларга жарималар
солиниши белгиланган.
4
Қонун 4-иловаси иккинчи бўлимининг 39-бандида бир йилда
100 000 куб метр ва ундан кўп табиий газдан фойдаланадиган корхоналар
ҳамда технологик нефть-газ объектларида (қурилмаларида) қўлланиладиган
янгидан қурилган, реконструкция қилинган ёки техник жиҳатдан қайта
жиҳозланган газдан фойдаланиш ускунасини, газ қувурларини ва улардаги
ускуналарининг энергия жиҳатидан самарадорлик кўрсаткичларига
мувофиқлиги ҳамда ёқилғининг муқобил турларидан фойдаланиш
тўғрисидаги хулоса мавжуд бўлмаганда базавий ҳисоблаш миқдорининг
200 баравари миқдорида жарима солиниши назарда тутилган.
Таъкидлаб ўтилган ҳуқуқ нормаларига кўра, аризачининг жавобгардан
75 000 000 сўм жарима ундириш тўғрисидаги талаби асослидир. Шу боис
бу талаб қаноатлантирилиши керак.
Биринчи инстанция суди аризачининг жавобгардан жарима ундириш
ҳақидаги талабини асосли деб ҳисоблаб, ушбу талабни тўлиқ қаноатлантириш
ҳақида тўғри хулосага келган ҳамда қонуний ва асослантирилган қарор қабул
қилган.
Биринчи инстанция суди томонидан иш ҳолатларини тўлиқ ўрганиб
чиқилган, тарафларнинг келтирган важлари муҳокама қилиниб, моддий
ва процессуал ҳуқуқ нормалари бузилмаган ёки нотўғри қўлланилмаган.
Шунинг учун жавобгарнинг апелляция шикоятида келтирган барча важлари
асоссиздир. Шу боисдан улар билан келишиб бўлмайди.
Юқоридагиларга кўра, биринчи инстанция суди моддий ва процессуал
ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, иш ҳолатларига мувофиқ қонуний
ва асослантирилган ҳал қилув қарори қабул қилган. Шу сабабли биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун
асослар мавжуд эмас.
ИПК 278-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, апелляция
инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари
бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
Апелляция шикоятини кўриб чиқиш мобайнида аниқланган ҳолатлар
ҳамда кўрсатиб ўтилган ҳуқуқ нормаларига асосланиб, судлов ҳайъати
жавобгарнинг апелляция шикоятини қаноатлантирмаслик, биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақидаги тўхтамга келди.
Судлов ҳайъати ИПКнинг 118-моддасида белгиланган қоидаларга
асосланиб, ишни апелляция инстанциясида қайта кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклайди.
Баён этилганларга кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция
шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, апелляция шикояти беришда
тўланган 41 200 сўм почта харажатини жавобгарнинг зиммасида қолдириб,
ундан республика бюджетига ишни апелляция инстанцияси судида қайта
кўриш билан боғлиқ 750 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топди.
5
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 260, 274, 276-278, 280-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайъати
ҚАРОР ҚИЛДИ:
“ sh
h shm
Sih tg hi” масъулияти чекланган жамиятининг
апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Ўзбекистон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 20 октябрдаги
ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Апелляция шикояти беришда тўланган 41 200 сўм почта харажати “ sh
h shm Sih tg hi” масъулияти чекланган жамияти зиммасида қолдирилсин.
“ sh h shm Sih tg hi” масъулияти чекланган жамиятидан республика
бюджетига 750 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Қарор устидан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори қонуний
кучга кирган кундан эътиборан бир йил ичида ҳал қилув қарорини қабул
қилган суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
Б. Мамадалиев
Ҳайъат аъзолари
М. Умматова
М. Умаров