← Назад
Решение #2826036 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ИПК | 276 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 749 | — | law | |
| ФКнинг | 750 | — | law | |
| ФКнинг | 293 | — | law | |
| ИПК | 278 | — | law | |
| онуни | 5 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
18 855 символов
4-1603-2501/6255-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – Б.Мадрахимов
Апелляция инстанциясида
судья – А.Мухиддинов
маърузачи
НАМАНГАН ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
Наманган шаҳри
2026 йил 7 январь
Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
судья Қ.Ходжаев раислигида, судьялар Ш.Тўхтабоев ва А.Мухиддиновдан
иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси А.Собиржановнинг суд мажлиси
котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий
бошқармасининг даъвогар АТБ “ААА” манфаатида жавобгар “БББ” МЧЖ ва
қўшимча
жавобгар
“ВВВ”
АЖ
ҳисобидан
кредит
танидан
1 968 414 363,72 сўм,
унинг
фоизидан
200 000 000 сўм,
жами
2 168 414 363,72 сўмни солидар тартибда ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
юзасидан қўзғатилган иш бўйича Наманган туманлараро иқтисодий судининг
2025 йил 27 октябрдаги ҳал қилув қарори устидан “ВВВ” АЖ томонидан
берилган апелляция шикоятини, даъвогар вакиллари З.Бекмирзаев ва
Ғ.Қосимов (ишончномалар асосида), жавобгар “ВВВ” АЖ вакиллари
Х.Нажмиддинов ва Б.Содиқов (ишончномалар асосида) ҳамда суд мажлисини
ўтказишга кўмаклашувчи ходим И.Умаров иштирокида, судлов ҳайъатининг
биносида, видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий
бошқармаси (бундан буён бундан буён матнда Палата деб юритилади) АТБ
“ААА” (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида Наманган
туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилиб, “БББ” МЧЖ (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади) ва “ВВВ” АЖ (бундан буён матнда қўшимча
жавобгар деб юритилади) ҳисобидан кредит танидан 1 968 414 363,72 сўм,
унинг фоизидан 200 000 000 сўм, жами 2 168 414 363,72 сўмни солидар
тартибда ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 15 сентябрдаги ажрими билан ишга “S FO
LOL
R DE GOLD” МЧЖ ҳамда 2025 йил 15 октябрдаги ажрими билан Наманган
вилоят солиқ бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаб
билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган.
Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 27 октябрдаги ҳал
қилув қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантириш, жавобгар ва
1
қўшимча жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 1 768 414 363,72 сўм
асосий қарздорлик, 200 000 000 сўм фоиз(дисконт), жами 1 968 414 363,72 сўм
солидар тартибда ундириш, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига
37 500 сўм почта харажати, республика бюджетига 39 368 287,27 сўм давлат
божи, Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига 103 000 сўм ВКА
харажати ундириш, даъвогар ҳисобидан республика бюжетига 4 000 000 сўм
давлат божи ундириш, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад
этиш белгиланган.
Қўшимча жавобгар судлов ҳайъатига апелляция шикояти билан
мурожаат қилиб, биринчи инстанция судининг 2025 йил 27 октябрдаги ҳал
қилув қарорининг жавобгар ва қўшимча жавобгар ҳисобидан даъвогар
фойдасига 1 768 414 363,72 сўм асосий қарздорлик, 200 000 000 сўм
фоиз(дисконт), жами 1 968 414 363,72 сўм солидар тартибда ундириш
қисмининг қўшимча жавобгар ҳисобидан ундириш қисмини бекор қилиб,
даъво аризасининг ушбу талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги
қарор қабул қилишни сўраган.
Қўшимча жавобгар апелляция шикоятига асос қилиб биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарори моддий ҳуқуқ нормаларига риоя қилинмаган ва
иш ҳолатлари тўлиқ ўрганилмаган ҳолда қабул қилингани, 25.11.2024 йилда
даъвогар ва жавобгар, қўшимча жавобгар ўртасида факторинг қайтмаслик
хатарини суғурталаш шартномаси тузилгани, кредит бўйича суғурта
қилинмагани, мазкур шартноманинг 3.1. бандига асосан суғурта ҳодисаси
бўлиб, суғурта муддатида юзага келган, қарздорнинг факторинг шартномси
бўйича зиммасига олган мажбуриятларнинг бажарилмаганилиги ёки лозим
даражада бажарилмаганлиги ҳамда факторинг қарздорлигини факторинг
шартномасида белгиланган шартлар ва муддатларда тўлай олмаганлиги
ҳисобланиши, мазкур ҳолатда даъвогарнинг даъво талаби кредит
қарздорлигини ундириш бўлгани ҳамда амалда кредит қарздорлиги суғурта
қилинмагани сабабли даъвони қаноатлантириш рад этилиши лозим бўлгани,
факторинг ва кредит муносабатлари ўз хусусиятига кўра бир-биридан тубдан
фарқ қилиши, 2024 йил 1 сентябрда тузилган деб кўрсатилган буғдой етказиб
бериш тўғрисидаги жавобгар ва учинчи шахс “S FO
LOL R DE GOLD”
МЧЖ ўртасида тузилган 1/3-сонли шартнома 2025 йил 11 ноябрда тузилгани
ҳамда 2024 йил 7-11 ноябр кунларида расмийлаштирилган 6 та ҳисобварақфактураларнинг барчаси 1 кунда 2025 йил 11 ноябрда имзолангани, учинчи
шахс Наманган вилоят солиқ бошқармасининг жавоб хатида 2024 йил 7-11
ноябрь кунларидаги 6 та ҳисобварақ-фактурага асосан 2 938 364 000 сўмлик
буғдой (3-синф) маҳсулотларининг 863 571 428 сўм қисмига товар-транспорт
юк хати расмийлаштирилгани ва бу ҳолат солиқ дастурида мавжудлиги,
бироқ, ушбу товар-транспорт юк хатлари ҳам шартнома ва электрон
ҳисобварақ-фактуралар
расмийлаштирилган
саналардан
кейин
имзоланганлиги, бундай ҳолатда жавобгар томонидан нафақат 2 938 364 000
сўмлик маҳсулотлар, балки факторинг хизматини кўрсатиш учун сўралган
2 000 000 000 сўмлик маҳсулотлар ҳам олинмаган деб хулоса қилиш
2
мумкинлиги, жавобгар томонидан учинчи шахс “S FO
LOL R DE
GOLD” МЧЖ 1/3-сонли шартнома бўйича 785 668 300 сўм пул маблағлари
ўтказиб берилганлиги, мазкур ҳолатда жавобгарнинг учинчи шахс “S FO
LOL R DE GOLD” МЧЖдан қарздорлиги (863 571 428 – 785 668 300)
77 903 128 сўмни ташкил қилаётгани, бироқ, даъвогар томонидан эса
1 800 000 000 сўмлик факторинг хизмати амалга оширилиб амалда олинмаган
маҳсулотлар учун пул ўтказиб берилгани, даъвогар томонидан 2024 йил 7-11
ноябрь кунларидаги 6 та ҳисобварақ-фактураларга асосан 2 938 364 000
сўмлик маҳсулотларни олганлиги ҳолати мониторинг қилинмагани, биринчи
инстанция суди томонидан даъво талабида даъвогар факторинг ажратилгунга
қадар ушлаб қолинган 200 000 000 сўмни айирган ҳолда асосий қарздорлик
суммасини 1 768 414 363,72 сўм қилиб ундириш белгиланган бўлсада, яна
қўшимча равишда унга 200 000 000 сўм фоиз (дисконт) тўлов ундиришга
қарор қилингани, ваҳоланки, даъвогар томонидан факторинг ажратилиш
пайтида 2 000 000 000 сўм факторинг маблағидан 200 000 000 сўм фоиз
(дисконт) учун ушлаб қолингани, биринчи инстанция суди амалда даъвогар
ундириб олган 200 000 000 сўм фоиз (дисконт)га қўшимча равишда яна
такроран 200 000 000 сўм фоиз (дисконт) ундирилгани ҳақида важлар
келтирилган.
Суд мажлисида Палата, жавобгар, “S FO
LOL R DE GOLD” МЧЖ
ва Наманган вилоят солиқ бошқармаси вакил иштирокини таъминламадилар.
Судлов ҳайъати ўз ўрнида ажрим қилиб Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)
274-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ апелляция шикоятини уларнинг
вакили иштирокисиз кўришни лозим деб топди.
Суд мажлисида қўшимча жавобгар вакили апелляция шикоятидаги
важларни такрорлаб, биринчи инстанция судининг хусусий ажримига асосан
қуйи прокуратура органи томонидан жиноят иши қўзғатилиб, уни тасдиқлаш
учун вилоят прокуратурасига киритилганлигини, ҳозирги кунда қарор
тасдиқлаш учун вилоят прокуратурасида турганлиги сабабли уни олишнинг
имкони бўлмаганлигини билдирди ва шикоятни қаноатлантириб, биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўради.
Суд мажлисида даъвогар вакили қўшимча жавобгарнинг апелляция
шикоятида келтирилган важлар асоссиз эканлигини билдириб, шикоятни
қаноатлантиришни рад қилишни ва ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз
қолдиришини сўради.
Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришини тинглаб, қўшимча тақдим этилган далилларни ишдаги
ҳужжатлар билан бирга ўрганиб, қуйидаги хулосага келди:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг учинчи
қисмига кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун
унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда
холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
ИПК 276-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд ишни апелляция
3
инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг
қонунийлигини ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни текшириши
ва янги фактларни аниқлаши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса – иш муоамала одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги кўрсатилган.
Иш ҳолатидан аниқланишича, жавобгар ва “S FO
LOL R DE
GOLD” МЧЖ ўртасида 2024 йил 1 сентябрда 1/3-сонли шартнома тузилган.
Мазкур шартнома асосида “S FO
LOL R DE GOLD” МЧЖ жавобгарга
2024 йил 7 ноябрдаги 1-сонли, 2024 йил 8 ноябрдаги 2 ва 3-сонли, 2024 йил
9 ноябрдаги 4-сонли, 2024 йил 10 ноябрдаги 5-сонли ва 2024 йил 11 ноябрдаги
6-сонли ҳисобварақ-фактуралар асосида жами 2 938 363 000 сўмлик буғдой
маҳсулотини етказиб берган.
Жавобгарнинг аризасига асосан даъвогарнинг Наманган банк
хизматлари офиси (бундан буён матнда банк деб юритилади), жавобгар ва
“S FO
LOL R DE GOLD” МЧЖ ўртасида 2024 йил 22 ноябрда
факторинг шартномаси тузилиб, унга кўра “S FO
LOL R DE GOLD”
МЧЖ жавобгарга нисбатан пул талабини банкка топшириш ва банк ушбу пул
талабини топшириш эвазига “S FO
LOL R DE GOLD” МЧЖга
молиялаштиришни амалга ошириш мажбуриятини олган.
Факторинг шартномасининг 3.1-бандида жавобгар ушбу шартномага
мувофиқ банкка “S FO
LOL R DE GOLD” МЧЖ олдидаги қарзини
сўндириш ниятида бўлган пул талабларига нисбатан ариза бериши ва “S FO
LOL R DE GOLD” МЧЖ пул талаби билан боғлиқ ҳужжатларни банкка
топшириши, 3.2-бандида пул талаби мазкур шартнома имзолангандан сўнг
банкка ўтиши, 4.1-бандида томонлар шартномани имзолагандан сўнг 5 банк
иш кунида банк “S FO
LOL R DE GOLD” МЧЖ ҳисобига ўтказилиши
лозим бўлган молиялаштириш суммасини жавобгарнинг ҳисоб рақамига
ўтказиши, 5.2-бандида эса жавобгар шартнома шартларига мувофиқ
белгиланган муддат ва миқдорда амалга ошириши белгиланган.
ФКнинг 749-моддасига асосан пул талабномасидан бошқа шахс
фойдасига воз кечиш эвазига молиялаш (факторинг) шартномаси бўйича бир
тараф (молия агенти) иккинчи тарафга (мижозга) шу мижознинг
(кредиторнинг) учинчи шахсга — юридик шахсга ёки тадбиркорлик
субъектига (қарздорга) пул талабномаси ҳисобидан пул маблағларини беради
ёки бериш мажбуриятини олади, мижоз эса молия агентига ушбу пул
талабномасини беради ёки бериш мажбуриятини олади.
ФКнинг 750-моддасида пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз
кечиш эвазига молиялаштириш шартномаларини молия агенти сифатида
банклар, факторинг ташкилотлари ва бошқа кредит ташкилотлари тузиши
мумкинлиги қайд этилган.
4
Факторинг шартномасининг 14.2, 14.3, 14.4-банларига кўра
шартноманинг миқдори 2 000 000 000 сўм, дисконт миқдори 10 фоиз ва
шартноманинг муддати 120 кун этиб белгиланган.
Мазкур шартноманинг 1-бандидаги таърифга кўра дисконт – ушбу
шартнома ва банк ҳужжатларида кўрсатилган тартиб, миқдор ва шартлар
асосида белгиланган молиявий агентнинг мукофоти ҳисобланади.
Шартноманинг 6.1, 6.2 ва 6.3-бандида банкнинг факторинг хизматлари
учун мукофоти банк ҳужжатларида белгиланган тартиб, миқдор ва шартларга
мувофиқ аниқланиши ва молиялаштириш шартларига киритилиши,
мукофотни ҳисоблаш учун асос банкка топширилган пул талаби суммаси
эканлиги, мукофот банк томонидан “S FO
LOL R DE GOLD” МЧЖ
ҳисобига ўтказилиши лозим бўлган молиялаштириш суммасидан тегишли
сумма ушлаб қолиниши кўрсатилган.
Жавобгар ва “S FO
LOL R DE GOLD” МЧЖнинг аризасига
асосан банк томонидан дисконт миқдорини ушлаб қолган ҳолда 2024 йил
28 ноябрда жавобгарга 1-сонли тўлов топшириқномаси асосида
1 800 000 000 сўм маблағни “S FO
LOL R DE GOLD” МЧЖга ўтказиб
берилган.
Бироқ шартноманинг муддати 120 кун деб белгиланган бўлсада, қисман
(31 585 636,28 сўм) тўлов амалга оширилган ва қолган тўловлар тўлаб
берилмаганлиги натижасида 1 968 414 363,72 сўм миқдорида асосий
қарздорлик ва 200 000 000 сўм миқдорида дисконт(фоиз) қарздорлиги вужудга
келган.
Банкнинг жавобгарга қарздорликни тўлаш юзасидан юборган
талабномаси жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилган.
Мазкур ҳолатда даъвогар жавобгардан 1 968 414 363,72 сўм асосий қарз
ва 200 000 000 сўм фоиз(дисконт)ни ундиришни сўраган бўлсада, юқорида
кўрсатиб
ўтилган
тўлов
топшириқномаси
асосида
жавобгарга
2 000 000 000 сўм эмас, балки факторинг шартномасининг 6.3-бандига кўра
мукофот суммаси ушлаб қолинган ҳолда 1 800 000 000 сўм ўтказилганлигини
инобатга олиш лозим бўлади.
Қолган суммани жавобгарга тўлаб берилганлиги юзасидан ҳужжатлар
даъвогар томонидан тақдим этилмаган.
Шу сабабли биринчи инстанция суди қисман қарздорлик жавобгар
томонидан қопланганлигини инобатга олган ҳолда, асосий қарздорликнинг
1 768 414 363,72 сўм қисмини ҳамда 200 000 000 сўм фоиз(дисконт), жами
1 968 414 363,72 сўмни ундиришни лозим топган.
Бундан ташқари, факторинг шартномасининг 9.1.7-бандида факторинг
маблағи таъминоти сифатида қўшимча жавобгарнинг факторинг қайтмаслик
хатари бўйича 2 000 000 000 сўмлик суғурта полиси тақдим қилиши
белгиланган.
Шунга кўра банк, жавобгар ва қўшимча жавобгар ўртасида 2024 йил
25 ноябрда 10-06М/074110000170-сонли факторинг қайтмаслик хатарини
суғурталаш шартномаси тузилган ва мазкур шартнома бўйича EU D-00522935
сонли электрон суғурта полиси тақдим қилинган. Мазкур суғурта полисининг
амал қилиш муддати 2024 йил 25 ноябрдан 2025 йил 24 мартгача этиб
белгиланган.
Шу сабабли, даъвогар жами 2 168 414 363,72 сўмни жавобгар ва
қўшимча жавобгар ҳисобидан солидар тартибда ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция суди даъво талаблари қисман қаноатлантириб,
жавобгар ва қўшимча жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига
1 768 414 363,72 сўм асосий қарздорлик, 200 000 000 сўм фоиз(дисконт), жами
1 968 414 363,72 сўмни солидар тартибда ундириш тўғрисида хулосага келган.
Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати биринчи инстанция суди қарздорликни
жавобгар ва қўшимча жавобгар ҳисобидан солибар тартибда ундириш
тўғрисида барвақт хулосага келган деб ҳисоблайди.
ФКнинг 293-моддасига кўра, қарздор кафиллик билан таъминланган
мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва
қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда ёки
кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда
тутилган бўлмаса.
Башарти, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган
бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради,
шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд
чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги туфайли кредитор кў ган бошқа зарарларни тўлайди.
Агар кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган
бўлмаса, биргалашиб кафил бўлган шахслар кредитор олдида солидар жавоб
берадилар.
Бироқ, суғурта шартномасининг 6.2.1 бандига асосан суғурта ҳодисаси
содир бўлишини олдини олиш учун барча чораларни кўриши белгиланган.
Шартноманинг 6.2.2 бандига асосан суғурталовчининг сўровига кўра,
факторинг шартномаси ва унга таалуқли бошқа ҳужжатлар юзасидан,
шунингдек суғурта ходисаси содир бўлганлиги ва унинг тафсилотларини
аниқлаш учун зарур маълумотлар ёки ахборотларни тақдим этиши
белгиланган.
Мазкур
ҳолатда,
банк
томонидан
ажратилган
факторинг
маблағларининг таъминоти сифатида кафиллик шартномаси эмас, 25.11.2024
йилда 10-06М/074110000170-сонли факторингни қайтмаслик хатарини
суғурталаш бўйича суғурта шартномаси имзоланган.
Суғурта шартномаси бўйича қўшимча жавобгарнинг факторинг
қарздорлик бўйича солидар жавоб бериш мажбурияти эмас, факторинг
маблағлари қайтарилмаган тақдирда суғурта товони тўлаш мажбурияти юзага
келади.
Шунга кўра судлов ҳайъати биринчи инстанция суди даъвогарнинг
қарздорликни қўшимча жавобгарнинг ҳисобидан солидар ундириш талабини
қаноатлантиришни рад қилиши лозим эди деб ҳисоблайди.
6
ИПК 278-моддасининг 3-бандига кўра, апелляция инстанцияси суди
апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини ўзгартиришга ҳақли.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
5-моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда кўриб чиқилиши
юзасидан давлат божи ундирилиши, шунингдек, ИПК 118-моддасининг
биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш шикояти бериш билан боғлиқ
ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга
мувофиқ тақсимланиши белгиланган.
Юқоридагиларга асосан, судлов ҳайъати апелляция шикоятини қисман
қаноатлантириб, биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг
асослантирувчи ва хулоса қисмларидаги “жавобгар ва қўшимча жавобгар
ҳисобидан даъвогар фойдасига 1 768 414 363,72 сўм асосий қарздорлик,
200 000 000 сўм фоиз(дисконт), жами 1 968 414 363,72 сўм солидар тартибда
ундирилсин” жумласини “жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига
1 768 414 363,72 сўм асосий қарздорлик, 200 000 000 сўм фоиз(дисконт), жами
1 968 414 363,72 сўм ундирилсин” жумласига ўзгартиришни, даъвонинг
қўшимча жавобгар ҳисобидан солидар тартибда ундириш талабини
қаноатлантиришни рад қилишни, ҳал қилув қарорининг қолган қисмини
ўзгаришсиз қолдиришни, даъвогар ҳисобидан қўшимча жавобгар фойдасига
ишни апелляция инстанциясида кўриш билан боғлиқ 19 684 144 сўм давлат
божи, 41 200 сўм почта харажати ва Ўзбекистон Республикаси Олий судининг
депозитига ишни водеоконфренцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ
103 000 сўм харажатини ундиришни лозим топади.
Баён этилганларга кўра ва ИПКнинг 118, 274, 276, 278, 279,
280-моддаларини қўллаб, апелляция судлов ҳайъати
қарор қилди:
“ВВВ” АЖ томонидан берилган апелляция шикояти қисман
қаноатлантирилсин.
Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 27 октябрдаги ҳал
қилув қарори ўзгартирилсин.
Ҳал қилув қарорининг асослантирувчи ва хулоса қисмларидаги ““БББ”
МЧЖ ва “ВВВ” АЖ ҳисобидан АТБ “ААА” фойдасига 1 768 414 363,72 сўм
асосий қарздорлик, 200 000 000 сўм фоиз(дисконт), жами 1 968 414 363,72 сўм
солидар тартибда ундирилсин” жумласи ““БББ” МЧЖ ҳисобидан АТБ “ААА”
фойдасига “1 768 414 363,72 сўм асосий қарздорлик, 200 000 000 сўм
фоиз(дисконт), жами 1 968 414 363,72 сўм ундирилсин” жумласига
ўзгартирилсин.
Даъвонинг қарздорликни “ВВВ” АЖ ҳисобидан солидар тартибда
ундириш талабини қаноатлантириш рад қилинсин.
7
Ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин.
АТБ “ААА” ҳисобидан:
- “ВВВ” АЖ фойдасига 19 684 144 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта
харажати;
- Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозитига ишни
водеоконфренцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм харажат
ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Қарор устидан ҳал қилув қарори қабул қилган суд орқали ҳал қилув
қарори қонуний кучга кирган санадан бошлаб бир йил ичида Наманган вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида
шикоят (протест) келтириш мумкин.
Ҳайъат раиси
Қ.Ходжаев
Ҳайъат аъзолари
Ш.Тўхтабоев
А.Мухиддинов
8