Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1501-2502/22971 Дата решения 07.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Фарғона туманлараро иқтисодий суди Судья MAXMUDOVA SAIDA RAYIMJONOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID ef2f4d06-775f-45e4-b3ab-8ee3ed397643 Claim ID PDF Hash d88fec74598e5b53... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 108-моддаси ИПК 108 law
Текст решения 2 103 символов
А Ж Р И М (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Фарғона шаҳри 2026 йил 07 январь 4-1501-2502/22971-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова раислигида, А.Маматҳолиқовнинг суд мажлиси котиблигида, тарафлар вакиллари иштирок этмаган ҳолда, даъвогар *************нинг жавобгар “*************” масъулияти чекланган жамиятидан 9 926 985 сўм ажратма ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Фарғона туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб қуйидагиларни, АНИҚЛАДИ: Даъвогар ************* судга даъво ариза тақдим этиб, жавобгар “*************” масъулияти чекланган жамиятидан 9 926 985 сўм ажратма ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар ва жавобгарлардан вакиллар иштирок этмади. Судья ёрдамчиси суднинг суд муҳокамаси ўтказилиши вақти ва жойи тўғрисидаги тайинлаш ҳақидаги ажримлари даъвогарнинг юридик манзилига ва электрон почтасига тегишли тарзда юборилганлиги, лекин суд мажлисига улардан вакиллар келмаганлигини маълум қилди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги матнларда ИПК деб юритилади) 107-моддаси биринчи қисми 6-бандига кўра даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса, суд даъво аризани кўрмасдан қолдиради. ИПК 108-моддаси биринчи қисмида “Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқаради” деб белгиланган. Бундай ҳолда суд даъво аризани кўрмасдан қолдиришни, даъвогар томонидан тўланган 412 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатини зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 108, 195-моддаларини қўллаб, АЖРИМ ҚИЛДИ : Даъво ариза кўрмасдан қолдирилсин. Даъвогар ************* томонидан тўланган 412 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин. Ажримдан норози тараф бир ой муддат ичида шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти беришга ҳақли. Судья: С.Махмудова