Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1706-2501/1863 Дата решения 07.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья RUSTAMOV SARDORBEK AXMATJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение TUR N B NK Ответчик / Подсудимый
Source ID 3e78c409-a329-43d0-9d85-75d8f252308b Claim ID PDF Hash d83cddf7fee94355... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
ФКнинг 736-моддаси ФКнинг 736 law
олларда ФКнинг 734-моддаси олларда ФК 734 law
айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ФКнинг 327-моддаси айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ФК 327 law
ларидан фойдаланилган бутун давр учун ФКнинг 327-моддаси ларидан фойдаланилган бутун давр учун ФК 327 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1706-2501/1863-сонли иш Судья: С.Рустамов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2026 йил 7 январь Андижон шаҳри Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Рустамовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Э.Обидовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили С.Урмонов (2026 йил 7 январдаги 99/01-543-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси «TUR N B NK” АТБ манфаатида, жавобгар якка тартибдаги тадбиркор Юсупова Саодатхон Козимжон қизидан кредит танидан 100 000 000 сўм, муддати ўтган кредит фоизидан 18 900 000 сўм ва жорий кредит фоизидан 550 000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни, суд биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси (кейинги матнларда палата деб юритилади) «TUR N B NK” АТБ (кейинги матнларда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, якка тартибдаги тадбиркор Юсупова Саодатхон Козимжон қизи (кейинги матнларда жавобгар деб юритилади)дан кредит танидан 100 000 000 сўм, муддати ўтган кредит фоизидан 18 900 000 сўм ва жорий кредит фоизидан 550 000 сўм ундиришни сўраган. Палата даъво аризада ишни палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнларда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур қоидага асосан суд ишни палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Даъвогар вакили суд муҳокамасидаги ўз кўрсатмасида, даъвони қўллаб-қувватлаб, жавобгар билан кредит шартномаси тузилганлиги, шартномага асосан ҳар ойда белгиланган график асосида олинган кредитнинг фоизларни сўндириб борилиши белгиланганлиги, жавобгар томонидан олинган кредит маблағларининг фоиз қисми тўланмасдан келаётганлиги, суд мажлиси кунига қадарли тўловлар амалга оширилмалигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Жавобгар тегишли тартибда суд мажлиси куни, жойи ва вақти ҳақида хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига келмади. ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур модда талабига кўра, суд ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, даъвогар вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, қуйидагиларга кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги матнларда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар билан жавобгар ўртасида 2024 йил 27майда 171Y000053-сонли кредит шартномаси тузилган. Кредит шартномасига асосан даъвогар жавобгарга миллий ширинликлар ишлаб чиқариш учун дастгохлар ва асбоб ускуналар сотиб олиши учун 84 ой муддатга, 24 ой имтиёзли давр билан кредит фоиз ставкаси йиллик Марказий банк қайта молиялаш ставкаси +4 фоиз миқдорида қилиб, 100 000 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган. Кредит шартномасига кўра, жавобгар мазкур шартноманинг ажралмас қисми бўлган кредитни қайтариш графигида белгиланган санада вужудга келган тўлов мажбуриятини ўз вақтида амалга ошириши белгиланган. Бироқ, жавобгар шартнома мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги оқибатида 2025 йил 17 декабрь ҳолатига кредит танидан 100 000 000 сўм, муддати ўтган кредит фоизидан 18 900 000 сўм ва жорий кредит фоизидан 550 000 сўм қарздорлиги ҳосил бўлган. Даъвогар томонидан кредит қарздорликни тўлаш бўйича жавобгар ёзма равишда огохлантириш хати юборилган бўлсада, шу кунга қадар жавобгар томонидан графикка амал қилмай қарздорлик бартараф этилмаган. Тарафлар ўртасида тузилган кередит шартномасининг 4.2.4-бандига кўра, кредитдан фойдаланишда кредитлашнинг қайтаришлик, тўловлилик, таъминланганлик, муддатлилик ва мақсадли фойдалаништамойилларига риоя қилиши белгиланган. Кредит шартноманинг 5.1.6-бандига кўра, қарздор ажратилган кредит маблағини мақсадсиз ишлатган тақдирда кредитор кредитнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ва ундирувни кредит таъминотига қаратишга ҳақли. ФКнинг 744-моддаси биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 736-моддаси иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли Қарорининг 5-бандига кўра, қарз олувчилар (қарздорлар)нинг кредитларни қайтармаганлик учун кредит ташкилотлари олдидаги жавобгарлиги доирасини аниқлашда судлар қарз таркибига кредитнинг ёки унинг бир қисмининг суммаси, кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит шартномасида белгиланган ҳажмда бошқа тўловлар (комиссиялар) киришидан келиб чиқишлари зарурлиги, кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит ташкилоти томонидан қарз олувчи (қарздор) банкнинг пул маблағларидан амалда фойдаланган бутун даври учун, ҳатто актив (кредит/қарз) ўстирмаслик мақомига ўтказилган тақдирда ҳам, пул мажбуриятларини кечиктириш даврини қўшган ҳолда ҳисобланиши мумкинлиги, шунингдек, ушбу Қарорнинг 10-бандига кўра, ФКнинг 736-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, агар қонун ҳужжатларида ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз олувчи қарз суммасини вақтида қайтармаган ҳолларда ФКнинг 734-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар тўланган бўлишидан қатъи назар, қарз қайтариб берилиши керак бўлган кундан бошлаб то у қарз берувчига қайтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ФКнинг 327-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган миқдорда фоизлар тўланиши кераклиги, кредит шартномасининг муддатидан олдин бекор қилиниши кредит ташкилотини кредит шартномасини бекор қилиш пайтидан бошлаб қайтариш кунига қадар пул маблағларидан фойдаланилган бутун давр учун ФКнинг 327-моддасида назарда тутилган фоизларни олиш ҳуқуқидан маҳрум қилмаслиги бўйича тушунтириш берилган. Мазкур ҳолатда даъвони қаноатлантириш лозим бўлади. ИПКнинг 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талабларига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юкланади. Юқорида қайд қилинганларга асосан суд, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига кредит танидан 100 000 000 сўм, муддати ўтган кредит фоизидан 18 900 000 сўм ва жорий кредит фоизидан 550 000 сўм ва 41 200 сўм почта харажати ундиришни, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ 2 389 000 сўм давлат божи жавобгардан республика бюджетига ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 2, 236, 242, 243, 279, 736, 744- моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170-176, 177-моддаларини қўллаб, суд қарор Даъво ариза қаноатлантирилсин. қ и л а д и: Жавобгар якка тартибдаги тадбиркор Юсупова Саодатхон Козимжон қизидан даъвогар «TUR N B NK” АТБ фойдасига кредит танидан 100 000 000 сўм, муддати ўтган кредит фоизидан 18 900 000 сўм ва жорий кредит фоизидан 550 000 сўм ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар якка тартибдаги тадбиркор Юсупова Саодатхон Козимжон қизидан республика бюджетига 2 389 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори кучга киргач ижро врақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан Андижон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтириш) мумкин. Раислик этувчи С.А.Рустамов