← Назад
Решение #2826081 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 48 | — | law | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| онуни | 53 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| олларда ФК | 377 | — | law | |
| суд ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
11 677 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2025 йил 7 январь
4-1501-2502/22036-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова раислигида,
судья ёрдамчиси А.Маматхолиқовнинг суд мажлиси котиблигида, агентлик вакили
А.Холмирзаев (ишончномага асосан), даъвогар вакиллари З.Турдиев ва Н.Саидов
(ишончнома асосида), жавобгар вакили С.Маманазарова (ишончномага асосан)лар
иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий
агентлигининг даъвогар «**********************» АК манфаатида жавобгар
«**********************» АЖ ҳисобидан 1 810 613 451,6 сўм дивиденд маблағлари
ва унга ҳисобланган 652 553 775,56 сўм пеня ундириш, жавобгарга
“**********************” АЖ билан шартнома тузиш мажбуриятини юклаш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Фарғона
туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида, видеоконференцалоқа
режимида кўриб чиқиб қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
«**********************» АК манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат этиб,
жавобгар «**********************» АЖдан 1 810 613 451,6 сўм дивиденд
маблағлари ва унга ҳисобланган 652 553 775,56 сўм пеня ундиришни, жавобгарга
“**********************” АЖ билан шартнома тузиш мажбуриятини юклашни
сўраган.
Агентлик вакили суд мажлисида тушунтириш бериб, даъво талабларини
қувватлаб, даъво аризасида келтирилган важларни такрорлаб, уларни
қаноатлантиришни сўради.
Даъвогар вакили суд мажлисида кўргазма бериб, даъво талабларини
қувватлаб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакили суд мажлисида тушунтириш бериб, даъво аризасига
эътирози йўқлигини, диведент қарздорлик тўғри ҳисобланганлигини билдириб,
суддан жамиятнинг бугунги молиявий ва иқтисодий ночор аҳволини инобатга олиб
пеня ундирмасликни сўради.
Суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг кўргазмасини тинглаб, иш
ҳужжатларини
ўрганиб
чиқиб,
қуйидагиларга
кўра
даъвони
қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларига қараганда, «**********************» АЖнинг 747 226
дона оддий акциялари, яъни фоизларда ҳисоблаганда 51 фоиз акциялари
«**********************лари» АК тегишли бўлган.
2022 йил якунлари бўйича 14.12.2022 йилда навбатдан ташқари умумий
йиғилиш ўтказилиб, жамиятнинг соф фойдасини жамият таъсисчиларининг
улушларига мутаносиб равишда дивиденд тариқасида тақсимлашга, дивиденд
тўлашга қарор қилинган.
Умумий йиғилиш қарорига кўра бир дона оддий акция учун 3463,5 сўмдан
двиденд тўлаш белгиланган. Шунга кўра даъвогар жамиятга тўланиши лозим бўлган
двиденд суммаси 2 458 616 388,45 сўм миқдорида белгиланган.
Жавобгар томонидан ушбу двиденд суммасининг 648 002 936,85 сўм миқдори
тўлаб берилган бўлиб, қолган 1 810 613 451,6 сўмлик қисми тўланмаган.
Ўзбекистон
Республикасининг
“Акциядорлик
жамиятлари
ва
акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунининг 48-моддаси
иккинчи қисмига кўра, жамият акцияларнинг ҳар бир тури бўйича эълон қилинган
двидендларни тўлаши шарт.
Жавобгар жамият иштирокчиларининг 2022 йил 14 декабрдаги қарори билан,
2022 йил якуни бўйича соф фойданинг жамият иштирокчилари ўртасида
тақсимланган қисмлари 60 кун муддат ичида тўланиши белгиланган бўлсада, лекин
асоссиз равишда даъвогар корхонага тўлаб берилиши лозим бўлган дивиденд
суммалари тўланмасдан қолган.
Ҳолбуки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига
кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун хужжатлари талабларига
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Шунингдек, даъвогар жавобгардан дивиденд тўловини кечиктирганлиги учун
Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунининг 53-моддасига асосан
652 553 775,56 сўм пеня ҳисоблаб ундиришни сўраган.
ФКнинг 326-моддасида “Агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса,
суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада
бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи,
шунингдек, кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак” деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги 163-сонли “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг 2-бандида
“Шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар
томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш
усулларидан бири ҳисобланади. Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги
даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ
ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига
мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб
қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт” деб кўрсатилган.
Бу ҳолатда суд, тарафларнинг ўз мажбуриятларини қай даражада
бажарганликлари ҳамда жавобгарнинг иқтисодий аҳволини инобатга олиб, даъвогар
фойдасига жавобгардан 91 500 000 сўм пеня ундиришни, пенянинг қолган қисмини
қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
Бундан ташқари даъвогар жавобгарга “**********************” АЖ билан
шартнома тузиш мажбуриятини юклашни сўраган.
ФК 377-моддасига кўра, Ушбу Кодексга ёки бошқа қонунларга мувофиқ
оферта (шартнома лойиҳаси) йўлланган тараф учун шартнома тузиш мажбурий
бўлган ҳолларда бу тараф оферта олинган кундан бошлаб ўттиз кун мобайнида
бошқа тарафга акцепт тўғрисида ёки акцептдан бош тортиши тўғрисида ёхуд
офертани бошқа шартларда акцептлаши тўғрисида (шартнома лойиҳасига
келишмовчиликлар баённомаси) билдириш йўллаши керак.
Оферта йўллаган ҳамда шартнома тузиши мажбурий бўлган тарафдан
офертани бошқа шартларда акцептлаш тўғрисида билдириш (шартнома лойиҳасига
келишмовчиликлар баённомаси) олган тараф бундай билдириш олинган ёки акцепт
учун муддат тугаган кундан бошлаб ўттиз кун мобайнида шартнома тузиш чоғида юз
берган келишмовчиликларни кўриб чиқиш учун судга топширишга ҳақли.
Ушбу Кодексга ёки бошқа қонунларга мувофиқ шартнома тузиш оферта
(шартнома лойиҳаси) йўллаган тараф учун мажбурий бўлган ва унга ўттиз кун
мобайнида шартнома лойиҳасига келишмовчиликлар баённомаси юбориладиган
ҳолларда бу тараф келишмовчиликлар баённомасини олган кундан бошлаб ўттиз кун
мобайнида бошқа тарафга шартномани унинг таҳририда қабул қилишини ёки
келишмовчиликлар баённомасини рад этишини билдириши шарт.
Келишмовчиликлар баённомаси рад этилганида ёки уни кўриб чиқиш
натижалари тўғрисидаги билдириш кўрсатилган муддатда олинмаганида
келишмовчиликлар баённомасини йўллаган тараф шартнома тузиш чоғида юз берган
келишмовчиликларни кўриб чиқиш учун судга топширишга ҳақли.
Агар ушбу Кодексга ёки бошқа қонунларга мувофиқ шартнома тузиши
мажбурий бўлган тараф уни тузишдан бош тортса, иккинчи тараф уни шартнома
тузишга мажбур қилиш талаби билан судга мурожаат қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 18.12.2009
йилдаги 203-сонли “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни
тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида”ги Қарорининг 11-банди оҳирги хатбошисига кўра, шартнома
тузиш бир тараф учун қонунга кўра мажбурий бўлган ва тарафлар ўртасида
шартномани тузишда келишмовчиликлар юзага келган ҳолларда ФКнинг
377-моддаси қоидалари кўрсатилган қоидалар мажбурий тартибда қўлланилади.
Даъвогар томонидан келтирилган шартнома тузишга мажбурлаш тўғрисидаги
талабга
кўра,
жавобгар
«**********************»
АЖ
ва
“**********************” АЖни шартнома тузиши мажбурий деб ҳисобламоқда.
Агар ушбу ҳолатда қонунчиликда шартнома тузиш мажбурийлиги белгиланган
тақдирда ҳам ушбу талабни шартнома тарафларидан бири билдиришга ҳақли
ҳисобланади. Даъвогар эса келгусида тузилажак шартноманинг тарафи
ҳисобланмайди. Ушбу ҳолатда даъвогар жавобгарга нисбатан уни бошқа бир субъект
билан шартнома тузишга мажбурлашга ҳақли ҳисобланмайди.
Қайд этилганларга кўра суд даъвони қисман қаноатлантириб, жавобгар
ҳисобидан даъвогар фойдасига 1 810 613 451,6 сўм дивиденд суммаси, 91 500 000
сўм пеня, Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
фойдасига 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, даъвонинг қолган қисмини
қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади.
Бундан ташқари, суд ИПК 118-моддасига мувофиқ даъвонинг
қаноатлантирилган қисми бўйича жавобгар корхона ҳисобидан 49 263 344,54 сўм
давлат божи, даъвонинг рад этилган қисми бўйича даъвогар ҳисобидан 4 120 000 сўм
давлат божи, жавобгар ҳисобидан Олий суд депозитига 103 000 сўм ВКА харажати
ундиришни лозим деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 118, 176180, 186-188-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар
«**********************»
АЖ
ҳисобидан
даъвогар
«**********************» АК фойдасига 1 810 613 451,6 сўм дивиденд суммаси,
91 500 000 сўм пеня ундирилсин.
Жавобгар
«**********************»
АЖ
ҳисобидан
Ўзбекистон
Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги фойдасига 41 200 сўм почта
ҳаражати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар «**********************» АЖ ҳисобидан Республика бюджетига
49 263 344,54 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвогар «**********************» АК Республика бюджетига 4 120 000
сўм давлат божи ундирилсин.
Жавобгар
«**********************»
АЖ
ҳисобидан
Ўзбекистон
Республикаси Олий суди депозитига 103 000 сўм ВКА харажати ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Фарғона
вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида
шикоят (протест) келтириш мумкин
Раислик этувчи:
С.Махмудова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(хулоса қисми)
Фарғона шаҳри
2025 йил 7 январь
4-1501-2502/22036-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова раислигида,
судья ёрдамчиси А.Маматхолиқовнинг суд мажлиси котиблигида, агентлик вакили
А.Холмирзаев (ишончномага асосан), даъвогар вакиллари З.Турдиев ва Н.Саидов
(ишончнома асосида), жавобгар вакили С.Маманазарова (ишончномага асосан)лар
иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий
агентлигининг даъвогар «**********************» АК манфаатида жавобгар
«**********************» АЖ ҳисобидан 1 810 613 451,6 сўм дивиденд маблағлари
ва унга ҳисобланган 652 553 775,56 сўм пеня ундириш, жавобгарга
“**********************” АЖ билан шартнома тузиш мажбуриятини юклаш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Фарғона
туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида, видеоконференцалоқа
режимида кўриб чиқиб, суд Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 118, 176-180, 186188-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар
«**********************»
АЖ
ҳисобидан
даъвогар
«**********************» АК фойдасига 1 810 613 451,6 сўм дивиденд суммаси,
91 500 000 сўм пеня ундирилсин.
Жавобгар
«**********************»
АЖ
ҳисобидан
Ўзбекистон
Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги фойдасига 41 200 сўм почта
ҳаражати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар «**********************» АЖ ҳисобидан Республика бюджетига
49 263 344,54 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвогар «**********************» АК Республика бюджетига 4 120 000
сўм давлат божи ундирилсин.
Жавобгар
«**********************»
АЖ
ҳисобидан
Ўзбекистон
Республикаси Олий суди депозитига 103 000 сўм ВКА харажати ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Фарғона
вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида
шикоят (протест) келтириш мумкин
Раислик этувчи:
С.Махмудова