Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1502-2501/12837 Дата решения 07.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Фарғона туманлараро иқтисодий суди Судья AMANOV FARRUX ANVARJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID b4683c99-31cf-4e5f-ab7c-d0261a61ec37 Claim ID PDF Hash 3accc83394c600a5... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
суд ишни ИПКнинг 128-моддаси суд ишни ИПК 128 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
аролик кодексининг 386-моддаси аролик кодекси 386 code_article
Текст решения 4 445 символов
4-1502-2501/12837-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2026 йил 7 январь Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ф.Аманов раислигида, судья ёрдамчиси Д.Маматқуловнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар “ДАЪВОГАР НОМИ” МЧЖнинг, жавобгар “ЖАВОБГАР НОМИ” МЧЖ ҳисобидан 2 129 762 000 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни, суд ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар “ДАЪВОГАР НОМИ” МЧЖ ва жавобгар “ЖАВОБГАР НОМИ” МЧЖ ўртасида 12.02.2024 йил куни 24-МТМ-01/01-сонли кўмир етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилган бўлиб, ушбу шартномага кўра, даъвогар жавобгарга кўмир етказиб бериш, даъвогар эса етказиб берилган кўмир маҳсулотлари учун тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан жавобгарга 7 209 562 000 сўмлик кўмир маҳсулотлари етказиб берилган бўлсада, жавобгар томонидан етказиб берилган кўмир маҳсулотлари учун 2 129 762 000 сўм тўловларни амалга оширмаган. Даъвогарнинг қарздорликни тўлаш тўғрисидаги юборилган талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли, даъвогар “ДАЪВОГАР НОМИ” МЧЖ судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “ЖАВОБГАР НОМИ” МЧЖ ҳисобидан 2 129 762 000 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Даъвогар вакили ишни унинг иштирокисиз кўришни сўраган. Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига асосан, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли, суд ишни даъвогар вакили иштирокисиз кўришни лозим ҳисоблайди. Жавобгар суд мажлиси куни ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисига ундан вакил келмади. Шу сабабли, суд ишни ИПКнинг 128-моддасига асосан, жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим ҳисоблайди. Суд ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, далилларни текшириб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, лозим даражада бажарилиши керак. Фуқаролик кодексининг 386-моддасида, олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар “ДАЪВОГАР НОМИ” МЧЖ ва жавобгар “ЖАВОБГАР НОМИ” МЧЖ ўртасида 12.02.2024 йил куни 24-МТМ-01/01-сонли кўмир етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилган бўлиб, ушбу шартномага кўра, даъвогар жавобгарга кўмир етказиб бериш, даъвогар эса етказиб берилган кўмир маҳсулотлари учун тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан жавобгарга 7 209 562 000 сўмлик сўмлик кўмир маҳсулотлари етказиб берилган бўлсада, жавобгар томонидан етказиб берилган кўмир маҳсулотлари учун тўловлар тўлиқ амалга оширилмаган. Натижада, жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарзи 2 129 762 000 сўмни ташкил қилган. Ушбу қарздорлик ишдаги ҳужжатлар ҳамда билан ўз тасдиғини топади. Бундай ҳолда, суд даъво талабини асосли деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга кўра, суд даъво аризасини қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 2 129 762 000 сўм асосий қарз, 41 200 сўм почта харажати, 42 595 240 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Бинобарин суд, Фуқаролик кодексининг 236, 386-моддалари ва Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 163, 170, 176, 177, 178, 179, 180, 186, 259-моддаларини қўллаб, Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар “ДАЪВОГАР НОМИ” МЧЖ фойдасига, жавобгар “ЖАВОБГАР НОМИ” МЧЖ ҳисобидан 2 129 762 000 сўм асосий қарз, 41 200 сўм почта харажати, 42 595 240 сўм давлат божи, жами 2 172 398 440 сўм ундирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар суднинг мазкур ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали, Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой муддатда кассация шикояти (протести) келтиришга ҳақли. Раислик қилувчи Ф.Аманов