Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1501-2502/22651 Дата решения 07.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Фарғона туманлараро иқтисодий суди Судья MAXMUDOVA SAIDA RAYIMJONOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 2ccbf4dd-9c7c-4f9e-81b3-31471966f0b6 Claim ID PDF Hash e7352940d8eb8a43... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 736-моддаси ФКнинг 736 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 7 757 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2026 йил 7 январь 4-1501-2502/22651-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова раислигида, судья ёрдамчиси А.Маматхолиқовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Р.Рахматов (2026 йил 2 июль кунги 40-02/75-сонли ишончномага асосан) иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “**********************” АТБ манфатини кўзлаб жавобгар «**********************» МЧЖ ҳисобидан жами 107 018 473,51 сўм кредит қарздорлигини ва суд ҳаражатларини жавобгардан ундириш тўғрисидаги иқтисодий ишни Фарғона туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “**********************” АТБ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризасини киритиб, «**********************» МЧЖдан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 100 000 000 сўм кредит асосий қарзи, 6 399 864,34 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги, 306 280,40 сўм пеня ва 312 328,77 сўм ҳисобланган фоизини, жами 107 018 473,51 сўм кредит қарздорлигини ва суд ҳаражатларини ундиришни сўраган. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси ишни ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили маълумотнома тақдим қилиб, кредитни муддати ўтган фоизидан 3 225 000 сўм тўлов амалга оширганини билдириб, даъво талабини қолган қисмини қаноатлантириб беришни сўради. Жавобгар ишни суд мажлисида кўриш вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда хабардор этилган, лекин суд мажлисида вакил иштирокини таъминламаган. Суд ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосан унинг иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд ишдаги мавжуд далилларга баҳо бериб, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2025 йил 11 апрель кунги 1549411-сонли кредит шартномаси тузилган. Унга кўра, банк томонидан фаолият ва хизматлар соҳасини кенгайтириш мақсадида 17,5 фоиз (Ўзбекистон Республикаси Марказий бапкининг асосий ставкаси 13,5 % (ўзгарувчан)+4% Банк маржаси) устама ҳақ тўлаш шарти билан 84 ой муддатга шундан 24 ойлик имтиёзли давр билан, оргтехника ва мебел жихозларини сотиб олиш учун жами 100 000 000 сўмлик кредит маблағи ажратилган. Шартноманинг 4.2.1-бандига асосан қарз олувчи томонидан шартнома шартларига мувофиқ олинган кредит ва унга ҳисобланган фоизларни банкга мазкур шартномада белгиланган муддат ва миқдорда тўлаш жадвалига мувофиқ қайтарилиши белгиланган. Шартноманинг 5.1.4-бандига кўра банк карздор томонидан кредитни қайтаршп жадвалида белгиланган миқдор хамда муддатларни бир йилда икки ва ундан ортиқ маротаба бузган холда асосий қарз ва унга хисобланган фоизлар тўланмаганда, фоизларни хамда кредит бўйича асосий қарзни муддатидан олдин, шунингдек ундирувни кредит таъминотига қаратиш орқали ундириш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 744-моддаси биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф-банк ёки бошқа кредит ташкилоти иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағларини кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФК 735-моддасининг биринчи қисмига биноан қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. ФКнинг 736-моддасига кўра агар қарз шартномасида қарзни қисман (бўлиббўлиб) тўлаш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Кредит шартномасига асосан жавобгар шартномада олган кредит тўловларини ўз вақтида амалга оширмаганлиги боис 2025 йил 11 ноябрь ҳолатига 107 018 473,51 сўм қарздорлик ҳисобланган. Даъвогар даъво аризасида ушбу кредит қарздорликни ундириш талаби билан мурожаат қилган. Суд мажлисида даъвогар вакили судга маълумотнома тақдим қилиб, жавобгар кредитни муддати ўтган фоизидан 3 225 000 сўм тўлов амага оширганини маълум қилди. Шунга кўра суд, даъво аризасини қисман қаноатлантириб, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 100 000 000 сўм кредитнинг асосий қарзи, 3 487 193,11 сўм муддати ўтган фоизи, 306 280,40 сўм пеня, 312 328,77 сўм ҳисобланган фоиз ва 41 200 сўм почта харажатини ундириш лозим бўлади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланиши белгиланган. Юқоридагилардан келиб чиқиб, жавобгардан Республика бюджетига 2 140 369,47 сўм давлат божини ундиришни лозим топади. Баён этилганларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 176-179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. “**********************” АТБ фойдасига жавобгар «**********************» МЧЖ ҳисобидан 100 000 000 сўм кредитнинг асосий қарзи, 3 487 193,11 сўм муддати ўтган фоизи, 306 280,40 сўм пеня, 312 328,77 сўм ҳисобланган фоиз ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. Жавобгар «**********************» МЧЖ ҳисобидан Республика бюджетига 2 140 369,47 сўм давлат божи ундирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддатда ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти келтиришга ҳақли. Раислик этувчи: С.Махмудова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (хулоса қисми) Фарғона шаҳри 2026 йил 7 январь 4-1501-2502/22651-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова раислигида, судья ёрдамчиси А.Маматхолиқовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Р.Рахматов (2026 йил 2 июль кунги 40-02/75-сонли ишончномага асосан) иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “**********************” АТБ манфатини кўзлаб жавобгар «**********************» МЧЖ ҳисобидан жами 107 018 473,51 сўм кредит қарздорлигини ва суд ҳаражатларини жавобгардан ундириш тўғрисидаги иқтисодий ишни Фарғона туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, суд Ўзбекистон Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 178-179, 186-190, 259, 262-моддаларини қўллаб ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. “**********************” АТБ фойдасига жавобгар «**********************» МЧЖ ҳисобидан 100 000 000 сўм кредитнинг асосий қарзи, 3 487 193,11 сўм муддати ўтган фоизи, 306 280,40 сўм пеня, 312 328,77 сўм ҳисобланган фоиз ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. Жавобгар «**********************» МЧЖ ҳисобидан Республика бюджетига 2 140 369,47 сўм давлат божи ундирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддатда ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти келтиришга ҳақли. Раислик этувчи: С.Махмудова