← Назад
Решение #2825968 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 61 | — | law | |
| збекистон Республикаси ФК | 327 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 276 | — | law | |
| нинг | 771 | — | law | |
| ФКнинг | 783 | — | law | |
| Яъни ИПК | 73 | — | law | |
| аролик кодекси | 785 | — | code_article | |
| чирилган суммага ушбу Кодекс | 327 | — | code_article | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 278 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
16 741 символов
4-1502-2502/10406 -сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни кўрган
судья – Г.Холматова
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – Б.Мамадалиев
ФАРҒОНА ВИЛОЯТ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2026 йил 7 январь
Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, судья
М.Умаровнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар М.Умматова
ва Б.Мамадалиевлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси
С.Шавкатовнинг суд мажлиси котиблигида, тарафлардан даъвогар вакили
Д.Дёмин (ишончнома асосида), жавобгар вакиллари Э.Хакимов ва
М.Абдулазизов (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, даъвогар “Fin n
x rt” МЧЖнинг, жавобгар “InFinB nk” АЖ ҳисобидан 60 000 000 сўм жарима,
5 731 133,33 сўм фоиз ва 28 079 350,64 сўм зарар ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қабул қилинган Қўқон туманлараро иқтисодий судининг
2025 йил 5 декабрдаги ҳал қилув қароридан норози бўлиб, даъвогар томонидан
берилган апелляция шикояти асосида ишни вилоят судининг биносида
видеоконференцалоқа режими орқали бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“Fin n
x rt” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “InFinB nk”АЖ (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 60 000 000 сўм жарима, 5 731 133,33 сўм
фоиз ва 28 079 350,64 сўм зарар ундиришни сўраган.
Шунингдек, даъвогар судга даъво талабларининг миқдорини камайтириш
тўғрисида ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 60 000 000 сўм
жарима, 4 001 933,33 сўм фоиз ва 24 077 417,31 сўм зарар ундиришни сўраган.
Қўқон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 5 декабрдаги ҳал қилув
қарори билан даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар
фойдасига 9 000 000 сўм жарима, 1 000 000 сўм фоиз, 41 200 сўм почта харажати
ундириш белгиланган. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Суд харажатлари тарафлар зиммасига мутаносиб равишда юклатилган.
Суднинг мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб, даъвогар вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти билан
мурожаат қилган.
Даъвогар ўзининг апелляция шикоятида биринчи инстанция судининг ҳал
қилув
қарори
билан
даъвогарнинг
даъво
аризаси
қисман
қаноатлантирилганлигини, суднинг мазкур ҳал қилув қароридан норози
эканлигини, тарафлар ўртасида банк хисобварақ шартномаси тузилганлигини,
Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 5 ноябрдаги ЎРҚ-580-сонли Қонуни
61-моддасига асосан банклар ва уларнинг мижозлари ўртасидаги муносабатлар
шартномалар асосида амалга оширилиши, №1292-сонли 2018 йил 10 августдаги
2
шартноманинг 6.1.2.-бандига асосан, қонунчиликда ўрнатилган мижозлар
ҳисобварақларига пулларни ҳисобга киритиш ва ҳисобдан чиқариш тартибини
бузганлик учун, электрон тўловларни амалга оширишнинг ва хато амалга
оширилган электрон тўловларни қайтаришнинг ўрнатилган муддатларини
бузишни истисно этган ҳолда, банк устав капиталининг энг кам миқдорининг
0,01 фоизи миқдорида жарима тўлашлиги белгиланганлигини, жавобгар
қонунчиликда ўрнатилган мижозлар ҳисобварақларига пулларни ҳисобга
киритиш ва ҳисобдан чиқариш тартибини 2023 йилда 3 (уч) маротоба
бузганлигини инобатига олиб, жавобгар давогарга шартнома асосида жарима
тўлаши лозимлигини, жаримани камайтириш суднинг ваколати эмаслигини,
шартномада аниқ формула билан белгиланган неустойка камайтирилмаслигини,
банклар томонидан истеъмолчиларнинг банк хисобваракларидан пул маблағлари
уларнинг розилигисиз қонунга хилоф равишда бошқа ҳисобвараққа
ўтказилганда ёки олиб қўйилганда ёхуд пул маблағлари ортиқча ундирилганда
жарима ундириш назарда тутилганлигини, банк ҳисобварақдан пул
маблағларини фақат мижоз топшириғи билан ечиши мумкинлигини, маблағ
асоссиз ўчирилган бўлса, банк уни мижоз талаби билан дарҳол қайтариши
шартлигини, маблағлар ўз вақтида қайтарилмаганлиги учун Ўзбекистон
Республикаси ФКнинг 327-моддасига мувофиқ – 5 731 133,33 сўм фоиз
ҳисобланганлигини, суд эса ушбу фоиз суммасини асоссиз камайтириб
юборганлигини, мазкур модда талабидан келиб чиқиб зарарнинг ўрнини ҳам
қоплаши кераклигини, банк маблағларни асоссиз ечмаганида, мижоз кредит
мажбуриятларини ўз вақтида бажарган бўлишини – бу ишда кредит
қарздорлигининг сабаби банкнинг қонунга хилоф харакати эканлигини, бироқ
суд банкнинг пул маблағларини ноқонуний ечиб олиши, маблағларни ўз вақтида
қайтармагани, айланма маблағлар камайиши, кредит тўловининг кечикиши ва
кредитнинг муддат келишдан олдин қайтарилиши ўртасидаги аниқ сабаб-оқибат
занжирини инкор қилганлигини баён қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини бекор қилишни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили апелляция шикоятини қўллаб-қувватлаб,
ундаги важларни такрорлаб, жавобгар томонидан уч маротаба ноқонуний пул
маблағлари банк ҳисоб рақамидан ечиб олинганлиги бу бўйича суднинг
қарорлари мавжудлиги, ушбу ҳолатлардан келиб чиқиб судга даъво ариза билан
мурожаат қилинганлиги, биринчи инстанция суди даъво талабини асоссиз
қисман
қаноатлантирганлигини
билдириб,
апелляция
шикоятини
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида қатнашган жавобгар банк вакиллари ўзининг кўргазмасида,
апелляция шикояти асоссиз эканлигини, мазкур ечиб олинган пул маблағлари
қонуний ечиб олинганлигини, шикоятдаги бошқа важлари ҳам асоссиз
эканлигини баён қилиб, суддан даъвогар вакилининг шикоятини
қаноатлантирмасликни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Апелляция судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларининг
иш бўйича тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб,
далилларни текшириб, уларга баҳо бериб, шикоятда келтирилган важларни иш
ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, апелляция шикоятини
3
қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси биринчи
қисмига биноан, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган
барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли эканлиги, учинчи қисмига кўра эса,
ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб
чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда “ИПК” деб юритилади)нинг 276-моддасига асосан суд ишни апелляция
инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг
қонунийлигини ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни текшириши
ва янги фактларни аниқлаши мумкин. Апелляция инстанцияси суди биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини тўлиқ ҳажмда текшириши шарт.
Биринчи инстанция судида кўриб чиқиш предмети бўлмаган янги талаблар
апелляция инстанцияси суди томонидан қабул қилинмайди ва кўрилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади)нинг 771-моддасига кўра, банк ҳисобварағи шартномаси бўйича бир
тараф-банк ёки бошқа кредит муассасаси (бундан буён матнда-банк деб
юритилади)
иккинчи
тарафнинг-мижознинг
(ҳисобварақ
эгасининг)
ҳисобварағига тушаётган пул маблағларини қабул қилиш ва киритиб қўйиш,
мижознинг ҳисобварақдан тегишли суммаларини ўтказиш ва тўлаш ҳамда
ҳисобварақ бўйича бошқа операцияларни амалга ошириш ҳақидаги
фармойишларини бажариш мажбуриятини олади.
Даъвогар (мижоз) ва жавобгар (банк) ўртасида 2018 йил 10 август куни
1292-сонли банк ҳисобварағи шартномаси (бундан буён матнда шартнома деб
юритилади) тузилган. Ушбу шартнома бўйича даъвогар банкда ҳисоб-рақам
очиб фаолият кўрсатиб келган.
Жавобгар даъвогарнинг ҳисоб-рақамидан унинг рухсатисиз 2023 йил
29 ноябрь кунги 001-сонли талабнома билан 4 980 000 сўм, 2023 йил 30 ноябрь
кунги 001-сонли талабнома билан 6800000 сўм, 2023 йил 25 декабрь кунги
002-сонли талабнома билан 11 780 000 сўм, жами 23 560 000 сўм миқдорида пул
маблағлари ечиб олинган.
ФКнинг 783-моддасига кўра, банк ҳисобварақдан пул маблағларини
мижознинг топшириғи асосида ўчириши, мижознинг топшириғисиз
ҳисобварақда турган пул маблағларини ўчиришга суднинг қарори билан,
шунингдек ушбу кодексда ёки бошқа қонунда белгилаб қўйилган ёхуд банк
билан мижоз ўртасидаги шартномада назарда тутилган ҳолларда йўл қўйилади.
Банк ҳисобварағи шартномасининг 6.1.2-бандида, қонунчиликда
ўрнатилган мижозлар ҳисобварақларига пулларни ҳисобга киритиш ва ҳисобдан
чиқариш тартибини бузганлик учун, электрон тўловларни амалга оширишнинг
ва хато амалга оширилган электрон тўловларни қайтаришнинг ўрнатилган
муддатларини бузишни истисно этган ҳолда, банк устав капиталининг энг кам
миқдорининг 0,01 фоизи миқдорида жарима тўланиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2018 йил 2 июлда 3030-сон
билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
4
Бошқарувининг 2018 йил 28 апрелдаги 16/18-сон қарорига Илова-Банк
хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда
тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисида
Низомнинг 2-бандида истеъмолчилар банк ва банк хизматларини эркин танлаш
ҳуқуқига эгалиги, банк томонидан бир хизматнинг истеъмолчига қўшимча
хизматдан фойдаланиш шарти билан кўрсатилиши таъқиқланади деб
кўрсатилган.
Мазкур Низомнинг 6-бандида “Истеъмолчиларга банк хизматлари
тўғрисидаги маълумотлар шартномалар тузилишидан аввал бепул тақдим
этилиши ва таништирилиши шарт”, деб ва 8-бандида “Истеъмолчиларга банк
томонидан кўрсатиладиган хизматлар тўлиқ ва тўғри тушунтирилиши лозим”,
ушбу Низомнинг 33-бандида эса “Банк фаолиятида инсофсиз хизмат кўрсатиш
амалиётларининг қўлланилишига йўл қўйилмаслиги белгиланган.
2023 йилда банк устав капитали 200 000 000 000 сўмни ташкил
қилганлигидан келиб чиқиб, даъвогар жавобгар қонунчиликда белгиланган
мижозлар ҳисобварақларига пулларни ҳисобга киритиш ва ҳисобдан чиқариш
тартибини 2023 йилда уч маротаба бузганлиги учун банк устав капиталининг
0,01 фоизи миқдорида 200 000 000 000 х 0,01% х 3= 60 000 000 сўм жарима
ҳисоблаган. Мазкур жарима суммасини ҳисоблашга банк филиали даъвогарнинг
розилигисиз унинг ҳисоб-рақамидан пул маблағларини ундириб олинганлиги
ҳолатлари судга тақдим қилинган ҳужжатлар ҳамда даъвогар ва жавобгар
вакилларининг тушунтиришлари, шунингдек Қўқон туманлараро иқтисодий
судининг 2025 йил 4 август кунги ҳал қилув қарори, Фарғона вилоят судининг
Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясининг 2025 йил
19 ноябрь кунги қарорлари асос сифатида келтирилган.
Яъни ИПКнинг 73-моддасига кўра, ишнинг иқтисодий суд томонидан
ҳаммага маълум деб топилган ҳолатлари исботлашга муҳтож эмас.
Мазкур ҳолда, биринчи инстанция суди жарима ундириш талабини асосли
деб ҳисоблаб, бироқ тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, жарима суммасини 9 000 000 сўм миқдорида
камайтирган ҳолда ундиришни белгилаб тўғри ва асосли тўҳтамга келган.
Фуқаролик кодексининг 785-моддасига кўра, мижозга келган пул
маблағлари ҳисобвараққа ўз вақтида киритиб қўйилмаган ёки банк
ҳисобварақдан маблағларни асоссиз равишда ўчирган ҳолларда банк мижознинг
талаби билан тегишли суммани дарҳол ҳисобвараққа киритиб қўйиши шарт,
қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Банк ўз вақтида киритилмаган ёки асоссиз ўчирилган суммага ушбу
Кодекснинг 327-моддасига мувофиқ фоизлар тўлаши ва зарарнинг ўрнини
қоплаши ҳам шарт.
Биринчи инстанция суди даъвогарниг фоиз ундириш талабини ҳам
муҳокама қилиб, фоиз миқдори қонун ҳужжатларига мос равишда
ҳисобланганлигини инобатга олиб, тарафларнинг мулкий аҳволи ҳамда ўзаро
ҳамкорлигини инобатга олиб, фоиз ундириш талабини қисман, 1 000 000 сўм
ундириш тўғрисида тўҳтамга келган.
Бундан ташқари даъвогар тарафлар ўртасида тузилган 2023 йил 24 ноябрь
кунги КД-Ю-01116-23-93-сонли кредит шартномаси бўйича кредит тўловларини
5
ўз вақтида тўлаб келган бўлса-да, бироқ жавобгар мазкур тўланган маблағларни
бошқа мақсадлар учун йўналтирганлиги сабабли кредит тўловларидан сунъий
қарздорлик юзага келганлиги, ушбу қарздорликни ундириш мақсадида банк
томонидан қилинган даъволар натижасида судларга ва бошқа мақсадларда бир
қанча тўловлар амалга ошириш орқали даъвогар зарар кўрганлигини важ илиб
келтириб, жавобгар ҳисобидан 24 077 417,31 сўм зарар ундиришни сўраган.
Бироқ, ишдаги далилларга кўра, банк томонидан кредит муносабатлари
бўйича шартнома мажбуриятлари бажарилиб, мижозга кредит пул маблағлари
ажратилган бўлсада, мижоз яъни даъвогар шартнома мажбуриятларини
бажармасдан муддати ўтган кредит қарзига йўл қўйган. Шу боис жавобгар
даъвогар ҳисобидан кредит қарздорлик ва унга ҳисобланган фоиз
қарздорликларни ундириш мақсадида судга мурожаат қилган.
Бу ҳолатда, суд харажатлари даъвогар кредит шартномаси
мажбуриятларини бажармаганлиги ҳолатидан келиб чиққанлиги сабабли
биринчи инстанция суди даъвонинг зарар ундириш талабини асоссиз деб
ҳисоблаб, рад қилишни лозим топган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Иқтисодий ишлар
бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида”ги 2020 йил 19 декабрь
кунги 36-сонли Қарорининг 6.2-бандида, судларга тушунтирилсинки, даъвогар
томонидан даъво талаблари камайтирилган тақдирда, давлат божи қайта
ҳисоблаб чиқилмайди ҳамда тўланган давлат божи қайтарилмаслиги,
6.3-бандида, агар иқтисодий судга мурожаат қилишда кичик тадбиркорлик
субъектига давлат божи тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи
берилган бўлса, давлат божи ишни кўриш натижаси бўйича тегишли тарафдан
қонунда белгиланган ставкада ундирилиши тушунтирилган.
Мазкур Пленум қарори талабларидан келиб чиқиб, биринчи инстанция суди
гарчи даъво талаби кейинчалик камайтирилган бўлса-да, дастлабки даъво
талабидан келиб чиқиб давлат божи ва суд харажатларини ундириб тўғри ва
асосили тўҳтамга келган.
Юқорида баён қилинганларга асосан, биринчи инстанция суди моддий
ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, иш ҳолатларига мувофиқ
қонуний ва асослантирилган ҳал қилув қарори қабул қилган, шу сабабли
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш
учун асослар мавжуд эмас.
Хусусан, ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, ишда иштирок
этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
Бироқ, даъвогар томонидан апелляция шикоятини қаноатлантириш учун
асос бўладиган далиллар тақдим этилмади.
Мазкур ҳолатда, судлов ҳайъати даъвогарнинг апелляция шикоятида
келтирган барча важлари биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
ўзгартириш ёки бекор қилишга асос бўлмайди, деб ҳисоблайди.
ИПКнинг 278-моддаси биринчи қисми 1-бандига кўра, апелляция
инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича
ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
6
ИПКнинг 118-моддаси биринчи ва тўққизинчи қисмларига биноан, суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш
шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён
этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Ушбу ҳуқуқ нормасига асосланиб, судлов ҳайъати апелляция шикоятини
кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини даъвогар зиммасига юклайди.
Баён этилганларга кўра, апелляция судлов ҳайъати даъвогарнинг апелляция
шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, апелляция шикояти беришда даъвогар
томонидан қисман тўланган 224 500 сўм давлат божини унинг зиммасида
қолдиришни, даъвогардан республика бюджетига апелляция инстанцияси суди
учун 713 605 сўм давлат божи, Олий суднинг депозит ҳисоб-рақамига
103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ва Фарғона вилоят судининг
депозит ҳисобига 41 200 сўм почта харажати ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 68, 118, 273, 274, 276, 278, 280-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
“Fin n
x rt” МЧЖнинг апелляция шикоятини қаноатлантириш рад
қилинсин.
Қўқон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 5 декабрь кунги ҳал қилув
қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
“Fin n
x rt” МЧЖ томонидан тўланган 224 500 сўм давлат божи унинг
зиммасида қолдирилсин.
“Fin n
x rt” МЧЖ ҳисобидан:
республика бюджетига апелляция инстанцияси суди учун 713 605 сўм
давлат божи;
Ўзбекистон Республикаси Олий суднинг депозит ҳисоб-рақамига
апелляция инстанцияси суди учун 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати;
Фарғона вилоят судининг депозит ҳисобига 41 200 сўм почта харажати
ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Қарор устидан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори қонуний
кучга кирган кундан эътиборан бир йил ичида ҳал қилув қарорини қабул қилган
суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
тафтиш тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
М.Умаров
Ҳайъат аъзолари
М.Умматова
Б.Мамадалиев