← Назад
Решение #2825954 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 107 | — | law | |
| онуни | 18 | — | law |
Текст решения
3 369 символов
4-1604-2501/11182-сонли иқтисодий иш
НАМАНГАН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
АЖРИМИ
(даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Наманган шаҳри
2026 йил 7 январь
Наманган туманлараро иқтисодий суди судьяси Ж.С.Мусабоев
раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Халиловнинг котиблигида, Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар
АА жавобгар якка тартибдаги тадбиркор ббдан жами 163 403 034 сўм кредит
қарзини ундириш ва ундирувни гаровга қаратиш ҳақидаги даъво аризаси
бўйича юритилган ишни даъвогар вакили А.Жаҳонгиров (ишончнома
асосида), жавобгар вакили ЯТТ М.Зияев иштирокида, суднинг ўз биносида
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий
бошқармаси даъвогар АА (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар якка
тартибдаги тадбиркор бб (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) дан
жами 163 403 034 сўм кредит қарзини ундириш ва ундирувни гаровга
қаратишни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили жавобгар билан медиатив келишув
тузилганлигини билдириб, унинг бир нусхасини тақдим этиб, даъво
аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради.
Жавобгар вакили суд мажлисида даъвогар билан медиатив келишув
тузилганлиги сабабли даъвони кўрмасдан қолдиришни сўради.
Суд ишдаги тўпланган ҳужжатларни ўрганиб, даъвогар ва жавобгар
вакилининг тақдим этган медиатив келишуви билан танишиб, жавобгар ва
қўшимча жавобгарнинг тушунтиришларини эшитиб, қуйидагиларга кўра
даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим деб топди.
Иш ҳужжатларига кўра тарафлар ўртасида 2024 йил 20 майда кредит
шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар томонидан жавобгарга жами
188 222 554 сўм кредит маблағи ажратилган.
Кредит қайтарилиши таъминоти сифатида гаровга қўювчига тегишли
транспорт воситаси гаровга олинган.
Жавобгар жамият томонидан кредит бўйича тўловларни ўз вақтида
амалга оширмаганлиги сабабли кредитнинг асосий қарз ва фоизидан жами
163 403 034 сўм қарздорлик вужудга келган. Кредитни тўлаш тўғрисидаги
даъвогарнинг юборган талабномалари жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилган.
Шунга кўра, даъвогар томонидан кредит қарздорлигини ундириш
юзасидан судга даъво аризаси киритилган.
Бироқ, суд мухокамаси даврида тарафлар ўртасида, яъни 2026 йил
6 январь куни медиатив келишув тузилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 107-моддаси 53-бандида тарафлар ўртасида
медиатив келишув тузилган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан
қолдиради, деб белгиланган.
Шунга кўра суд даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни
лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни
18-моддаси биринчи қисм 9-бандига кўра агар тарафлар ўртасида медиатив
келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи
қайтариб берилади.
Даъвогар манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган
вилоят ҳудудий бошқармаси судга даъво аризаси киритганлиги сабабли,
давлат божи тўланмаган.
Шунга кўра, ушбу иқтисодий иш бўйича давлат божи ундирилмайди.
Баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 107, 195-196-моддаларига
асосан суд
АЖРИМ ҚИЛДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий
бошқармасининг АА манфаатида киритган даъво аризаси кўрмасдан
қолдирилсин.
Ажрим устидан белгиланган тартибда шикоят қилиш мумкин.
Раислик қилувчи
Ж.С.Мусабоев