← Назад
Решение #2825981 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 45 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПК | 73 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
6 196 символов
4-1801-2503/10071-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қарши шаҳри
2026 йил 7 январь
Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Муқумова раислигида,
М.Хушнаеванинг котиблигида, даъвогар Ххххнинг жавобгар “ХХХХ” МЧЖга
нисбатан 8 822 740 сўм молиявий жаримани ундириш ҳақидаги даъво аризаси
бўйича ишни даъвогар вакили хххх (ишончнома асосида) иштирокида Қарши
туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
даъвогар Хххх (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “ХХХХ” МЧЖ (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 8 822 740 сўм молиявий
жаримани ундиришни сўраган.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили даъво
аризада келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, жавобгар томонидан суд
қарорига асосан қўлланилган молиявий жарима ихтиёрий тўлаб
берилмаганлигини таъкидлаб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни
сўради.
Жавобгар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда
хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига келмади.
Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буён матнда – ИПК деб юритилади)нинг 128,
170-моддаларига асосан ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топди.
Суд ишда иштирок этган тарафлар вакилининг тушунтиришларини
эшитиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, муҳокама қилиб, тўпланган
далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни
лозим топади.
Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамаси давомида аниқланган
ҳолатлардан маълум бўлишича, даъвогар томонидан жавобгарга нисбатан
Ўзбекистон Республикаси “Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва
энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги 2024 йил 7 августдаги ЎРҚ940-сон Қонунининг 45-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир
қилганлиги учун 8 822 740 сўм молиявий санкция қўллаш тўғрисида Қарши
туманлараро иқтисодий судига ариза киритилган.
Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 06 майдаги ҳал қилув
қарори билан ариза талаби тўлиқ қаноатлантирилиб, жавобгарга нисбатан
8 822 740 сўм миқдорида молиявий санкция қўлланилган (4-1801-2510/3923-
2
сонли иш). Ушбу ҳал қилув қарори бугунги кунда қонуний кучда турибди.
Бироқ, жавобгар томонидан ушбу молиявий жарима суммаси ихтиёрий
тўлаб берилмаган.
Шунга кўра даъвогар жавобгар ҳисобидан 8 822 740 сўм молиявий
жаримани ундиришни сўраб судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси “Энергияни тежаш, ундан оқилона
фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги Қонуни 49моддасининг биринчи қисмига асосан, энергияни тежаш, ундан оқилона
фойдаланиш
ва
энергия
самарадорлигини
ошириш
соҳасидаги
ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкциялар суд тартибида қўлланилади,
бундан хўжалик юритувчи субъект содир этилган ҳуқуқбузарликдаги айбини
тан олган ва молиявий санкциянинг суммасини ихтиёрий тарзда тўлаган
ҳоллар мустасно.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил
26 февралдаги 121-сон қарорига 1-илова мувофиқ тасдиқланган “Ёқилғиэнергетика ресурсларидан фойдаланишда содир этилган ҳуқуқбузарликлар
учун хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини
қўллаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 28-бандида, ваколатли органнинг
қарори асосида қўлланилган молиявий санкциялар бир ой муддатда, ушбу
Низомнинг 32-бандидаги ҳолатларда олти ой муддатда тўлаб берилмаган
тақдирда, молиявий санкциялар ваколатли орган томонидан суд тартибида
ундирилиши, бунда ваколатли орган жаримани ундириш тўғрисидаги аризани
судга белгиланган тартибда ўн иш куни ичида киритиши, суднинг жаримани
ундириш тўғрисидаги қонуний кучга кирган қарори қонунчиликда
белгиланган тартибда амалга оширилиши қайд этилган.
Мазкур ҳолатда Қарши туманлараро иқтисодий судининг 4-18012510/3923-сонли иши бўйича 2025 йил 06 майдаги қонуний кучда бўлган ҳал
қилув қарорига асосан жавобгарга нисбатан ёқилғи-энергетика ресурсларидан
фойдаланишда содир этилган ҳуқуқбузарлик учун қўлланилган 8 822 740 сўм
миқдоридаги молиявий санкция суммаси бугунги кунга қадар жавобгар
томонидан тўлаб берилмаган.
Шунга кўра суд даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 8 822 740 сўм
молиявий жаримани ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди ва уни тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма, ашёвий ва рақамли
далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари
(тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
ИПК 73-моддасининг иккинчи қисмига асосан, иқтисодий суднинг
илгари кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан
3
аниқланган ҳолатлар суд худди шу шахслар иштирок этаётган бошқа ишни
кўраётганида янгидан исбот қилинмайди.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда юкланиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга
кўра, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш
миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши
лозим.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни,
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига қўлланилган 8 822 740 сўм молиявий
жаримани, олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ва 412 000 сўм
давлат божи ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 73,
118, 176-179, 186, 192 -моддаларини қўллаб, суд
қарор
қилди:
даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ХХХХ” МЧЖ ҳисобидан даъвогар Хххх фойдасига 8 822 740
сўм
молиявий
жарима,
41 200
сўм
почта
харажати
ва
412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши)
мумкин.
Судья
А.Муқумова