Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1802-2401/3572 Дата решения 07.01.2026 Инстанция Тип документа Суд Қарши туманлараро иқтисодий суди Судья XOLMANOV BOBIR RUSTAMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID bb3262d7-ea7a-40c7-a770-fc9ca71d196d Claim ID PDF Hash 6391589b42e52e66... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 14
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Бюджет кодексининг 122-моддаси збекистон Республикаси Бюджет кодекси 122 code_article
бундай битим ФКнинг 116-моддаси бундай битим ФК 116 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 113-моддаси ФКнинг 113 law
онуннинг 46-моддаси онуннинг 46 law
онуннинг 49-моддаси онуннинг 49 law
онуннинг 56-моддаси онуннинг 56 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 3246-моддаси ИПКнинг 3246 law
Ушбу Кодекс 3247-моддаси Ушбу Кодекс 3247 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Бюджет кодексининг 122-моддаси Бюджет кодекси 122 code_article
Текст решения 18 983 символов
4-1802-2401/3572-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья А.Сафаров Кассация инстанцияси судида маърузачи судья Л.Абдуллаев Тафтиш инстанцияси судида маърузачи судья М.Астанов ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2026 йил 7 январь Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясида раислик қилувчи М.Астанов, ҳайъат аъзолари судьялар М.Бозоров ва А.Қодировдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Н.Тошмуродованинг котиблигида, Қашқадарё вилоят прокуратураси бўлим прокурори Ж.Абдуллаев, “N’ I V I Y” масъулияти чекланган жамияти раҳбари С.Набиев, Шаҳрисабз туман педагогика коллежи таълим муассасаси собиқ раҳбари А.Ашировнинг иштирокида, Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 4 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 10 апрелдаги қарорига нисбатан Қашқадарё вилоят прокуратураси томонидан берилган тафтиш тартибидаги протест бўйича ишни вилоят суди биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “N’ I V I Y” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, Шаҳрисабз туман педагогика коллежи таълим муассасаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 512.589.259 сўм миқдорда бажарилган ишлар қийматини ундиришни сўраган. Суднинг 2024 йил 9 августдаги ажрими билан низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Шаҳрисабз туман ғазначилик бўлими ишга жалб қилинган. Шахрисабз туманараро иқтисодий судининг 2024 йил 4 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 511.333.026 сўм қарздорлик, 34.000 сўм почта харажати, 2.563.000 сўм давлат божи, шунингдек республика бюджетига 2.562.892,59 сўм давлат божи ундирилиши белгиланиб, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 10 апрелдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорининг “Жавобгар – Шаҳрисабз педагогика коллежи таълим муассасаси ҳисобидан даъвогар - “N’ I V I Y” МЧЖ фойдасига 511.333.026 сўм қарздорлик, 2.563.000 сўм давлат божи ундириш” қисми – “Жавобгар – Шаҳрисабз педагогика коллежи таълим муассасаси ҳисобидан даъвогар - “N’ I V I Y” МЧЖ фойдасига 504.088.501 сўм қарздорлик, 2.477.992,42 сўм давлат божи ундирилсин” деб; 2 “Жавобгар – Шаҳрисабз педагогика коллежи таълим муассасаси ҳисобидан республика бюджетига 2.562.892,59 сўм давлат божи ундириш” қисми – “Жавобгар – Шаҳрисабз педагогика коллежи таълим муассасаси ҳисобидан республика бюджетига 2.477.885,01 сўм давлат божи ундирилсин” деб ўзгартирилиб, Шаҳрисабз туман прокуратураси томонидан берилган кассация протести қисман қаноатлантирилган. Қашқадарё вилоят прокуратураси томонидан тафтиш тартибида протест келтирилиб, унда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ва кассация инстанциясининг қарорини бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган. Бунга асос сифатида тарафлар ўртасида тузилган шартнома рўйхатдан ўтмаганлиги, моддий ва процессуал қонун ҳужжатлари нотўғри қўлланилган ҳолда даъво талаби асоссиз қисман қаноатлантирилганлиги, “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонун ҳужжатлари талаблари бузилганлиги, шартнома бўйича танлов ўтказилмаганлиги, бюджет ташкилотлари ўртасида тузиладиган шартномалар ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтказилиши шартлиги каби важлар келтирилган. Суд мажлиси тайинланган кун ва вақти ҳақидаги ажрим нусхаси Шаҳрисабз туман ғазначилик бўлимига етказилган бўлсада, суд муҳокамасида унинг вакили иштирок этмади. Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 127, 324-моддаларига асосан ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган прокурор протестда келтирилган важларни қувватлаб, қуйи инстанция судлари томонидан суд ҳужжатларини қабул қилишда моддий қонун нормалари талаблари бузилганлиги, тарафлар ўртасида тузилган шартнома Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 122-моддасига асосан ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтганидан сўнг кучга кириши ва электрон дўкон, танлов, тендер, ягона етказиб берувчи билан амалга ошириладиган давлат харидлари натижалари асосида тузилиши назарда тутилган бўлиб, шартнома тендер ўтказилмасдан тузилганлиги, бундай битим ФКнинг 116-моддасига асосан ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслигини маълум қилиб, қуйи инстанция судлариниг суд ҳужжатларини бекор қилиб, даъво талабини рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар раҳбари протестда келтирилган важларга нисбатан эътироз билдириб, гарчи тарафлар ўртасида тузилган шартнома ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтказилмаган бўлсада, амалда барча ишлар бажарилганлиги, буни тасдиқловчи солиштирма далолатнома, назорат ўлчови хулосаси ва бошқа далиллар мавжудлиги, ушбу ҳолатлар даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўлмаслигини маълум қилиб, протестни рад этиб, қуйи инстанция судларининг суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгарнинг собиқ раҳбари ҳам протестда келтирилган важларга эътироз билдириб, тарафлар ўртасида тузилган шартнома бўйича амалда барча ишлар бажарилганлиги, буни тасдиқловчи солиштирма 3 далолатнома, назорат ўлчови хулосаси ва бошқа далиллар мавжудлиги, бугунги кунда жавобгар муассаса тугатилаётганлигини баён эиб, протестни рад этишни ва суд ҳужжатларини ўз кучида қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини ҳамда прокурорнинг фикрини тинглаб, протестда келтирилган важларни ишдаги далиллар ҳамда қонун ҳужжатлари асосида ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра тафтиш тартибидаги протестни қаноатлантириб, биринчи ва кассация инстанцияси судларининг суд ҳужжатларини бекор қилиб, даъво ариза талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасига мувофиқ, мажбурият фуқаролик ҳуқуқий муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Ишдаги ҳужжатларга кўра, тарафлар ўртасида 2024 йил 9 февралда 02/3-сонли шартнома тузилган. Мазкур шартномага мувофиқ, даъвогар Шаҳрисабз педагогика коллежида қурилиш ишларини бажариш, жавобгар эса бажарилган ишларни қабул қилиш ва тўловни амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Мазкур шартнома асосида бажарилган ишлар юзасидан тарафлар ўртасида ҳисобварақ-фактура ва солиштирма далолатнома расмийлаштирилиб, “N v i r kt r ” МЧЖ мутахассиси томонидан қурилиш ишларининг ҳаққонийлиги юзасидан текшириш ўтказилган. Текшириш натижалари юзасидан далолатнома расмийлаштирилиб, унга кўра Шаҳрисабз тумани педагогика коллежи ҳудудида саккиз очколи ҳожатхона биноси қурилганлиги, 511.333.026 сўмлик ишлар бажарилганлиги, 1.256.230 сўмлик камомад аниқланганлиги қайд этилган. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар - мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа 4 талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 237-моддасига мувофиқ мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди. Шартнома бўйича қурилиш ишлари бажарилганлиги тўғрисида 512.589.256 сўмлик ҳисобварақ-фактура тарфлар ўртасида тасдиқланган. Бироқ, тарафлар ўртасида тузилган шартнома давлат харидларига оид қонун ҳужжатлари талаблари доирасида тендер ўтказилмасдан расмийлаштирилиб, тегишли ғазначилик бўлимида рўйхатга олинмаган. Биринчи инстанция суди ушбу ҳолатларни инобатга олмасдан, шартнома тендер танловларисиз тузилганлиги ва тегишли ғазначилик бўлимида рўйхатдан ўтказилмаганлигига эътибор қаратмасдан даъво талабини қисман қаноатлантириш, кассация инстанцияси суди эса ушбу ҳолатларга аниқлик киритмасдан ҳал қилув қарорини ўзгартириш ҳақида барвақт хулосага келган. Чунки, ФК 112-моддасига кўра битимнинг нотариал шаклига ёки уни давлат рўйхатидан ўтказиш талабига риоя қилмаслик битимнинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради. Бундай битим ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди. ФКнинг 113-моддасига мувофиқ битим ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда белгилаб қўйилган асосларга кўра, суд ҳақиқий эмас деб топганлиги сабабли (низоли битим) ёки бундай деб топилишидан қатъи назар, ҳақиқий эмас деб ҳисобланади (ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим). Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28 февралдаги “Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чоратадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-594-сонли қарори 6-бандида, бюджет ташкилотларининг товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар билан шартномалари мажбурий тартибда Ғазначиликда рўйхатга олиниши шарт ва фақат у амалга оширилгандан кейин кучга кириши белгилаб қўйилган. Бундан ташқари, “Давлат харидлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 19-моддасига кўра, бюджет ташкилотлари давлат буюртмачилари ҳисобланиши, давлат буюртмачилари давлат харидларини режалаштириши, бўлажак давлат харидлари тўғрисидаги эълонларни фақат молиялаштириш манбалари ва миқдорлари мавжудлиги тасдиқланган тақдирдагина махсус ахборот портали орқали давлат харидларининг электрон тизимига ва оммавий ахборот воситаларига жойлаштириши шарт. Ушбу Қонуннинг 46-моддасида, давлат харидларини амалга оширишнинг рақобатли бўлмаган усулларини қонунга хилоф равишда танлашга, давлат харидларини амалга оширишнинг рақобатга асосланган усулларини четлаб ўтиш мақсадида давлат харидлари ҳажмини қисмларга бўлиб ташлашга, молиялаштириш манбалари ва миқдорлари мавжудлиги тўғрисида тасдиқларга эга бўлмаган ёки ажратилган маблағлар ҳажмидан ортиқ миқдордаги давлат харидларини амалга оширишга йўл қўйилмаслиги белгиланган. Шунингдек, Қонуннинг 49-моддасига асосан электрон дўконда бир шартнома бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваригача (бюджет буюртмачилари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача) қийматдаги ишларнинг, хизматларнинг давлат харидлари амалга оширилиши мумкин. 5 Қонуннинг 56-моддасида энг яхши таклифларни танлаш воситасидаги давлат хариди қуйидаги шартлар бир вақтнинг ўзида бажарилган тақдирда амалга оширилиши назарда тутилган: ғолибни аниқлаш мезонлари товар (иш, хизмат) давлат харидининг нафақат пул ифодасига, балки миқдорий ва сифат баҳосига ҳам эга бўлади; товарнинг (ишнинг, хизматнинг) қиймати бир шартнома бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш минг бараваригача (бюджет буюртмачилари учун олти минг бараваригача) бўлган миқдорни ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 122-моддасига мувофиқ, юридик мажбуриятлар иқтисодий тасниф кодлари бўйича бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар томонидан қабул қилинади ҳамда ғазначилик бўлинмалари томонидан рўйхатдан ўтказилади. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлимларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар юридик мажбуриятлар юзага келишини тасдиқловчи ҳужжатларни ғазначилик бўлимларида рўйхатдан ўтказиш учун жорий молия йилининг 25 декабридан кечиктирмай тақдим этади. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб бериш тўғрисида тузиладиган шартномаларда 15 фоиз миқдорида олдиндан тўловни амалга ошириш назарда тутилади. Бундан кўринадики, даъвогар ва жавобгар давлат харидлари билан боғлиқ қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилмаган. Мазкур ҳолатда тарафлар томонидан “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун ва қонун ҳужжатлари талабларига зид равишда давлат харидлари режалаштирилмасдан, молиялаштириш манбалари ва миқдорлари мавжудлиги тўғрисида тасдиқларга эга бўлмаган ҳолда ишларнинг давлат хариди электрон дўкон ёхуд танлаш орқали савдолар ўтказилмасдан тўғридан-тўғри шартнома тузилган ва шартнома ғазначилик бўлимларидан рўйхатдан ўтказилмаган. Ушбу қонун ҳужжатларига асосан судлов ҳайъати тарафлар ўртасида тузилган шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим сифатида баҳоланиши ва юридик оқибатларга олиб келмайди деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2016 йил 23 декабрдаги “Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 306-сонли қарори 2.1-бандида, судларнинг эътибори тузилмаган шартноманинг ҳақиқий бўлмаган битимдан фарқланишига ва тузилмаган шартнома ҳақиқий бўлмаган битимнинг оқибатларини келтириб чиқармаслигига қаратилиши, 2.3-бандида судларнинг эътибори, қурилиш пудрати шартномасида муҳим шартларнинг мавжуд бўлмаганлиги ва шунга кўра шартнома тузилмаган деб ҳисобланиши, агар бундай ишларнинг бажарилганлиги ҳолати тақдим этилган далиллар билан исботланса, бажарилган 6 ишлар қийматини ундириш тўғрисидаги талабни рад этишга асос бўлмаслиги, бироқ, бундай қурилиш пудрати шартномаси шартлари ва (ёки) қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарлик чорасини (неустойка, фоизлар ундириш, зарарни қоплаш) қўллаш тўғрисидаги талабни қаноатлантириш рад этилиши, ушбу қоида давлат хариди тартиб-таомилларига зид тузилган шартномаларга нисбатан тадбиқ этилмаслиги, 4-бандида эса агар қонун ҳужжатларида қурилиш пудрати шартномаси фақат электрон дўкон, танлов, тендер, ягона етказиб берувчи билан амалга ошириладиган давлат харидлари натижалари асосида тузилиши назарда тутилган бўлиб, шартнома савдолар ўтказилмасдан тузилган бўлса, бундай битим ФКнинг 116-моддасига асосан ўзўзидан ҳақиқий эмаслиги ҳақида тушунтириш берилган. Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати тафтиш тартибидаги протестда келтирилган важларни асосли деб ҳисоблайди ва уни қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши шартлиги, 72-моддасига кўра қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмаслиги белгиланган. ИПКнинг 3246-моддасига мувофиқ суд ишни тафтиш тартибида кўриш чоғида қуйи инстанция судлари томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини иш материллари бўйича текширади. Ушбу Кодекс 3247-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига кўра, ишни тафтиш тартибида кўрадиган суд тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор қабул қилишга ҳақли. Қайд этилган ҳолатларни инобатга олиб, судлов ҳайъати қуйи инстанция судлари томонидан суд ҳужжатларини қабул қилишда моддий ҳуқуқ нормалари нотўғри қўлланилиб, хулосага келинган деб ҳисоблайди. ИПКнинг 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига кўра, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим. Шунингдек, ушбу Қонунга асосан иқтисодий судларга апелляция, кассация ва тафтиш тартибида берилган шикоятлардан биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун аризалар берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи ундирилиши лозимлиги қайд этилган. Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати тафтиш тартибидаги протестни қаноатлантиришни, қуйи инстанция судларининг суд ҳужжатларини бекор қилишни ҳамда даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни, даъвогар томонидан олдиндан тўлаб чиқилган 2.563.000 сўм давлат божини ва почта харажатини ўзининг зиммасида қолдириб, биринчи 7 инстанция учун кам тўланган 2.562.946 сўм, кассация инстанцияси учун 2.562.946 сўм ва тафтиш инстанцияси учун 2.562.946 сўм, жами 7.688.838 сўм давлат божини даъвогар ҳисобидан республика бюджетига ва 82.400 сўм олдиндан тўланган почта харажатини даъвогардан Қашқадарё вилоят прокуратурасига ундиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15, 55-моддаларига, Фуқаролик кодексининг 112, 113, 114, 116-моддаларига, Бюджет кодексининг 122-моддасига, “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонуннинг 19, 46, 49, 56моддаларига ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 72, 118, 3246-3249моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: Қашқадарё вилоят прокуратурасининг тафтиш протести қаноатлантирилсин. Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 4 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 10 апрелдаги қарори бекор қилинсин. Иш бўйича янги қарор қабул қилинсин. “N’ I V I Y” масъулияти чекланган жамиятининг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. “N’ I V I Y” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: - Республика бюджетига биринчи инстанция учун кам тўланган 2.562.946 сўм, кассация инстанцияси учун 2.562.946 сўм ва тафтиш инстанцияси учун 2.562.946 сўм, жами 7.688.838 сўм давлат божи; Қашқадарё вилоят прокуратурасига 82.400 сўм почта харажати ундирилсин. Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан 2025 йил 10 апрелда берилган ижро варақалари бўйича ундирувлар бекор қилинсин. Қарор бўйича янги ижро варақалари берилсин. Қарорнинг кўчирма нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга юборилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради, уни устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи М.Астанов ҳайъат аъзолари М.Бозоров А.Қодиров