Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1701-2501/9476 Дата решения 07.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья RUSTAMOV SARDORBEK AXMATJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Q dir til l st r
Source ID de0496b1-2a1a-42c5-b9f9-a647269796eb Claim ID PDF Hash e452015624dd8921... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 236-моддаси нинг 236 law
бандига асосан ФК 419-моддаси бандига асосан ФК 419 law
ини ва ФКнинг 327-моддаси ини ва ФК 327 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1701-2501/9476-сонли иш Судья: С.Рустамов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2026 йил 7 январь Андижон шаҳри Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Рустамовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Э.Обидовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакиллари О.Махмудов, Р.Тўхтасинов (2026 йил 7 январдаги 25/1-сонли ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, «B st Im ks til ” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси А.Қўчқаровнинг жавобгар «Q dir til l st r” масъулияти чекланган жамиятидан 118 497 060 сўм фоиз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни, суд биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: «B st Im ks til ” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси А.Қўчқаров (кейинги матнларда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «Q dir til l st r” масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда жавобгар деб юритилади)дан 118 497 060 сўм фоиз ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакиллари даъво талабини қувватлаб, жавобгар томонидан 1 716 328 281 сўм қарздорлик юзасидан тўловларни амалга оширмаганлигини билдириб, ушбу маблағ доирасида фоиз ундириб беришни сўрадилар. Жавобгар тегишли тартибда суд мажлиси куни, жойи ва вақти ҳақида хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнларда ИПК деб юритилади) 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур модда талабига кўра, суд ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, даъвогар вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, қуйидагиларга кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги матнларда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар жамият Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 5 декабрдаги 4-1701-2403/3386-сонли ҳал қилув қарорига асосан тўловга қобилиятсиз деб топилиб, унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш белгиланган ва тугатиш бошқарувчиси этиб, Қўчқаров Анваржон Абдулхаевич тайинланган. Жамиятни тугатишга доир иш юритилиши жараёнида тугатиш бошқарувчиси томонидан аниқланган ҳолатларга кўра, даъвогар билан жавобгар ўртасида 2023 йил 9 мартда “Уруғчилик чигит етказиб бериш тўғрисида” Анд-35/23-3-сонли шартнома тузилганлиги, мазкур шартномага асосан даъвогар жавобгарга 2023 йил 1 июндаги 1-ҚТС-УЧ-сонли ҳисоб-фактурага асосан 1 416 290 781,1 сўмлик маҳсулотларни етказиб берганлиги, жавобгар томонидан тўлов амалга оширилмаганлиги сабабли даъвогар Андижон туманлараро иқтисодий судига жавобгардан қарздорлик ва пеня ундиришни сўраб даъво ариза билан мурожаат қилганлиги, суднинг 2025 йил 10 июндаги 4-1701-2502/2675-сонли ҳал қилув қарорига асосан даъво ариза қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 1 416 290 781,1 сўм асосий қарз, 300 000 000 сўм пеня ундириш белгиланганлиги ва ижро варақаси берилганлиги, бироқ орадан 180 кун ўтган бўлса-да, жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилмаганлиги аниқланган. Шу сабабли тугатиш бошқарувчиси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган қайта молиялаштириш ставкаси доирасида жавобгардан 118 497 060 сўм банк фоизини ундиришни сўраган. ФК 327-моддасига кўра, Бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши керак. Фоизлар миқдори кредитор яшайдиган жойда, кредитор юридик шахс бўлганида эса, унинг жойлашган ерида пул мажбурияти ёки унинг тегишли қисми бажарилган кунда мавжуд бўлган банк фоизининг ҳисоб ставкаси билан белгиланади. Қарз суд тартибида ундириб олинганида суд кредиторнинг талабини даъво қўзғатилган кундаги ёки қарор чиқарилган кундаги банк фоизининг ҳисоб ставкасига қараб қондириши мумкин. Ушбу қоидалар қонунда ёки шартномада бошқа фоиз миқдори белгиланган бўлмаса қўлланилади. ФК 419-моддасига асосан агар қонунчилик ёки олди-сотди шартномасининг шартларидан товар баҳосини муайян муддатда тўлаш мажбурияти келиб чиқмаса, сотиб олувчи уни сотувчи ўзига товарни ёки ушбу товарни тасарруф қилиш ҳужжатларини берганидан сўнг кечиктирмасдан тўлаши лозим. Агар олди-сотди шартномасида товар ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш назарда тутилган бўлмаса, сотиб олувчи сотувчига топширилган товарнинг тўлиқ баҳоси миқдорида ҳақ тўлаши лозим. Агар сотиб олувчи олди-сотди шартномасига мувофиқ топширилган товар ҳақини ўз вақтида тўламаса, сотувчи товар ҳақини ва ўзганинг пул маблағларидан фойдаланганлик учун фоизлар тўлашни талаб қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги Мажбуриятни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 14-бандига асосан ФК 419-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ, агар қонун ҳужжатлари ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, сотиб олувчи олди-сотди шартномаси асосида унга топширилган товар ҳақини ўз вақтида тўламаса, сотувчи товар ҳақини ва ФКнинг 327-моддасига асосан бошқа шахснинг пул маблағларидан фойдаланганлиги учун фоизлар тўлашни талаб қилишга ҳақлидир. Мазкур ҳолатда даъвогарнинг даъво талаби асосли бўлиб, даъвони қаноатлантириш лозим бўлади. ИПКнинг 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талабларига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юкланади. Юқорида қайд қилинганларга асосан суд, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 118 497 060 сўм фоиз ва 41 200 сўм почта харажати ундиришни, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ 2 369 941,2 сўм давлат божи жавобгардан республика бюджетига ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 2, 236, 242, 243, 279, 736, 744-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170,176, 177-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъво ариза қаноатлантирилсин. Жавобгар «Q dir til l st r” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар «B st Im ks til ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 118 497 060 сўм фоиз ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар «Q dir til l st r” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 2 369 941,2 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан Андижон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтириш) мумкин. Раислик этувчи С.А.Рустамов ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (хулоса қисми) 2026 йил 7 январь Андижон шаҳри Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Рустамовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Э.Обидовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакиллари О.Махмудов, Р.Тўхтасинов (2026 йил 7 январдаги 25/1-сонли ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, «B st Im ks til ” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси А.Қўчқаровнинг жавобгар «Q dir til l st r” масъулияти чекланган жамиятидан 118 497 060 сўм фоиз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни, суд биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 2, 236, 279, 736, 744-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176, 177-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъво ариза қаноатлантирилсин. Жавобгар «Q dir til l st r” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар «B st Im ks til ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 118 497 060 сўм фоиз ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар «Q dir til l st r” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 2 369 941,2 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан Андижон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтириш) мумкин. Раислик этувчи С.А.Рустамов