Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1603-2502/10167 Дата решения 07.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманган туманлараро иқтисодий суди Судья SOATOV DILSHOD TUYCHIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 6ce2f2de-7205-46e4-96ec-b10f3d21bdcf Claim ID PDF Hash 6f1e7240176dae29... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
тисодий процессуал кодексининг 68 - моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
кодексининг 47-моддаси кодекси 47 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения 7 469 символов
4-1603-2502/10167 - сонли иқтисодий иш Д.Соатов Судья – НАМАНГАН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛҚИЛУВҚАРОРИ Наманган шаҳри 2026 йил 07 январь Наманган туманлараро иқтисодий суди судья Д.Соатов раислигида, судья ёрдамчиси О.Мирзакуловнинг суд мажлиси котиблигида ССП Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар – “AAAAA” МЧЖнинг манфаатида, жавобгар – “BBBBB” МЧЖга нисбатан 15.788.748 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризасини, очиқ суд мажлисида тарафлардан даъвогар вакили – XXXXXнинг иштирокида Наманган туманлараро иқтисодий суди биносида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: ССП Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар – “AAAAA” МЧЖ судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда жавобгар - “BBBBB” МЧЖга нисбатан 15.788.748 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Бугунги суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини қисман қўллаб қувватлади ва қисман тўлов амалга оширилганлиги боис 13.238.748 сўмни ундириб беришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакиллари иштирок этмади, бироқ иш ҳужжатларида унинг суд мажлиси муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи далиллар мавжуд. Жавобгар вакилига даъво аризага ўз эътирозларини асословчи ҳужжатларни судга тақдим этиш ҳуқуқи имкони берилганлигига қарамасдан суд мажлисида қатнашмади ва ўзининг қарзи мавжуд эмаслиги ҳолатини тасдиқловчи далилларни судга тақдим этмади. Унинг суд мажлисида иштирок этмаганлиги ишни кўришга тўсқинлик қилмайди. Юқоридагиларга кўра суд, суд муҳокамасини жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим деб топади. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида “Дори дармон” етказиб бериш тўғрисида 03.01.2025 йилда №136 – сонли шартнома имзоланган. Шартномани умумий суммаси 784.000.000 сўм этиб белгиланган. Шартнома шартларига кўра, даъвогар жавобгарнинг буюртмасига асосан маҳсулоти етказиб бериши, жавобгар эса уни қабул қилиб олиш ва келишилган ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартнома юзасидан тарафлар ўртасида маҳсулот етказиб берилганлиги тўғрисида ҳисоб фактуралар расмийлаштирилган. Шартнома юзасидан тарафлар ўртасида маҳсулот етказиб берилганлиги тўғрисида ҳисоб-фактуралар имзоланган ва электрон кўринишда шакллантирилган. Мазкур электрон хисоб-варақ фактуралар жавобгар МЧЖга электрон шаклда юборилган. Жавобгар томонидан электрон хисоб-варақ фактура белгиланган муддатда тасдиқланган. 1 Жавобгар томонидан етказиб берилган маҳсулот ҳажмига ва баҳосига ҳамда сифатига эътироз билдирилмаган. Маҳсулот етказиб берилганлиги далиллар билан исботлаб берилган. Жавобгар томонидан қисман тўлов амалга оширилган. Натижада 13.238.748 сўм қарздорлик вужудга келган. Даъвогар жавобгарга ушбу қарздорликни тўлаб беришни сўраб мурожаат қилган бўлса-да, жавобгар томонидан ушбу талабномалар оқибатсиз қолдирилган. Бундан кўриниб турибдики, даъвогар томонидан низони судгача ҳал қилиш чоралари кўрилган. Шартнома шартлари даъвогар томонидан бажарилган бўлса-да, жавобгар томонидан тегишли тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаган. Бу ҳолатлар ишдаги далиллар билан тўлиқ ўз тасдиғини топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 8 ва 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолда мажбурият тарафлар ўртасида имзоланган шартномадан келиб чиққан. Шунингдек, ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Жавобгар томонидан шартномавий мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги сабабли низо судгача етиб келган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68 - моддасига асосан, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Агар тараф суд томонидан талаб этилаётган далилни ўзида ушлаб турган ва суд сўрови билан белгиланган муддатда уни тақдим этмаётган бўлса, ундаги маълумотлар шу тараф манфаатларига қарши қаратилган деб тахмин қилинади ва у томонидан тан олинган деб ҳисобланади. Бу ҳолатда, ўтган давр мобайнида қарздорлик тўланмай келинаётганлиги ҳолатидан келиб чиқиш лозим. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 47-моддасида, ҳисобварақ-фактура Товарларни (хизматларни) реализация қилишда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар, агар мазкур моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ушбу товарларни (хизматларни) сотиб олувчиларга ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши шартлиги ҳисобварақ-фактура, қоида тариқасида, электрон ҳисобварақ-фактураларнинг ахборот тизимида электрон шаклда расмийлаштирилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.2020 йилдаги №489-сонли “Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” қарори 2-иловаси; 61 - бандида электрон ҳисобварақ-фактурани имзолаш юридик шахс номидан-ташкилот раҳбари ёки ташкилот номидан берилган ишончнома ёки бошқа ҳужжат билан ваколат берилган шахслар номига расмийлаштирилган электрон рақамли имзо орқали амалга оширилиши белгиланган. 2 Даъвогар жавобгарга электрон ҳисобварақ-фактураларни электрон шаклда юборган. Жавобгар томонидан электрон ҳисобварақ-фактура тасдиқланган. Суд мажлиси жараёнида маълум бўлишича, бугунги кун ҳолатига асосий қарз суммаси жавобгар томонидан ихтиёрий равишда даъвогарга тўлаб берилмаган. Бу ҳолатда, қарздорлик бартараф этилмаганлиги ҳолатидан келиб чиқиш лозим. Ушбу ҳолатларни инкор этиб бўлмайди. Шу боис, суд даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни судда кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида” ги қонун иловасида Давлат божи ставкаларининг миқдори белгиланган бўлиб, 2-бандида мулкий хусусиятга эга даъво аризалардан эса даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида бироқ, БҲМ нинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорида ундирилиши назарда тутилган. Шунга кўра суд, ишни судда кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагиларга асосан суд даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 13.238.748 сўм асосий қарз, олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажатлари ҳамда Республика бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Қайд этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарори, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68,118,176,179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар - “BBBBB” МЧЖ ҳисобидан, даъвогар – “AAAAA” МЧЖ фойдасига 13.238.748 сўм асосий қарз ва олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар - “BBBBB” МЧЖ ҳисобидан Республика бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексида белгиланган тартибида Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шикоят бериш мумкин. Судья Д.Соатов 3