← Назад
Решение #2826082 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 170 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| онуни | 7 | — | law | |
| онуннинг | 32 | — | law | |
| ФКнинг | 260 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
10 469 символов
4-1805-2508/5166-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қарши шаҳри
2026 йил 7 январь
Қарши туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.Юсупов раислигида,
судья ёрдамчиси А.Убайдуллаевнинг котиблигида, даъвогар “O’SIMLIKL RNI
UYG’UNL SHG N HIMOY
QILISH M RK ZI” масъулияти чекланган
жамияти суд тугатиш бошқарувчисининг жавобгар “*************” фермер
хўжалиги
ҳисобидан
7
222
000
сўм
асосий
қарз,
3 611 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар
вакили ********** (суд тугтаиш бошқарувчиси) иштирокида, Қарши туманлараро
иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар “O’SIMLIKL RNI UYG’UNL SHG N HIMOY
QILISH
M RK ZI” масъулияти чекланган жамияти суд тугатиш бошқарувчиси (бундан
кейин матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, “*************” фермер хўжалиги (бундан кейин матнда –
жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 7 222 000 сўм асосий қарз,
3 611 000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб,
даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар ўз вакили иштирокини таъминламади, бироқ иш
ҳужжатларида жавобгарга суднинг даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва
суд муҳокамасига тайинлаш тўғрисидаги ажрими етказилганлиги, суд мажлиси
қолдирилганлиги ҳақидаги ажрим нусхаси жавобгарнинг охирги манзилига
юборилганлиги тўғрисидаги далиллар мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасига кўра, агар суд иқтисодий суд
ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини
олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор
қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга
бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси қуйидаги ҳолларда ҳам суд
томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади, агар:
ажрим йўлланган шахс ажримнинг кўчирма нусхасини олишни рад этган ва
ушбу рад этиш қайд этилган бўлса;
суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган
ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг
кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган
ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса;
ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки
хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан
фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса.
ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд
мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Мазкур ҳолатда суд ишни жавобгар вакилларининг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилининг тушунтиришларини
эшитиб, иш ҳужжатлари ўрганиб чиқиб, тўпланган далилларга ҳуқуқий баҳо
бериб, қуйидагиларга асосан даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади)нинг 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар электр энергиясини
етказиб бериш шартномасидан келиб чиққан.
ФК 236-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Иш ҳужжатларига кўра, “O’SIMLIKL RNI UYG’UNL SHG N HIMOY
QILISH M RK ZI” масъулияти чекланган жамияти ва “*************” фермер
хўжалиги
ўртасида
2020
йил
1
майда
13,
14,
75-сонли қишлоқ хўжалик корхоналарига хизмат кўрсатиш тўғрисида
шартномалар тузилган бўлиб, шартноманинг 1-бандига кўра, бажарувчи
(даъвогар) буюртмачи (жавобгар) га қишлоқ хўжалик экинларини касаллик ва
зарар кунандалардан ҳимоя қилиш бўйича хизматлар кўрсатиш мажбуриятини
олган.
Шартноманинг 1.2-бандида бажарувчи (даъвогар) шартномада кўрсатилган
биомаҳсулотларни сотиши, буюртмачи (жавобгар) эса олинган биомаҳсулотлар
учун ўз вақтида маҳсулот ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Шартномаларнинг 4.1-бандига кўра, шартномаларнинг умумий баҳоси
8 000 000 сўмни ташкил этган.
Даъвогар томонидан жавобгарга 2020 йил 13 июндаги 13-сонли
ҳисобварақ-фактура асосида 3 437 000 сўмлик, 2020 йил 10 июндаги 14-сонли
ҳисобварақ-фактура асосида 2 455 000 сўмлик, 2020 йил 21 августдаги
75-сонли ҳисобварақ-фактура асосида 1 330 000 сўмлик биомаҳсулотлар етказиб
берилган.
Шартноманинг 4.2-бандига кўра, жавобгар (буюртмачи) 50 фоиз олдиндан
тўловни амалга ошириши, ишлар бажарилгандан сўнг қабул қилиш топшириш
ҳужжатлари имзолангандан кейин 90 кун ичида тўловни амалга ошириш
белгиланган.
Даъвогар томонидан етказиб берилган биомаҳсулотлар жавобгар томонидан
қабул қилиб олинганлиги иш ҳужжатларидаги ҳисобварақ-фактура ҳамда
ишончнома билан тасдиқланади.
Қарздорликни бартараф этиш ҳақида юборилган талабнома жавобгар
томонидан оқибатсиз қолдирилган.
ФК 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи-сотувчи
шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб
оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун
ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда
фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун
топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш
мажбуриятини олади.
Ўзбекистон
Республикасининг
“Хўжалик
юритувчи
субъектлар
фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуни 7-моддасига
мувофиқ тарафлар ўртасида тузилган хўжалик шартномалари бўйича зиммаларига
олинган мажбуриятларни ўз вақтида ва тегишли тартибда бажаришлари шарт.
ФК 449-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ агар маҳсулот етказиб
бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши
назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақини
шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб
олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли.
ФК 244-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар қонунчилик ёки
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни
кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмаслиги қайд этилган.
Суд, даъвогар томонидан жавобгарга етказиб берилган биомаҳсулотлар
етказиб берилганлиги ишда мавжуд бўлган ҳисобварақ-фактура ва ишончнома
билан ўз исботини топганлиги, жавобгар эса шартлашилган миқдорда ва тартибда
маҳсулот ҳақи учун тўловни амалга оширмаганлигини инобатга олиб, даъвонинг
асосий қарзни ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди ва уни тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар жавобгардан тўловлар кечиктирилгани учун
“Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси
тўғрисида” ги қонуннинг 32-моддасига асосан 3 611 000 сўм пеня ундиришни ҳам
сўраган.
Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида” ги қонуннинг 32-моддасига кўра,
етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик
учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун
учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо
кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня
тўлайди.
ФКнинг 260-моддасига мувофиқ, қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан
белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган
тақдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади.
Неустойка тўлаш ҳақидаги талаб бўйича кредитор ўзига етказилган зарарни
исботлашга мажбур эмас.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб
беради.
Шу боис суд даъвонинг пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг
4-бандига
кўра,
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
кодексининг
326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш
даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини,
шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини
камайтиришга ҳақли.
Суд тарафлар томонидан қарздорнинг мулкий аҳволини ҳамда кредитор
манфаатларини инобатга олиб, пеня суммасини 1 500 000 сўмгача камайтиришни,
қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси, биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқорида қайд этилганлардан келиб чиққан ҳолда суд даъвогарнинг даъво
талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига
7 222 000 сўм асосий қарз, 1 500 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ҳамда
республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни, даъво талабининг
қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128,
170,176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “*************” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар
“O’SIMLIKL RNI UYG’UNL SHG N HIMOY QILISH M RK ZI” масъулияти
чекланган жамияти фойдасига 7 222 000 сўм асосий қарз, 1 500 000 сўм пеня ва 41
200 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Жавобгар “*************” фермер хўжалиги ҳисобидан Республика
бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят
бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш)
мумкин.
Судья
З.Юсупов