Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2001-2502/9172 Дата решения 06.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухоро туманлараро иқтисодий суди Судья RAHMATOVA ADIZA ORIFOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 158b28a8-7967-44dc-979c-bed8e374e62a Claim ID PDF Hash c16dc4f032d5e156... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 22-моддаси нинг 22 law
нинг 120-моддаси нинг 120 law
СКнинг 120-моддаси СКнинг 120 law
СКнинг 13-моддаси СКнинг 13 law
ИПКнинг 13-моддаси ИПКнинг 13 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 72-моддаси ИПКнинг 72 law
ИПК 74-моддаси ИПК 74 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 8 856 символов
4-2001-2503/9172-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Бухоро шаҳри 2026 йил 06 январь Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья А.Раҳматованинг раислигида, Қ.Қўзиеванинг котиблигида, даъвогар вакили Э.Жавҳаров (ишончнома ва буйруқ асосида), жавобгар *** вакили Р.Джураев (ордер асосида) У.Жумаев (ишончнома асосида), *** раҳбари Ф.Ғойибов иштирокида, даъвогар ***инг жавобгарлар ***, ***га нисбатан тақдим қилган солиқ қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган ишни ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, АНИҚЛАДИ: *** (бундан буён матнда даъвогар ёки СБ деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, *** (бундан буён матнда 2-жавобгар деб юритилади)дан *** (бундан буён матнда 1-жавобгар деб юритилади)нинг солиқ қарздорлиги ҳисобига 1.075.803.031,51 сўмни ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб, судга даъво аризаси билан мурожаат қилинганидан сўнг ҳам жавобгар томонидан солиқ қарзи тўланмаганлигини билдириб, ишни қонуний ҳал қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган 1-жавобгар вакили даъво талабига нисбатан эътироз билдириб, 2-жавобгар томонидан етказиб берилган товарлар тўлов амалга ошира олмаганлиги сабабли, товарлар қайтарилганлигини билдириб, даъвогарнинг талаби асосиз эканлиги сабабли, уни қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган 2-жавобгар вакили даъво талабига нисбатан эътироз билдириб, даъво талаби асосиз эканлиги сабабли, уни қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодекси (бундан буён матнда СК деб юритилади)нинг 22-моддасида солиқ тўловчилар белгиланган солиқлар ва йиғимларни ўз вақтида ҳамда тўлиқ ҳажмда ҳисоблаб чиқариши ва тўлаши шартлиги белгиланган. Даъво аризаси ва иш ҳужжатларидан кўринишича, 1-жавобгар ҚҚС тўловчи сифатида хизмат кўрсатиш, солиқ ҳисоботларини қабул қилиш, камерал назорат ўтказиш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш мажбурияти даъвогарга юклатилган. 1-жавобгарнинг 2025 йил 30 октябрь ҳолатида солиқлардан асосий қарзи 839.034.971,94 сўмни, устама 236.768.059,57 сўмни, жами 1.075.803.031,51 сўмни ташкил қилади. Даъвогар томонидан мазкур қарздорликни ундириш чоралари кўрилган. Ҳозирда жавобгар томонидан мазкур қарздорлик тўланмасдан келинган. 1-жавобгар томонидан солиқ органига тақдим этилган солиқ ҳисоботига кўра, 2-жавобгарга 2024 йил 20 декабрь куни 1.202.488.452,51 сўмлик (ҚҚС билан) бажарилган иш, кўрсатилган хизмат ёки товарларни реализация қилган. Бироқ, 1-жавобгар томонидан 1.202.488.452,51 сўмлик (ҚҚС билан) бажарилган иш, кўрсатилган хизмат ёки товарларни реализация қилган бўлсада, маблағ кўчириб берилмаганлиги учун 2-жавобгарнинг 1.202.488.452,51 сўмлик қарздорлиги юзага келган. Солиқ бошқармаси томонидан 1-жавобгарнинг бюджет ва мақсадли жамғармаларидан 1.075.803.031,51 сўм солиқ қарздорлиги ҳисобига 2жавобгар томонидан 1.202.488.452,51 сўмлик (ҚҚС билан) товарларни реализация қилинган товарлар ҳисобидан 1-жавобгарнинг мавжуд 1.075.803.031,51 сўм маблағни 2-жавобгар ҳисобидан ундириш тўғрисида талабнома юборилган. Талабнома оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли даъвогар 1.075.803.031,51 сўм солиқ қарздорликни ундириш тўғрисида судга мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан буён матнда СК деб юритилади) нинг 120-моддасининг саккизинчи хатбошисига кўра, агар солиқ тўловчининг товарларни (хизматларни) реализация қилишдан оладиган тушуми ёки бошқа даромадлари бошқа шахсларнинг банкдаги ҳисобварақларига келиб тушган бўлса, солиқ тўловчининг солиқ қарзи шу шахслардан ундирилиши мумкин. Тўққизинчи хатбошисига кўра агар солиқ тўловчи солиқ текшируви тўғрисида билган пайтдан эътиборан ўзининг пул маблағларини ёки бошқа мулкини ўзга шахсларга берган бўлса, солиқ тўловчининг солиқ қарзи шу шахслардан ундирилиши мумкин. Ушбу модда саккизинчи ва тўққизинчи қисмларининг қоидалари товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинадиган тушум ёки бошқа даромадлар ёхуд пул маблағлари ёки бошқа мулк ўзга шахсларга бир нечта операциялар орқали ўтказиб берилганлиги аниқланган ҳолларда ҳам қўлланилади. Ушбу модданинг саккизинчи — ўнинчи қисмларида кўрсатилган ҳолларда мазкур шахслардан солиқ қарзини ундириш солиқ тўловчининг реализация қилинган товарлари (ишлари, хизматлари) учун келиб тушган тушум, бошқа даромадлари, у томонидан ўтказилган пул маблағлари, бошқа мол-мулкнинг қиймати доирасида амалга оширилади. Солиқ органи мазкур шахслар тўғрисида ўзида мавжуд бўлган ахборот асосида ва солиқ тўловчининг солиқ қарзи миқдорига боғлиқ тарзда ушбу қарзни ундиришни кўрсатилган қайси шахслардан ва қандай нисбатда ундиришни амалга оширишни мустақил равишда белгилашга ҳақли. Ушбу модданинг саккизинчи — ўнинчи қисмларида назарда тутилган ҳолларда солиқ қарзини ундириш суд тартибида амалга оширилиши белгиланган. Суд, жавобгарларнинг тарафлар ўртасида тузилган шартномалар бўйича етказиб берилган маҳсулотлар учун ўз вақтида тўлов қилинмаганлиги сабабли, товарлар қайтарилганлиги, Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 09 декабрдаги 2001-2505/9222-сонли иктисодий иш бўйича ҳал қилув қарори қабул қилинганлик важи билан келишмайди. Мазкур ҳолатда товарлар қайтарилганлиги солиқ хисоботида ўз аксини топмаган. СКнинг 120-моддасининг саккизинчи-ўнинчи қисмларида кўрсатилган ҳолларда мавжуд бўлиши яъни реализация қилишдан оладиган тушуми ёки бошқа даромадлари бошқа шахсларнинг банкдаги ҳисобварақларига келиб тушган бўлиши ёки солиқ текшируви тўғрисида билган пайтдан эътиборан ўзининг пул маблағларини ёки бошқа мулкини ўзга шахсларга берган бўлиши кераклиги, лекин ҳақиқатда 2-жавобгарнинг 1-жавобгарга пул ўтказмаганлиги, қарздорлик реализация қилинган товарлар натижасида вужудга келганлиги сабабли даъво талаби асоссиз ҳисобланади. Тарафлар ўртасида тузилган шартномалар бўйича жавобгарга етказиб берилган маҳсулотлар учун дебитор қарздорлиги мавжуд бўлиб, ушбу шартномалар юзасидан махсулотлар ҳақи суд томонидан ундирилмаган ёки учинчи шахсларнинг банк ҳисоб рақамларига кўчириб юборилмаган. СКнинг 13-моддасига асосан солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларидаги барча бартараф этиб бўлмайдиган қарама-қаршиликлар ва ноаниқликлар солиқ тўловчининг фойдасига талқин этилади деб белгиланган. Шунингдек, ИПКнинг 13-моддаси тўртинчи хатбошисига асосан тадбиркорлик субъектлари ва давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар, шунингдек банклар ўртасидаги низолар бўйича ишларни кўриб чиқишда қонунчиликда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган барча бартараф этиб бўлмайдиган зиддиятлар ва ноаниқликлар тадбиркорлик субъектининг фойдасига талқин этилиши белгиланган. Зеро, ИПКнинг 68-моддасига асосан, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПКнинг 72-моддасида қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмаслиги белгиланган. ИПК 74-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Юқоридагиларни инобатга олиб, суд даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9моддаси биринчи қисмининг 12-бандига мувофиқ, давлат солиқ хизмати органлари, молия ва божхона органлари — барча ишлар ҳамда ҳужжатлар бўйича, шунингдек алоҳида юритиладиган ишлар бўйича судга аризалар берганлик учун давлат божи тўлашдан озод қилинган. Суд, даъво қаноатлантириш рад этилганлиги сабабли, олдиндан тўланган почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни, даъвогар давлат божи тўловидан озод эканлигини инобатга олишни лозим топади. Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда ИПКнинг 118, 128, 170, 176-179 ва 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвони қаноатлантириш рад этилсин. Олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати даъвогарнинг зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарори бир ойдан сўнг қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида, қонуний кучга киргач кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья А.Раҳматова