Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1502-2501/12841 Дата решения 07.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Фарғона туманлараро иқтисодий суди Судья AMANOV FARRUX ANVARJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 1a07964c-2426-4bcd-91e6-34fbc1b5b4b8 Claim ID PDF Hash a537eb2d8ed9ac09... Загружено 10.04.2026 PDF
Текст решения 3 542 символов
4-1502-2501/12841-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2026 йил 7 январь Фарғона туманлараро иқтисодий суди, судья Ф.Амановнинг раислигида, судья ёрдамчиси Д.Маматқуловнинг суд мажлиси котиблигида, «ДАЪВОГАР НОМИ»нинг “ЖАВОБГАР НОМИ” МЧЖдан 2025 йил 25 июнь кунги №199766201-сонли оммавий офертага асосан 14 492 152 сўм мажбурий ажратмани ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: «ДАЪВОГАР НОМИ» (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “ЖАВОБГАР НОМИ” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 2025 йил 25 июнь кунги №199766201-сонли оммавий офертага асосан 14 492 152 сўм мажбурий ажратмани ундиришни сўраган. Даъвогар судга ариза тақдим этиб, иқтисодий ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Жавобгар ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда хабардор этилган бўлса-да, суд мажлисида улардан вакил иштирокини таъминламади, даъвога нисбатан ўз эътирозларини билдирмади. Суд ишни унинг иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд ишдаги тўпланган ҳужжатларни ўрганиб, қуйидагиларга кўра даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди: аниқланишича, 2025 йил 25 июнь кунги №199766201-сонли оммавий офертага асосан даъвогар жавобгарнинг Учкўприк тумани, Боғибўстон МФЙ, Саноат зонаси 253-уйда 1 дона 5 қаватли турар жой биноси объектида қурилиш-монтаж ишларини бажариш сифати ва тўлиқлиги устидан назорат функциялари текширувини амалга ошириш учун давлат рўйхатидан ўтказган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 февралдаги “Қурилиш-монтаж ишлари сифатини тубдан яхшилаш ва қурилишни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги ПҚ-4586-сонли қарорининг 8-бандида 2020 йил 1 апрелдан бошлаб давлат қурилиш назорати амалга оширилиши шарт бўлган барча объектлар бўйича ҳудудий инспекцияларга ажратмалар қурилиш-монтаж ишлари қийматининг 0,2 фоизига тенг ягона миқдорда (қўшимча қиймат солиғисиз) тўланиши белгиланган. Жавобгар бу ҳудудда янги қурилишини амалга оширган. Қурилишмонтаж ишларининг қиймати 7246076445 сўм этиб белгиланган. Жавобгар даъвогарга тўловларни тўлаб бормаганлиги сабабли даъвогар жавобгарга қарзни тўлаш бўйича талабнома юборган, лекин у буни оқибатсиз қолдирган. Шу сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Жавобгар суд мажлиси бўлиб ўтадиган кунга қадар ҳам қарзни узиш чораларини кўрмаган. Иш ҳужжатларида жавобгарнинг ҳақиқатан ҳам 14 492 152 сўм қарзи мавжудлигини тасдиқловчи далиллар мавжуд. Шу сабабли, суд даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланиши белгиланган. Юқоридагиларга асосланиб, даъвогарга жавобгардан 14 492 152 сўм асосий қарз, 412 000 сўм тўланган давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундириш лозим бўлади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 176-179моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. «ДАЪВОГАР НОМИ» фойдасига жавобгар “ЖАВОБГАР НОМИ” МЧЖдан 14 492 152 сўм асосий қарз, 412 000 сўм тўланган давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати, жами 14 945 352 сўм ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судига бир ойлик муддатда апелляция, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан бошлаб олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи Ф.Аманов“Ҳал