Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1701-2501/9496 Дата решения 07.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья RUSTAMOV SARDORBEK AXMATJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый NDIJ N 1S N XT T Z L SH
Source ID d2285a57-3555-455e-a499-16281ebe7ead Claim ID PDF Hash 6e006434073c91bd... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
ининг 1-моддаси ининг 1 law
онуннинг 66-моддаси онуннинг 66 law
онуннинг 7-моддаси онуннинг 7 law
онун 12-моддаси онун 12 law
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1701-2501/9496-сонли иш Судья: С.А.Рустамов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2026 йил 7 январь Андижон шаҳри Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.А.Рустамовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Э.Обидовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакиллари М.Ахмадуллаев (2026 йил 6 январдаги 01/67/02-05-34/2-сонли ишончнома асосида) ва И.Каримов (2026 йил 7 январдаги 01/67-02-01-17/1сонли ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, даъвогар Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Андижон вилоят бошқармасининг, жавобгар « NDIJ N 1S N XT T Z L SH” акциядорлик жамиятидан 17 764 945,58 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан ишни суд биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, АНИҚЛАДИ: Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Андижон вилоят бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, « NDIJ N 1-S N XT T Z L SH” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 17 764 945,58 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакиллари кўргазма бериб, меҳнатда майибланган ва касб касаллигига чалинган фуқароларга ногиронлик пенсияси тўлаб келинаётганлиги, амалдаги тартибга асосан тўланган ногиронлик пенсияларини қоплаш учун пенсия жамғармасига жавобгар томонидан иш ҳақи тўлашга мўлжалланган маблағлар ҳисобидан харажатлар қоплаб турилиши лозимлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Жавобгар тегишли тартибда суд мажлиси куни, жойи ва вақти ҳақида хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига келмади. ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур модда талабига кўра, суд ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, даъвогар вакилларининг кўргазмаси ҳамда ишдаги мавжуд хужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра, даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгар жамият ходими фуқаро Мирзабоев Ёқубжонга жавобгар жамиятда меҳнат фаолиятини амалга ошириш чоғида вафот этганлиги сабабли бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Андижон шаҳар бўлими томонидан фуқарога 2023 йилнинг август ойига қадар 60 383 907,5 сўм пенся тўлови тўланган. Ушбу пенсия тўловидан солиқ органи пеня ҳисобланиб, жавобгарнинг қарздорлиги 100 485 697,65 сўмни ташкил қилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 661-сонли қарорининг 32-бандига кўра, Ходимларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсиялари суммалари юридик шахслар томонидан мазкур пенсиялар тўланган бутун давр учун қопланади. Бунда харажатлар тўлови ҳар ойда пенсия тўланган ойдан кейинги ойнинг 25-санасидан кечиктирмасдан амалга оширилади. Мазкур қарорнинг 42-бандига кўра, ушбу Низомда кўрсатилган Пенсия жамғармасининг пенсияларни тўлашга ажратилган харажатлари юридик шахслар томонидан ўз вақтида қопланмаган тақдирда, қопланиши лозим бўлган сумманинг ҳар бир кечиктирилган куни учун қарздорлик суммасининг 100 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня ҳисобланади ва ундирилади. Даъвогар томонидан жавобгарга талабнома юборилган, бироқ жавобгар томонидан талабнома оқибатсиз қолдирилган ҳолда 17 764 945,58 сўм пенядан қарздорликни тўламаган. Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонун (кейинги матнларда Қонун деб юритилади)ининг 1-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ушбу Қонунда назарда тутилган тартибда давлат томонидан пенсия билан таъминланиш ҳуқуқига эгадирлар. Қонуннинг 66-моддасига кўра, ушбу Қонунга мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасини шакллантириш тартиби Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги билан белгиланади. Пенсияларни тўлаш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан трансфертлар ажратилиши мумкин. Мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар: боқувчисини йўқотганлик учун, шунингдек ходимнинг меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланганлиги ёки касб касаллигига учраганлиги оқибатидаги ногиронлик учун; ходим ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёшига тўлгунига қадар мазкур Қонун 12-моддасининг «б» бандига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш харажатларининг ўрнини қопловчи пулни иш ҳақи тўлашга мўлжалланган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 23 декабрдаги 357-сонли қарори билан тасдиқланган “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 3,4,7-бандига кўра, пенсионернинг яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармаси ҳар ойда кейинги ойнинг 1-санасига қадар ташкилотга меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсияларини тўлашга харажатларни қоплаш тўғрисида регресс талабномани юборади. Ташкилотлар ҳар ойда меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда олинган меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсиялари тўланган ойдан кейинги ойнинг 25-санасигача мазкур харажатларни қопловчи тўловни Пенсия жамғармасига ўтказадилар. Ходим меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида меҳнат қобилиятини ҳар хил иш берувчиларда йўқотган тақдирда ҳар бир иш берувчи маблағларни солидар тартибда қоплайди. Агар меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида меҳнат қобилиятини йўқотиш даражасини бирламчи аниқлашда (биринчи иш берувчида) ногиронлик гуруҳи белгиланмаган бўлиб, кейинчалик эса янги олинган меҳнатда майибланиш ёки касб касаллиги оқибатида меҳнат қобилиятини йўқотиш даражаси ногиронлик гуруҳини белгилаш билан бирга оширилган бўлса, пенсияларни тўлашга сарфланган Пенсия жамғармаси харажатларини қоплаш ногиронлик гуруҳи қайси иш берувчи даврида белгиланган бўлса, шу иш берувчи томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июнь кунги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорида “Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт”-деб тушунтириш берилган. Мазкур Қарорнинг 4-бандида Фуқаролик кодексининг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга хақли, деб ушунтириш берилган. Ушбу ҳолатда суд, тарафларнинг мажбуриятларни бажариш даражасини, даъвогарнинг манфаатларини инобатга олиб, пеня суммасини адолати миқдорини белгилашни ва жавобгар ҳисобидан 3 000 000 сўм миқдорида пеня ундиришни лозим топди. ИПКнинг 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади. Юқорида баён этилганларни инобатга олиб, суд даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 3 000 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати, Республика бюджетига ишни кўриш билан боғлиқ 412 000 сўм давлат божини ундиришни лозим топди. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг 47, 66-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-179, 186моддаларига асосланиб, ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъво ариза қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар « NDIJ N 1-S N XT T Z L SH” акциядорлик жамиятидан даъвогар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Андижон вилоят бошқармасига 3 000 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар « NDIJ N 1-S N XT T Z L SH” акциядорлик жамиятидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан Андижон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши мумкин. Раислик этувчи С.А.Рустамов