Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1603-2502/10264 Дата решения 07.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманган туманлараро иқтисодий суди Судья SOATOV DILSHOD TUYCHIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 0155ddae-de78-4121-995e-4f06dbd2bd83 Claim ID PDF Hash d14a67fe5fc0914d... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения 6 814 символов
4-1603-2502/10264 - сонли иқтисодий иш Д.Соатов Судья – НАМАНГАН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛҚИЛУВҚАРОРИ Наманган шаҳри 2026 йил 07 январь Наманган туманлараро иқтисодий суди судья Д.Соатов раислигида, судья ёрдамчиси О.Мирзакуловнинг суд мажлиси котиблигида, Наманган шаҳар прокурори ёрдамчиси У.Самижоновнинг иштирокида, ССП Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси даъвогар – “АААА” МЧЖнинг манфаатида, жавобгар – “ВВВВ”га нисбатан 23.963.140 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризасини, очиқ суд мажлисида тарафларнинг иштирокисиз Наманган туманлараро иқтисодий суди биносида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: ССП Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси даъвогар – “АААА” МЧЖнинг манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда жавобгар “ВВВВ”га нисбатан 23.963.140 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Бугунги суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этмади бироқ, ўзининг жавобгар томонидан қарздорлик тўлиқ тўланганлиги тўғрисидаги аризасини судга юбориб, унда почта харажатларини ундириш сўралган. Прокурор ёрдамчиси қарздорлик тўлиқ тўланганлиги сабабли даъвони рад этишни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакиллари иштирок этмади, бироқ иш ҳужжатларида унинг суд мажлиси муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи далиллар мавжуд. Жавобгар вакилига даъво аризага ўз эътирозларини асословчи ҳужжатларни судга тақдим этиш ҳуқуқи имкони берилганлигига қарамасдан суд мажлисида қатнашмади ва ўзининг қарзи мавжуд эмаслиги ҳолатини тасдиқловчи далилларни судга тақдим этмади. Унинг суд мажлисида иштирок этмаганлиги ишни кўришга тўсқинлик қилмайди. Юқоридагиларга кўра суд, суд муҳокамасини жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида “Кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбалари ишлаб чиқарган электр энергияси сотиш” тўғрисида 03.02.2025 йилда №Я/Э-50/0725 - сонли шартнома имзоланган. Шартнома Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.02.2023 йилдаги “2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари” тўғрисидаги ПҚ57 – сонли қарори ижроси доирасида тузилган. Шартнома шартларига кўра, даъвогар қайта тикланувчи энергия манбаларидан ишлаб чиқарилган электр энергиясини етказиб бериши, жавобгар эса уни қабул қилиб олиш ва келишилган ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. 1 25.09.2025 йил ҳолатига 23.963.140 сўмлик электр энергияси етказиб берилган. Шартнома юзасидан тарафлар ўртасида энергия етказиб берилганлиги тўғрисида маълумотнома расмийлаштирилган. Жавобгар томонидан етказиб берилган электр энергияси ҳажмига ва суммасига эътироз билдирилмаган. Даъвогар томонидан жами 23.963.140 сўмлик электр энергияси етказиб берилган. Маҳсулот етказиб берилганлиги далиллар билан исботлаб берилган. Натижада 23.963.140 сўм қарздорлик вужудга келган. Даъвогар жавобгарга ушбу қарздорликни тўлаб беришни сўраб мурожаат қилган бўлса-да, жавобгар томонидан ушбу талабномалар оқибатсиз қолдирилган. Бундан кўриниб турибдики, даъвогар томонидан низони судгача ҳал қилиш чоралари кўрилган. Шартнома шартлари даъвогар томонидан бажарилган бўлса-да, жавобгар томонидан тегишли тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаган. Бу ҳолатлар ишдаги далиллар билан тўлиқ ўз тасдиғини топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 8 ва 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолда мажбурият тарафлар ўртасида имзоланган шартномадан келиб чиққан. Шунингдек, ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Жавобгар томонидан шартномавий мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги сабабли низо судгача етиб келган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддасига асосан, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Агар тараф суд томонидан талаб этилаётган далилни ўзида ушлаб турган ва суд сўрови билан белгиланган муддатда уни тақдим этмаётган бўлса, ундаги маълумотлар шу тараф манфаатларига қарши қаратилган деб тахмин қилинади ва у томонидан тан олинган деб ҳисобланади. Суд мажлиси жараёнида маълум бўлишича, бугунги кун ҳолатига қарздорлик жавобгар томонидан тўлиқ тўланган. Бу ҳолатда, ўтган давр мобайнида қарздорлик тўлиқ тўланганлиги ҳолатидан келиб чиқиш лозим. Ушбу ҳолатларни инкор этиб бўлмайди. Ишни судда кўриш жараёнида жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари лозим даражада бажарилган, яъни етказиб берилган электр энергиясига ҳақ тўлиқ тўланганлиги сабабли, суд даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси талабларидан келиб чиқиб, суд харажатлари тарафларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади. 2 Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида” ги қонун иловасида Давлат божи ставкаларининг миқдори белгиланган бўлиб, 2-бандида мулкий хусусиятга эга даъво аризалардан эса даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида бироқ, БҲМ нинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорида ундирилиши назарда тутилган. Шунга кўра суд, ишни судда кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагиларга асосан суд даъво аризасини қаноатлантиришни тўлиқ рад этишни олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажатлари, Республика бюджетига 479.263 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Қайд этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарори, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонун ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68,118,176, 179 - моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризасини қаноатлантириш тўлиқ рад этилсин. Жавобгар - “ВВВВ” ҳисобидан, даъвогар – “АААА” МЧЖ фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Жавобгар - “ВВВВ” ҳисобидан Республика бюджетига 479.263 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарордан норози бўлган тараф ҳал қилув қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали апелляция шикояти (протести), ҳал қилув қарордан қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести)ни Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бериши мумкин. Судья Д.Соатов 3