← Назад
Решение #2826001 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
5 422 символов
*****-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Бухоро шаҳри
2026 йил *****
Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья *****раислигида, судья
ёрдамчиси *****котиблигида***** даъвогар *****манфаатида жавобгар
якка тартибдаги тадбиркор *****кредит қарзини ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили *****
(ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида очиқ суд
мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
***** даъвогар Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат *****
(матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар якка тартибдаги тадбиркор ***** (матнда жавобгар
деб юритилади)дан *****сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи ва ***** сўм
кредит фоиз қарзи, жами ***** сўм кредит қарзини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасини
қувватлаб, судга маълумотнома тақдим қилиб, жавобгар томонидан тўлов амалга
оширилмаганлигини таъкидлаб, даъво аризасини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган палата ва жавобгар вакили иштирокини таъминлашмади. Палата даъво
аризасида ишни унинг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Шу сабабли суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосланиб, ишни
уларнинг иштирокисиз ишдаги мавжуд материаллар асосида кўриб чиқишни
лозим топади.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг
тушунтиришларини эшитиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2022 йил
22 август куни 384264-сонли кредит шартномаси тузилган. Кредит
шартномасига асосан даъвогар жавобгарга парранда махсулотларини қайта
ишлаш учун зарур ускуналар ва мини заводлар сотиб олиш мақсадида йиллик
14 фоиз устама тўлаш шарти билан 36 ой муддатга 213.000.000 сўм миқдорида
кредит ажратиш, жавобгар эса кредит ва унга ҳисобланган фоизларни кредитни
қайтариш жадвалига мувофиқ ўз вақтида ва тўлиқ қайтариш мажбуриятини
олган.
Даъвогар томонидан кредит шартномасига асосан жавобгарга
213.000.000 сўм миқдорида кредит ажратган, бироқ жавобгар шартнома
мажбуриятини лозим даражада бажармасдан, кредитни қайтариш жадвалига
кўра кредит асосий қарзи ва ҳисобланган фоизларни ўз вақтида қайтармаган.
Кредитни қайтариш муддати тугаган.
Шунга кўра жавобгарнинг даъвогар олдида 28.386.000 сўм муддати ўтган
кредит асосий қарзи ва 2.123.000 сўм кредит фоиз қарзи, жами 30.509.000 сўм
кредит қарзи вужудга келган. Даъвогарнинг жавобгарга мазкур кредит қарзини
тўлаш ҳақидаги мурожаатлари оқибатсиз қолдирилган. Шунингдек, жавобгардан
банк ҳисобварақларида пул маблағлари бўлмаганлиги сабабли кредит қарзини
сўзсиз тартибда ундириш имкони бўлмаган.
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
кодекси
(матнда
ФК деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг ўзаро ҳуқуқ ва
мажбуриятлари кредит шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофик, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 744-моддасининг биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси бўйича
бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз
олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш
ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 28.386.000 сўм муддати ўтган кредит
асосий қарзи ва 2.123.000 сўм кредит фоиз қарзи, жами 30.509.000 сўм кредит
қарзи иш ҳужжатларидаги кредит шартномаси, банк маълумотномалари ва
даъвогар вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришлари билан тўлиқ
тасдиқланади. Демак, мазкур ҳолатда даъво талаблари асосли ҳисобланади.
Суд мажлиси кунига қадар жавобгар томонидан мазкур кредит қарзи
тўланмаган.
Шу сабабли суд даъвогарнинг даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни
лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Суд, иш юзасидан суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни,
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта
харажатини ва республика бюджетига 610.180 сўм давлат божи ундиришни
лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда ИПКнинг 118, 170, 179-180-моддаларини
қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар ***** даъвогар Ўзбекистон Республикаси ***** фойдасига
*****сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи, *****сўм кредит фоиз қарзи ва
олдиндан тўланган *****сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар якка тартибдаги тадбиркор *****республика бюджетига
*****сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
2
Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув
қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти
(протести) берилиши мумкин.
Судья
*****
3