← Назад
Решение #2825963 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 111 | — | law | |
| онуннинг | 11 | — | law | |
| збекистон Республикаси Божхона кодекси | 32 | — | code_article | |
| ушбу Кодекс | 35 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 215 | — | law | |
| ИПК | 217 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
12 992 символов
4-1801-2503/9895-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қарши шаҳри
2026 йил 7 январь
Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Муқумова раислигида,
судья ёрдамчиси М.Хушнаеванинг котиблигида, аризачи Хххххнинг жавобгар
«ХХХХХ» акциядорлик жамиятига нисбатан 289 346 712,69 сўм миқдорида
жарима санкция қўллаш тўғрисидаги аризаси бўйича ишни аризачи вакили
хххх (ишончнома асосида), жавобгар вакили хххх (ишончнома асосида), ишга
мутахассис сифатида жалб этилган Божхона қўмитасининг Қашқадарё
вилояти бўйича бошқармаси мутахассислари ххххх (ишончнома асосида)лар
иштирокида, Қарши туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган
видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
аризачи Ххххх (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) судга ариза
билан мурожаат қилиб, жавобгар «ХХХХХ» акциядорлик жамияти (бундан
буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан
тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини
олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан 289 346
712,69 сўм миқдорида жарима санкция қўллашни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили, жавобгар томонидан
тузилган ташқи савдо шартномалари бўйича дебитор қарздорлик мавжудлиги
аниқланганлигини, қарздорликни бартараф этмаганлигини, божхона органи
томонидан жавобгарга тақдим этилган хатларида дебитор қарздорлик техник
хатолик сабабли юзага келганлиги келтирилмаганлигини маълум қилиб,
аризани қаноатлантиришни сўради.
Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили аризага нисбатан
эътироз билдириб, ташқи савдо контрактлари бўйича дебитор қарздорлик
мавжуд
эмаслигини,
хизмат
кўрсатиш
юзасидан
контрактлар
имзоланганлигини, чет давлатдан мутахассислар ўзларининг ускуналари
билан келиб, таъмирлаш ишларини амалга ошириб, ускуналарини реэкспорт
режимида олиб чиқиб кетганлигини, БЮДни тўлдиришда С графаси
тўлдирилганлиги сабабли солиқ органига дебитор қарздорлик кўриниб
қолганлигини, солиқ органи судга мурожаат қилишдан аввал талабнома
берганлигини, талабнома олингандан сўнг божхона органига БЮДни
тўлдиришдаги хатоликни тўғирлаш бўйича мурожаат қилинганда, уч йиллик
муддат ўтгандан сўнг хатоликни тўғрилаш имкони йўқлиги маълум
қилинганлигини, аризада келтирилган дебитор қарздорлик мавжуд
эмаслигини инобатга олиб, аризани қаноатлантиришни рад қилишни сўради.
2
Суд муҳокамасида мутахассислар низо юзасидан тушунтириш бериб,
аризада келтирилган ҳолатлар божхона органида мавжуд ҳужжатлар асосида
ўрганилганлигини, жавобгар томонидан “ itsubishi l tri
r r ti n” ҳамда
“Силовые машины” акциядорлик жамиятлари билан хизмат кўрсатиш
юзасидан импорт шартномалари тузилганлигини, жамиятлар томонидан
ўзларига тегишли ускуналар ИМ-42 божхона режими (вақтинчалик олиб
кириш) орқали олиб кирилиб, таъмирлаш ишлари якунлангач ЭК-11 реэкспорт
режими орқали олиб чиқиб кетилганлигини, БЮДни тўлдиришда С графада
импорт шартнома рақами кўрсатилганлиги учун солиқ органи базасида
дебитор қарздорлик кўриниб қолганлиги, ИМ-42 божхона режими солиқ
органи билан интеграция қилинмаганлиги, шунга кўра техник хатолик сабабли
сунъий дебитор қарздорлик вужудга келганлигини, жавобгар томонидан ушбу
хатоликни тўғрилаш бўйича мурожаат қилинганда БЮД қабул қлинган кундан
эътиборан уч йил ўтиб кетганлигини, Ўзбекистон Республикаси Адлия
вазирлигидан 2020 йил 10 февралда 3220-сон билан рўйхатдан ўтган “Божхона
юк декларациясини ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта
расмийлаштириш, қайтариб олиш ва бекор қилиш тартиби тўғрисидаги
Низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарорнинг 1-боб, 2-бандига асосан божхона
расмийлаштируви тугалланганидан ва товарлар муайян божхона режимига
жойлаштирилганидан кейин БЮД қабул қилинган кундан эътиборан уч йил
ичида БЮДга божхона органининг талаби ёки ваколатли шахснинг аризасига
кўра, мазкур Низом талаблари асосида ўзгартириш, қўшимча киритиш, уни
қайта расмийлаштириш ёхуд бекор қилиш мумкинлиги сабабли БЮДларнинг
С графасига ўзгартириш киритиш мумкин эмаслигини, тузатиш киритилганда
ушбу дебитор қарздорлик мавжуд бўлмаслигини маълум қилди.
Суд иш бўйича тараф вакилининг тушунтиришларини ва мутахассис
фикрини эшитиб, аризада келтирилган ҳолатларни иш ҳужжатлари билан
бирга ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан ариза талабини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 июндаги “Фаол
ишбилармонлик муҳитини шакллантиришни янада рағбатлантириш, солиқ
мажбуриятини бажаришда аҳоли томонидан ортиқча харажатларга йўл
қўймаслик ҳамда қўшимча иш ўринларини яратишга доир чора-тадбирлар
тўғрисида”ги ПҚ-192-сон қарорининг 1-бандига кўра, 2023 йил 1 июнь
ҳолатига хўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи савдо операциялари
бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлиги учун қўлланилган жарималар
суммаси ҳисобдан чиқарилиши ҳамда ташқи савдо операциялари бўйича
муддати ўтган дебитор қарздорликнинг вужудга келиш муддати 2023 йил
1 июндан бошлаб янгидан ҳисобланиши белгиланган.
Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида тақдим этилган
ҳужжатлар, аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, Ташқи савдо
операцияларининг ягона электрон ахборот тизимидан олинган маълумотларга
кўра, 2025 йил 6 ноябрь ҳолатига жавобгар билан Япония давлатининг
“ itsubishi l tri
r r ti n” компанияси ўртасида тузилган IDN
3
200833707201284979210200004-сонли импорт шартномаси бўйича 1 970 000
япон иенаси ҳамда Россия давлатининг “Силовые машины” акциядорлик
жамияти ўртасида тузилган
IDN 200833707201284979200200018-сонли
импорт шартномаси бўйича 2 881 293,62 рубль миқдорида муддати ўтган
дебитор қарздорлиги вужудга келган.
Жавобгар томонидан муддати ўтган дебитор қарздорлик бўйича
кечиктирилишига йўл қўйилганлиги сабабли муддати ўтган дебитор
қарздорликни бартараф этиш ёки жарима суммасини 10 кун муддат ичида
ихтиёрий тўлаб бериш ҳақидаги 2025 йил 6 ноябрда унинг шахсий кабинети
орқали электрон тартибда юборилган талабнома ижросиз ва жавобсиз
қолдирилган.
Шундан сўнг, аризачи жавобгарга импорт шартномалари бўйича
муддати ўтган дебитор қарздорликнинг 5 (беш), 10 (ўн) ва 35 (ўттиз беш)
фоизи миқдорида жами 289 346 712,69 сўм жарима санкция қўллаш талаби
билан судга мурожаат қилган.
Суд ариза талабини асоссиз деб ҳисоблайди.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14
майдаги “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари
мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 283сонли қарорига 1-иловаси билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари
амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби
тўғрисида”ги Низомнинг 27-бандига кўра, ташқи савдо контрактлари бўйича
активлар репатриация қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги маблағлар
келиб тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган божхона режимларида
товарлар республикага олиб кирилиши ва расмийлаштирилишини, ишлар
бажарилиши
ва
хизматлар
кўрсатилишини
ёки
маблағларнинг
1
қайтарилишини) мазкур Низомнинг 23, 24 ва 24 -бандларида белгиланган
муддатларда таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар Ўзбекистон
Республикасининг «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонунининг 111моддасида белгиланган жаримани тўлайдилар.
Ўзбекистон Республикасининг “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги
Қонунининг 111-моддасига кўра, норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан бир юз саксон кун ўтганидан кейин кўпи билан
қирқ беш кунда (кичик тадбиркорлик субъектлари учун тўқсон кунда) ташқи
савдо операциялари бўйича активларни репатриация қилишни таъминламаган
резидентлар республика бюджети даромадига:
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан уч юз олтмиш кунгача кечикканда —
репатриация қилинмаган активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда;
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан уч юз олтмиш кундан беш юз қирқ беш кунгача
кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига
тенг миқдорда қўшимча равишда;
4
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан беш юз қирқ беш кун ва ундан ортиқ муддатга
кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига
тенг миқдорда қўшимча равишда жарима тўлайди.
Ушбу Қонуннинг 11-моддасига биноан, ташқи савдо операциялари
бўйича активларни репатриация қилиш норезидент мажбуриятларининг
қуйидагилар орқали тўлиқ ёки қисман бажарилишидир:
норезидентнинг мажбуриятлари бўйича пул маблағлари ёки товар келиб
тушиши (ишлар бажарилиши, хизматлар кўрсатилиши);
норезидентнинг мажбуриятини бир турдаги қарши талабларни ҳисобга
олиш йўли билан тугатиш;
норезидентнинг томонлар ўртасидаги мавжуд дастлабки мажбуриятини
худди ўша шахслар ўртасидаги бошқа предметни ёки бажариш усулини
назарда тутувчи ўзга мажбурият билан алмаштириш йўли билан тугатиш;
суғурта тўловларини олиш.
Мазкур ҳолатда жавобгар томонидан Япония давлатининг “ itsubishi
l tri
r r ti n” компанияси ҳамда Россия давлатининг “Силовые
машины” акциядорлик жамияти билан тузилган импорт шартномалари бўйича
норезидентнинг
мажбуриятлари
тўлиқ
бажарилиб,
хизматлар
кўрсатилганлиги бўйича далолатномалар расмийлаштирилган, яъни ташқи
савдо операциялари бўйича активлар тўлиқ репатриация қилинган.
Ушбу ҳолатлар иш ҳужжатлари билан ўз тасдиғини топган.
Импорт шартномалари бўйича хорижий ҳамкор (норезидент) томонидан
таъмирлаш ишларини амалга ошириш мақсадида ўзига тегишли ускуналар
божхона юк декларацияси тўлдириш орқали Ўзбекистон Республикасига олиб
кирилган бўлиб, таъмирлаш якуни бўйича ушбу ускуналар норезидент
томонидан реэкспорт божхона режими орқали олиб чиқиб кетилган.
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 32-моддасига асосан,
реэкспорт божхона режими шундай режимки, бунда божхона ҳудудига илгари
олиб кирилган товар ёхуд божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимига
жойлаштирилган товарни қайта ишлаш маҳсулоти божхона ҳудудидан
божхона божлари ва солиқлар тўланмаган, товарга нисбатан иқтисодий сиёсат
чоралари қўлланилмаган ҳолда, ушбу Кодекснинг 35-моддасида назарда
тутилган ҳолларда эса, уни олиб киришда тўланган божхона божлари ва
солиқлар суммалари қайтарилган ҳолда олиб чиқилади.
Норезидент томонидан вақтинча олиб кирилган товарни реэкспорт
божхона режимида олиб чиқиб кетишда божхона юк декларациясини
тўлдиришдаги техник хатолик сабабли Ташқи савдо операцияларининг ягона
электрон ахборот тизимида импорт шартномалари бўйича сунъий дебитор
қарздорлик юзага келган.
Мазкур ҳолатлар мутахассисларнинг судга берган тушунтиришлари
билан тасдиқланган.
Қайд этилганларга кўра суд, аризачи томонидан жарима санкция
қўллаш сўралган ташқи савдо контрактлари бўйича активлар тўлиқ
5
репатриация қилинганлиги иш ҳужжатлари билан ўз тасдиғини топганлигини
инобатга олиб, аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПКнинг 215-моддасига кўра, ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш
тўғрисидаги аризалар билан судларга назорат қилувчи органлар мурожаат
этишга ҳақли.
ИПК 217-моддаси биринчи қисмининг 6-хатбошисига асосан, молиявий
санкцияларни қўллаш, бундан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлаш
муддатини ўтказиб юборганлик учун пенялар ҳисоблаш, шунингдек юридик
шахснинг ёки фуқаронинг содир этилган ҳуқуқбузарликдаги айбини тан
олганлиги ва молиявий санкциялар суммаларини ихтиёрий равишда
тўлаганлиги ҳоллари мустасно, ҳуқуқий таъсир чораси ҳисобланади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғриси”ги Қонуни 9моддасининг 19-бандига мувофиқ аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир
чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод
қилинган.
Юқоридагиларга кўра, суд аризачининг аризасини қаноатлантиришни
рад этишни, олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини аризачи
зиммасида қолдиришни, аризачи ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий
суди депозитига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундиришни,
тарафлар давлат божи тўлашдан озод этилганлиги сабабли давлат божи
ундирмасликни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 176-179,
186, 215-222-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қ и л д и:
аризачи Хххххнинг аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Аризачи Ххххх томонидан олдиндан 41 200 сўм почта харажати
тўланганлиги инобатга олиниб, зиммасида қолдирилсин.
Аризачи Ххххх ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди
депозитига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин.
Тарафлар давлат божи тўлашдан озод этилганлиги инобатга олинсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган томонлар у қабул қилинган
кундан эътиборан 10 (ўн) ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний
кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида
шикоят қилиши (протест келтириши) мумкин.
Судья
А.Муқумова
6