Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1801-2503/10097 Дата решения 07.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Қарши туманлараро иқтисодий суди Судья MUQUMOVA ADOLAT AXMATOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID f1e3a4b1-4f27-46c2-b48f-80312fd0ebcf Claim ID PDF Hash 829186edd3bbd477... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 535-моддаси ФКнинг 535 law
ФКнинг 244-моддаси ФКнинг 244 law
ФКнинг 564-моддаси ФКнинг 564 law
ФКнинг 703-моддаси ФКнинг 703 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
аноатлантиришни ва ИПКнинг 118-моддаси аноатлантиришни ва ИПК 118 law
Текст решения 8 467 символов
4-1801-2503/10097-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2026 йил 7 январь Қарши туманлараро иқтисодий суди, судья А.Муқумова раислигида, судья ёрдамчиси М.Хушнаеванинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар «ХХХХ» АЖ манфаатида жавобгар «ХХХХ» АЖ ҳисобидан 64 903 092 сўм асосий қарз, 3 245 154 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакиллари хххх (ишончнома асосида)лар иштирокида ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар «ХХХХ» АЖ (бундан буён матнда - даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар «ХХХХ» АЖ (бундан буён матнда - жавобгар деб юритилади)дан 64 903 092 сўм асосий қарз ва 3 245 154 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъво талабларини тўлиқ қўллаб-қувватлаб, даъво аризасида келтирган важларини такрорлаб, жавобгар томонидан қарздорлик бугунги кунга қадар тўланмаганлигини билдириб, суддан даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар ўз вакили иштирокини таъминламади, бироқ иш ҳужжатларида жавобгарга суднинг даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва суд муҳокамасига тайинлаш тўғрисидаги ажрими етказилганлиги тўғрисидаги почта идорасининг хабарномаси мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Бундай ҳолатда суд ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд ишда иштирок этган тараф вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар ҳисобидан ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг иккинчи қисмига кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофик, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Мазкур ҳолда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар транспорт воситаларининг ижара шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 535-моддасига кўра, мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига хақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдалаш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 27 декабрда 15-сонли ва 2024 йил 1 февралда 23-сонли траспорт воситаларини ижарага бериш шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра, даъвогар жавобгарга ўзига тегишли бўлган автотранспортни ижарага бериш, ўз навбатида жавобгар уни қабул қилиб олиш ва ижара ҳақи тўловларини тўлаш мажбуриятини олган. ФКнинг 244-моддаси биринчи қисмига кўра, агар қонунчилик ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмаслиги қайд этилган. Тарафлар ўртасида 2024 йил 27 декабрда тузилган шартноманинг 2.1бандига кўра, шарноманинг умумий қиймати 5 000 000 000 сўм этиб белгиланган. Шартноманинг 2.2 бандига кўра "Буюртмачи" шартноманинг 2.1бўлимида кўрсатилган сумманинг 15 фоизи миқдорида олдиндан тўловни амалга ошириши шарт. Шартноманинг 2.3 бандига асосан ушбу Шартнома бўйича тўловлар "Буюртмачи" томонидан тақдим этилган ҳисоб-фактураларга мувофиқ "Ижрочи"нинг банк ҳисоб рақамига ўтказилади. "Ижрочи" ва "Буюртмачи" ўртасидаги ҳисоб-китоб учун асос бўлиб, "Буюртмачи"нинг имзолари ва муҳрлари билан тасдиқланган, тўлдирилган йўл варақаси ёки товар-транспорт юкхатлари ҳисобланади. ФКнинг 564-моддасига кўра, транспорт воситасини экипажи билан ижарага бериш шартномаси бўйича ижарага берувчи транспорт воситасини вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш учун ҳақ эвазига ижарага олувчига беради ва ўз кучи билан уни бошқариш ҳамда техник фойдаланиш бўйича хизмат кўрсатади. ФКнинг 703-моддасига асосан ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Тарафлар ўртасида автотранспорт хизматлари кўрсатилганлиги тўғрисида ҳисобварақ-фактуралар тасдиқланиб, тўловга тақдим этилган бўлсада, жавобгар томонидан шартнома бўйича қабул қилиб олинган хизматлар учун тўловлар тўлиқ амалга оширилмаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 64 903 092 сўм миқдорида қарздорлиги юзага келган. Мазкур қарздорлик тарафлар ўртасида расмийлаштириш ҳисобварақфактуралар ва иш ҳужжатлари билан ўз тасдиғини топган. Юқорида қайд этилган асосларни инобатга олиб, суд даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 64 903 092 сўм асосий қарз суммасини ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди ва уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар жавобгар ҳисобидан 3 245 154 сўм пеня ундиришни сўраган. ФК 333-моддаси биринчи қисмининг биринчи жумласида белгиланишича, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб беради. Шартноманинг 7.5-бандига мувофиқ, "Буюртмачи" кўрсатилган хизматлар учун ўз вақтида тўловни амалга оширмаганлиги учун жавобгарбўлади. Бажарилган ишлар учун тўлов амалга ошириш кечиктирилган тақдирда, ҳар бир кечиктирилган кун учун 0,4 фоиз миқдорида пеня ундирилади. Ҳисобланган пеня кечиктирилган сумманинг ёки бажарилган иш миқдорининг 5 фоизидан ошмаслиги керак. Жавобгар томонидан тўловларни амалга ошириш борасидаги шартномавий мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги сабабли суд даъво аризасининг пеня ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди ва уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга биноан иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим. Суд юқоридаги ҳолатларни инобатга олиб, даъвогарнинг даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни ва ИПКнинг 118-моддасига асосан ишни кўриш билан боғлиқ харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Қайд этилганлар ҳамда ИПКнинг 66, 74, 118, 128, 170, 176-180, 186, 192моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар «ХХХХ» АЖ ҳисобидан даъвогар «ХХХХ» АЖ фойдасига 64 903 092 сўм асосий қарз, 3 245 154 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар «ХХХХ» АЖ ҳисобидан республика бюджетига 1 362 964,92 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори устидан Қашқадарё вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья А.Муқумова