← Назад
Решение #2826030 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| ИПК | 170 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФК | 260 | — | law | |
| Мазкур кодекс | 261 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
8 413 символов
-------------сонли иш
судья: Б.Мадрахимов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2026 йил 5 январь
Наманган
туманлараро
иқтисодий
судининг
судьяси
Б.Мадрахимовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Х.Ишанхужаевнинг суд
мажлиси котиблигида, даъвогар вакили -----(ишончнома асосида)ларнинг
иштирокида, даъвогар ---------------- давлат муассасасининг жавобгар --------------- МЧЖ ҳисобидан 2541000 сўм асосий қарз, 8131200 сўм пеня, жами
33541200 сўмни ундириш ҳақидаги даъво аризасини Наманган туманлараро
иқтисодий суди биносидаги очиқ суд муҳокамасида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
---------------- давлат муассасаси(бундан буён матнда – даъвогар) судга
даъво аризаси тақдим этиб, ---------------- МЧЖ(бундан буён матнда –
жавобгар) ҳисобидан 2541000 сўм асосий қарз, 8131200 сўм пеня, жами
33541200 сўмни ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 16 декабрдаги ажрими билан ишга низонинг
предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида Наманган вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси ва
Наманган вилоят ғазначилик хизмати бошқармаси жалб этилган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъвони қўллаб-қувватлаб, уни тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Белгиланган тартибда суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида
хабардор бўлишига қарамай, жавобгар, Наманган вилоят Иқтисодиёт ва
молия бош бошқармаси ва Наманган вилоят ғазначилик хизмати
бошқармасидан вакиллар қатнашмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(бундан
буён матнда – ИПК)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган
ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда
тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси
бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли
тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПК 170-моддасининг биринчи қисмида ишда иштирок этувчи
шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма
фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд
материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмаслиги, учинчи қисмида эса
иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига
келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги қайд этилган.
Шу сабабли суд, ишни жавобгар, Наманган вилоят Иқтисодиёт ва
молия бош бошқармаси ва Наманган вилоят ғазначилик хизмати
бошқармасининг иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ва
қўшимча тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга
кўра, даъвони талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топди:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(бундан буён матнда –
ФК)нинг 236-моддасига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар томонидан маҳсулот
етказиб бериш ҳақидаги 2025 йил 16 июндаги 40/1-сонли шартномага асосан
2025 йил 20 июндаги 389-сонли ҳамда 2025 йил 21 июндаги 398-сонли
ҳисобварақ-фактуралар билан жами 25410000 сўмлик “темир-бетон тўсиғи”
маҳсулоти етказиб берилган, бироқ жавобгар томонидан тўловлар амалга
оширилмаганлиги натижасида 2541000 сўм қарздорлик вужудга келган.
ФКнинг 437-моддасига кўра маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда
ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган
бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса
товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 449-моддасининг биринчи қисмига кўра сотиб олувчи етказиб
бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар
тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида
ҳисоб-китоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар
тўлов топшириқномалари билан амалга оширилади.
ФК 449-моддасининг учинчи қисмига асосан агар маҳсулот етказиб
бериш шартномасида товарлар ҳаққи олувчи (тўловчи) томонидан
тўланиши назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки
товарлар ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса,
етказиб берувчи сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини
тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Юқоридаги қарздорлик шартнома, ҳисобварақ-фактуралар ва бошқа
ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган.
Мазкур ҳолатда, даъвогарнинг 2541000 сўм асосий қарздорликни
ундириш талаби асосли бўлиб, уни тўлиқ қаноатлантириш лозим бўлади.
Шунингдек, даъво аризасида тўлов кечиктирилган кунлар учун
8131200 сўм пеня ундириш талаби қўйилган.
ФК 260-моддасига кўра, қонунчилик ёки шартнома билан
белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси
неустойка ҳисобланади. Мазкур кодекснинг 261-моддасига асосан,
неустойка жарима ёки пеня шаклида бўлади. Қарздор мажбуриятларнинг
бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган
муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига
нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади.
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини
ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш
ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июнь кунги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли
қарорининг 2-бандида, шартномада жарима ёки пеня шаклида
белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган
мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири
ҳисобланади. Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал
қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ
ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига
мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб,
талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари
шартлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Шунга кўра, даъвогар жамият шартномага асосан жавобгар ҳисобидан
пеня ундиришни талаб қилишга ҳақли.
Мазкур ҳолатда, суд, юқоридаги қонун ҳужжатлари нормаларини
инобатга олган ҳолда даъвонинг пеня ундириш талабини камайтиришни ва
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 1500000 сўм пеня ундиришни
лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ушбу
модданинг олтинчи қисмида эса агар даъвогар томонидан билдирилган
неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори
қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан
камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга
олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб
чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши
лозимлиги белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига
тўланган 670824 сўм давлат божи ва 41200 сўм почта харажатини ундириш,
ортиқча тўланган 40060 сўм давлат божини даъвогарга қайтариш лозим
бўлади.
Баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 112, 118, 170, 176-179моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъвогар ---------------- давлат муассасасининг даъво талаблари қисман
қаноатлантирилсин.
Жавобгар ---------------- МЧЖ ҳисобидан даъвогар ---------------- давлат
муассасаси фойдасига 2541000 сўм асосий қарз, 1500000 сўм пеня, жами
26910000 сўм ҳамда олдиндан тўланган 670824 сўм давлат божи ва 41200
сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ортиқча тўланган 40060 сўм давлат божини қайтариш юзасидан
маълумотнома берилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси
берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик
муддат ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ҳал қилув қарори кучга
киргач эса кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
Б.Мадрахимов