← Назад
Решение #2826003 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
2 324 символов
4-1502-2501/12839-сонли иш
АЖРИМ
(Даъво аризани кўрмасдан қолдириш ҳақида)
Фарғона шаҳри
2026 йил 7 январь
Фарғона туманлараро иқтисодий суди, судья Ф.Амановнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Д.Маматқуловнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
«ДАЪВОГАР НОМИ»нинг жавобгар «ЖАВОБГАР НОМИ» АЖ ҳисобидан
155 501 562 сўм пенсия ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган ишни суднинг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
«ДАЪВОГАР НОМИ» (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар «ЖАВОБГАР НОМИ»
МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 155 501 562 сўм
ундиришни сўраган.
Суднинг ажримига асосан иш 2026 йилнинг 7 январь куни соат 09:30да
суд мажлисида кўриб чиқиш учун тайинланган.
Даъвогар ва жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида белгиланган
тартибда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисига вакил иштирокини
таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 107моддасининг 6-бандида даъвогар суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг
иштирокисиз кўриб чиқишга розилик бермаган бўлса, суд даъво аризасини
кўрмасдан қолдиради.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
9-моддасининг 5-бандига асосан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ҳудудий бўлинмалари
— «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон
Республикаси Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга кетган маблағларни
ташкилотлардан ундириб олиш бўйича даъволар, шу жумладан регресс
даъволар юзасидан давлат божи тўловидан озод қилинган.
Шу асосда, суд даъвони кўрмасдан қолдиришни ва тўланган 41200 сўм
почта харажатини даъвогарнинг зиммасида қолдиришни лозим топади.
Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 107,108,109, 128, 195-моддаларини қўллаб,
А Ж Р И М Қ И Л А Д И:
Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Даъвогар «ДАЪВОГАР НОМИ» томонидан тўланган 41200 сўм почта
харажати унинг зиммасида қолдирилсин.
Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш учун асос бўлган ҳолатлар
бартараф этилгач, даъвогар судга умумий тартибда яна мурожаат қилиш
ҳуқуқига эгалиги тушунтирилсин.
Мазкур суд ажрими устидан шу суд орқали бир ойлик муддат ичида
Фарғона вилоят судига апелляция шикояти (протести) киритиш мумкин.
Раислик қилувчи
Ф.Аманов