Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1604-2501/11171 Дата решения 07.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманган туманлараро иқтисодий суди Судья MUSABOYEV JAXONGIR SOBIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID a5c29749-6c4c-4488-a201-a8630725d8f8 Claim ID PDF Hash a82b57b5ba483631... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Респбликаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Респбликаси Конституцияси 55 law
Конституциянинг 138-моддаси Конституция 138 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 5 943 символов
4-1604-2501/11171-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2026 йил 7 январь Наманган туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.С.Мусабоев раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Халиловнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар ААнинг жавобгар ББ ҳисобидан 43 500 000 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни даъвогар вакили Н.Мирзаев (ишончнома асосида), жавобгар вакили И.Вахобов (ишончнома аосида), Наманган шаҳар прокурори катта ёрдамчиси У.Саминжоновнинг иштирокида, суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: АА (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво билан мурожаат қилиб, жавобгар ББ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) дан 43 500 000 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Суднинг ажримига асосан ишга Наманган вилоят Иқтисодиёт ва молия бошқармаси ҳамда Ғазначилик бошқармаси мутахассис сифатида жалб қилинган. Прокурор ёрдамчиси суд мажлисида даъвони қаноатлантиришни рад этишни сўради. Даъвогар вакили суд мажлисида даъвони қувватлаб, уни қаноатлантириб беришни сўради. Жавобгар вакили суд мажлисида даъвони тан олиб, эътироозлари йўқлигини, хақиқатдан ҳам қарздорлик мавжудлигини, шартнома ғазначиликдан рўйхатдан ўтганлигини маълум қилиб, ишни қонуний ҳал қилишни сўради. Наманган вилоят Иқтисодиёт ва молия бошқармаси ҳамда Ғазначилик бошқармасининг судга маълум бўлган манзилига белгиланган тартибда суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида ажрим юборилган бўлсада, жавобгар ва ғазначилик вакили шу куни суд мажлисида иштирок этмади ҳамда даъво талаби юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг биринчи қисмида ишда иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмаслиги, учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги қайд этилган. 1 Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим деб топди. Ўзбекистон Респбликаси Конституциясининг 55-моддаси учинчи қисмига кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Конституциянинг 138-моддасига мувофиқ, суд ҳокимиятининг ҳужжатлари барча давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар ҳамда фуқаролар учун мажбурийдир. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддаси иккинчи қисмида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган. ФКнинг 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги баён этилган. ФКнинг 333-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ҳамда жавобгар ўртасида 2023 йил 20 октябрда 1775456 ва 1775458-сонли ҳамда 2023 йил 23 декабрда 1948169-сонли махсус техника хизмати кўрсатиш бўйича шартнома тузилган. Шартнома шартларига кўра, даъвогар ишларни бажариш, жавобгар эса бажарилган ишлар қийматини тўлаш мажбуриятини олган. Мазкур шартнома тегишли тартибда ғазначилик бўлинмасидан рўйхатдан ўтказилган, ушбу холат Ғазначилик бошқармасининг маълумотномасига асосан ўз тасдиғини топади. Тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартларига кўра, кўрсатилган хизматлар учун жавобгар белгиланган муддатларда тўловларни тўлашлиги белгиланган. Шартномага мувофиқ, даъвогар томонидан ўз зиммасидаги мажбурият бажарилиб, жавобгарга ҳизматлар кўрсатилган бўлсада, бироқ жавобгар томонидан шартномавий мажбурият лозим даражада бажарилмай, бажарган ишлар учун тўловлар тўлиқ амалга оширилмаган. Оқибатда жавобгарнинг даъвогардан 43 500 000 сўм миқдорида қарздорлиги вужудга келган. Жавобгарнинг даъвогардан 43 500 000 сўм қарздорлиги мавжудлиги ишдаги мавжуд далиллар, хусусан тарафлар ўртасида тузилган шартнома, далолатнома ва бошқа ҳужжатлар билан ўз исботини топади. Шунга кўра, даъво талаби асосли бўлиб, уни қаноатлантириш лозим бўлади. Шунингдек, ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок қилувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво 2 талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади, учинчи қисмига мувофиқ, даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади. Юқоридаги ҳуқуқ нормалари талабидан келиб чиқиб суд, суд харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклаб, даъвогардан давлат бюджетга 870 000 сўм давлат божи ҳамда тўланган 41 200 сўм почта ҳаражатини зиммасида қолдиришни лозим топди. Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 165, 170, 176, 177-моддаларини қўллаб ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво талаблари қаноатлантирилсин. ББ ҳисобидан АА фойдасига 43 500 000 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта ҳаражатлари ундирилсин. ББ ҳисобидан бюджетга 870 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция ҳамда қонуний кучга киргандан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи Ж.С.Мусабоев 3